26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хорижий автомобиллар учун cаll-марказ очилди

2022 йил 1 сентябргача мамлакатимизга олиб келинган хорижий автомобилларни қонунийлаштириш 2023 йил 23 январдан бошланади.

Шу муносабат билан Туркистон вилояти аҳолиси четдан олиб келинган автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида +7 7253 358 637 алоқа рақамлари орқали маълумот олиши мумкин. 

Cаll-марказдан ташқари, бу хизматни Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидаги мутахассислар ҳам кўрсатишлари мумкин.

Қонунийлаштириш учун ариза “Электрон ҳукумат” портали орқали ёки ихтисослашган АХКМга топширилиши мумкин. У ерда фақат хорижий автомобилларни қонунийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни қабул қиладиган махсус шўъбалар ташкил этилган. Чет эл машинасини рўйхатга олиш учун 4та ҳужжат зарур: 1) ариза; 2) ариза берувчининг шахсий гувоҳномаси; 3) транспорт воситаси паспорти ёки рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат; 4) транспорт воситасига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. 

Ариза ва ҳужжатлар топширилгандан сўнг, автотранспорт давлат рақамларини таққослаш учун ихтисослаштирилган АХКМнинг кўрикдан ўтказиш пунктига киритилади. Текширувдан ўтгач кейин 2 кун ичида тегишли қарор чиқарилади.

Хориж автомобилларини рўйхатдан ўтказиш тадбири Туркистон вилоятидаги 5та ихтисослашган АХКМда, яъни Туркистон шаҳри, Мақтаарал, Ўрдабоши, Сайрам ва Сариоғоч туманларида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, хорижий транспорт воситаси соҳиби дастлабки рўйхатдан ўтиш учун 200 000 тенге, техник паспорт учун 4313 тенге ва давлат рақами учун 9660 тенге миқдорида давлат божини тўлайди.

2023-01-21, 02:58 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.