26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролар қабули: ҳар бир мурожаатга ечим бор

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди бир неча фуқарони шахсий масалалари бўйича онлайн тарзда қабул қилди. Қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма раҳбарлари ҳам иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбари “Халқ овозини тингловчи   давлат” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан кўрсатмалар берди. Шу билан бирга, аҳолининг ҳар бир мурожаати эътиборсиз ва жавобсиз қолмаслиги керак. Қонун доирасида тушунтириш ва қўллаб-қувватлаш ишларини олиб бориш зарур, – деди Дархон Сотибалди Сариағаш, Шардара, Сайрам, Тулкибош, Қозиғурт туманлари аҳолисининг мурожаатларини тинглар экан.

Сариағашлик фуқаро кўчани асфальтлаш, йўлларни таъмирлаш масаласини кўтарди. Кўчага газ ва сув қувурлари тортилгани учун йўл асфальтланмаган. Яна бир фуқаро Шардара туманидан обикор ер ажратиш, чекка қишлоқда тиббиёт муассасаси қуришни сўради. Қабулда иштирок этган фуқароларга  қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Вилоят ҳокими масъул бошқарма раҳбарига сариағашлик фуқаро айтган ҳудуддаги йўл муаммосини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Шардарадаги обикор ерлар муаммосини  ҳам ҳал қилишни топширди.

Сайрамлик фуқаро туман марказидаги майдонда олиб борилаётган сифатсиз қурилиш ва мактабдаги ноқонуний ишлардан шикоят қилди. Вилоят раҳбари қурилиш олиб бораётган пудратчининг ишини текшириш юзасидан  топшириқ берди. Мактаб директори устидан тушган ариза ҳам ўрганилиши керак. Вилоят инсон  салоҳиятини ривожлантириш бошқармасига ҳам аниқ топшириқ берилди. Шунингдек, бошқарма раҳбари зиммасига Тулкибош шаҳрида яшовчи фуқаронинг боғча мудири устидан ёзган аризасини текшириш вазифаси юклатилди. Шу билан бирга, уч масала кўтарган қозигуртликларнинг мурожаат ва таклифлари ҳам инобатга олинди.                         

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.\, 2023-01-30, 20:57 331
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.