26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоявий лойиҳалар – иқтсиодиёт таянчи

Маълумки, Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдининг фармойиши билан ташкил этилган сармоявий штаб ўз фаолиятини бошлади. Штабнинг илк йиғилишида янги лойиҳалар муҳокама қилиниб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берилди. Сармоядорлар вилоят ҳокими, молия ташкилотлари ва масъул раҳбарлар билан бевосита мулоқот ўрнатиб, айрим масалаларни очиқ муҳокама қилишди. Аниқ тавсиялар берилиб, ечимлар таклиф этилди.

– Вилоятимизда индустриявий минтақаларни кенгайтириш режаси бор. Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари сармоявий штаб йиғилишида бу борадаги ишлар юзасидан ҳисобот бермоқда. Сармояларни жалб қилиш учун мос экотизим яратиш мақсадида бизда Сармоялар ва экспорт бошқармаси, шунингдек, «TURKISTAN INVEST» сармояларни жалб қилиш ва экспортни ривожлантириш агентлиги мавжуд. Бундан ташқари, сармоядорларга индустриявий минтақалар  ва «TURKISTAN» махсус иқтисодий минтақасидаги «Greenfield» и «Brownfield» саноат майдончалари тавсия этилади. Биз очиқ мулоқотга тайёрмиз, муаммоларни муҳокама қиламиз, давлат томонидан қўллаб-қувватлаймиз, деди Дархан Сатибалди.

«Arm Wind» масъулияти чекланган жамияти Ўтрор туманида 50 МВт қувватли қуёш электр станциясини барпо этмоқда. Янги бош пудратчи аниқланди. Лойиҳа 2024 йилда амалга оширилади. “Аймар қус” МЧБ молиявий директори Жандўс Сабитули Тўлебий туманида паррандачилик фабрикасини қуриш режаси билан таништирди. Лойиҳанинг биринчи босқичи учун 6,5 млрд. тенге сармоя киритилади. Тахминан бир йил ичида амалга ошириладиган лойиҳа орқали 75 киши иш билан таъминланади. Сармоядор вилоят ҳокимлигидан омухта ем цехи қуриш учун ер сўради. Маккажўхори ва бошқа экинларни етиштириш учун ер ҳам керак. Вилоят ҳокими туман раҳбари ва мутасаддиларга сармоядорни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқ берди.

Сармоя қўмитасининг келгуси йиғилишларида турли лойиҳалар муҳокама қилинади ва сармоядорлар билан музокаралар давом эттирилади.

Вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-30, 20:55 693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.