26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Turkistan'' телеканали журналистларининг таклифлари тингланди

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев «TURKISTAN» телеканали жамоаси билан учрашди. Очиқ шаклда ўтган норасмий учрашувда журналистлар ўз фикр ва таклифларини билдириб, ахборот соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Вилоят ҳокими ўринбосари журналистика соҳаси жуда муҳимлигини айтиб, ёш телевидение жамоасининг ташаббус ва лойиҳаларини юқори баҳолади.

– Журналистика соҳаси вакили сифатида ижод жараёни билан танишман, меҳнати оғир эканлигини жуда яхши биламан. Телеканал Туркистон ўлкасининг ижобий мавқеини шакллантириш, ахборот ва мафкуравий йўналишларни амалга оширишда улкан аҳамиятга эга. Туркистон вилоятига бу йил 5 йил тўлди. Шаҳарнинг шаклланиш даври якунланиб, унинг инфратузилмаси барпо этилди. Энди биз тараққиёт босқичига ўтмоқдамиз. Энди сиз Янги Қозоғистоннинг янги ғояларни амалга ошириш босқичига келдингиз. Телетомошабинларни вилоят янгиликлари билан таништириш, меҳнаткашларни рағбатлантириш, эл орасида кўзга тушмаган истеъдод соҳибларини кенг оммага танитиш, сайёҳлик, спорт, тиббиёт ва бошқа соҳаларда янги ташаббусларни амалга ошириш зарур. Телеканални қўллаб-қувватлаш давом этади ва кучайтирилади. Биз сизнинг фикр ва таклифларингизни тинглаб, биргаликда ишлашга тайёрмиз, – деди Бейсен Даулетули.

Телеканал директори Жанахмет Ағибаевнинг айтишича, телеканалнинг моддий-техник базаси яхшиланиб, қатор долзарб муаммолар ҳал этилган. Шу билан бирга, амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан таништирди. У ижтимоий тармоқларда аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда ахборотлаштириш ишлари жонлантирилаётганини таъкидлади.

Учрашувда телеканал журналистлари ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, эркин фикр алмашдилар. Шу билан бирга, Туркистон вилояти жамоат тараққиёти бошқармаси бошлиғи Ансар Ўсербаев ва Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Мира Сулейменова ахборот соҳасидаги муаммолар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-10, 03:51 398
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.