26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«MIRAS» республика жамоат кенгашининг жорий йилги фаолияти Туркистонда бошланди

Фуқаролик жамияти ва маданиятни ривожлантириш бўйича «MIRAS»  республика жамоатчилик кенгашининг жорий йилдаги илк сайёр йиғилиши маънавий пойтахт – Туркистон шаҳрида ўтди.

Кенгаш раиси, ҚР Парламент Мажлиси депутати А. Алтай дастлаб Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг Маданият саройида ташкил этилган “Бободан қолган мерос” кўргазмаси билан танишди. 

Сайёр йиғилишга қўшни Ўзбекистондан ҳам меҳмонлар таклиф этилди.

Йиғилишда кун тартибидаги икки асосий масала – партиянинг сайловолди дастуридаги маданий-маърифий жамият, ягона, бирлашган халқ ҳамда фуқаровий жамиятни ривожлантириш масалалари борасидаги режаларни ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, туркий халқларнинг маданий-маънавий истиқболига доир фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Сиёсий ташкилот вилоят филиали раиси А. Умбеталиев тадбир иштирокчиларига муваффақият тилади. Вилоят маданият бошқармаси раҳбари А. Қўйлибаев Йўл харитаси бандларининг 2022 йилдаги ижроси ҳақида маълумот берди. Жумладан, сўнгги икки йилда дастур доирасида 8та маданият иншооти барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, эскирган 14та маданият иншооти таъмирланди. 

Йиғилишда кенгаш аъзоси Б. Сердали бастакорларнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ижодкорлар учун давлат стипендияси ёки грантини таъсис этиш масаласини кўтарса, Т. Бейсен минтақадаги тарихий-маданий обидалар, ёдгорликлар ҳамда муқаддас қадамжоларни давлат муҳофазаси рўйхатига киритиш бўйича махсус комиссия ташкил этиш, А. Балажан эса китоб ўқиш маданиятини шакллантириш, болаларнинг китобга иштиёқини уйғотиш тадбирлари борасида таклифлар киритишди. 

Мазкур олий таълим масканининг ректори, кенгаш аъзоси Ж. Темирбекова туркий халқларнинг маънавий-маданий ҳамкорлиги доирасини кенгайтириш борасида шу кунгача амалга оширилган ишлар ва лойиҳаларга тўхталди. Университетнинг Туркшунослик илмий институти директори Б. Байрам йўқолиб кетиши мумкин туркий тиллар борасидаги тадқиқотларга тўхталди. 

“Адолатли Қозоғистон – 130 миллат ва элатга қучоқ очган, жумладан, ўзбек фуқароларига кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир”, деди Ўзбекистондан ташриф буюрган таниқли хореограф, филология фанлари доктори Ҳ. Ҳамроева. 

А. Дуйсенбайули сайёр йиғилишнинг маънавий пойтахтда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эгалигини қуйидагича таснифлади:  

– Туркистон Дашт донишмандлари из қолдирган, туркийлар умргузаронлик қилган, илм-фан ва маданиятимизнинг муқаддас бешиги ва сиёсий марказидир. Бугун зиёлиларнинг фикр-мулоҳазаларини тингладик. Муаммолар очиқ айтилди. Уларни жамлаб, марказ даражасида ҳал қилишга ҳисса қўшамиз. Кенгашнинг бош мақсади ҳам шу. Минтақани янада тараққий эттиришга бор кучимизни сафарбар этиш – барчамизнинг вазифамиз, – деди А. Алтай тадбир якунида.

“AMANAT” партияси вилоят бўлимининг матбуот хизмати, 2023-01-12, 20:32 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.