26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти шифокорларига 15тa тез тиббий ёрдaм машинaлaри берилди

Туркистон вилоят тез тиббий ёрдам станциясига  "тез ёрдам" машинларини топшириш маросими ўтди.  Унда  вилояти ҳоким Дархан Сатибалди шифокорларга 15та тез тиббий ёрдам машиналарини топширди.

– Туркистон вилоятида тиббиёт соҳаси ривожланмоқда. Бугун вилоят тез тиббий ёрдам хизматига 15та тез тиббий ёрдам машинаси топширилади. 2020 йилда 122та автомашина берилган эди. Бу хайрли ишлар давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, изчил давом этади. Янги автомобиллар вилоят аҳолиси саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшсин! Соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўлидаги фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман, – деди Дархан Сатибалди.

Янги машиналар Туркистон вилоятининг туман ва шаҳарларига жўнатилади. Бу қишлоқ аҳолиси саломатлиги ва тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш имконини беради.

Минтақа раҳбари  вилоят тез тиббий ёрдам станциясининг бош маъмурий биносини кўздан кечирди. Мажлислар залида вилоят тиббий муассасалари раҳбарлари иштирокида  йиғилиш ўтказди. Вилоят раҳбари шифокорларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Фойдаланишга топширилган барча тез ёрдам машиналари 100 фоиз GPS-навигация билан жиҳозланган. Туркистон вилоятида жами 140та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2023-01-28, 03:28 753
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.