26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт мажмуаси очилди

Юнон-рим кураши бўйича қозоғистонлик биринчи Олимпия чемпиони, собиқ СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси ва Қозоғистон ССРда хизмат кўрсатган мураббий Жақсилиқ Ушкемпировнинг ўғли Елдўс Жақсилиқули, унинг яқинлари, дўстлари Тўлебий туманига махсус ташриф буюришди.

Жақсилиқ Ушкемпиров спортдаги фаолиятини якунлагач, тадбиркорлик билан шуғулланди, ўз хўжалигини очиб, 100 одамни доимий иш билан таъминлади. 2017 йилда таниқли қозоқ спортчиси «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони ва “Құрмет” ордени билан тақдирланди. Машҳур полвон 69 ёшида вафот этди.

Ҳаётда ҳалол меҳнати билан ўчмас из қолдирган Жақсилиқ Ушкемпировнинг номи спорт мажмуасига берилди. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Т. Телғараев сўзга чиқиб, спорт ихлосмандларини шодиёна билан қутлади, меҳмонлар машҳур полвон номидаги спорт мажмуасида самбо ва дзюдо билан шуғулланаётган болаларнинг чиқишларини томоша қилишди. Сўнг туман Маданият уйида қозоқ курашчиси хотирасига бағишланган учрашув ўтди. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2023-01-26, 03:06 338
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.