26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
349 вагон кўмир етказилади

Айни пайтда Туркистон вилоятида 1618 тонна – Сариоғоч туманида – 1311, Сўзоқ туманида – 100, Арис шаҳрида 207 тонна кўмир захираси мавжуд. 349 вагон кўмир йўлда. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай брифингда маълум қилди.

– Туркистон минтақасида 26та кўмир қабул қилувчи темир йўл ва 21та кўмир ташувчи корхона мавжуд. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан кўмир етказиб берувчи ва сотувчилар билан ҳамкорликда аҳолини ўз манзилларида жойлашган омборларига мунтазам кўмир етказиб бериш юзасидан тадбирлар юритилмоқда. Рейд муттасил равишда олиб борилади. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги, «ҚТЖ» ва кўмир конлари билан музокаралар олиб бордик ва Туркистон вилоятига кўмир етказиб бериш ҳажмини ошириш борасида келишувга эришдик. Кўмир етказиб бериш бир неча йўналишда 60-70 вагонда амалга оширилиб, асосий қисми Сариоғоч туманидаги иссиқхоналарга жўнатилади. Кўмир тақчиллиги йўқ, – деди Арман Шарипбайули.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз нутқида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смайилов томонидан ички бозорни, айниқса, олис аҳоли манзилларини кўмир билан таъминлаш масалалари юзасидан йиғилишлар ўтказилганини таъкидлади.

– Кўмир етказиб бериш бўйича минтақавий операторлар фаолиятини таҳлил қилиб, ижтимоий соҳа иншоотлари ва аҳолига кўмирни конлардан воситачиларсиз бевосита етказиб беришнинг янги дастакларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берди. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Иссиқлик мавсумининг бориши, кўмир муаммоси доимий назоратда. Айрим ҳудудларда аниқланган камчиликлар бўйича ишлар олиб борилиб, муаммо доимий назоратга олинган, – деди А. Жетписбай.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-01-28, 02:00 423
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.