26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ хўжалигига – 5 йилда 481 млрд. тенге

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдининг  фармойиши билан Туркистон вилояти агросаноат мажмуасини 2023-2027 йилларга мўлжалланган тараққиёт  концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирокида ўтган девон мажлисида унинг ижроси муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, яқин 5 йилда Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва меҳнат унумдорлигини 2 баравар, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини  2,3 баравар,  хусусий сармоялар ҳажмини 6 баравар ошириш кўзда тутилган.  Вилоят раҳбари бошқарма ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига аниқ топшириқлар берди.

– Ҳужжатда вилоятимизда қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама ривожлантиришнинг барча йўл ва усуллари қамралган. Концепцияга аниқлик киритилади ва тўлдирилади. Бунинг учун чорвачилик, деҳқончилик, қайта ишлаш ва бошқа соҳа мутахассисларининг тавсиялари инобатга олинмоқда. Шу билан бирга, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ўз тасарруфингиздаги ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқ таклифлар киритишлари керак. Айрим туманларда агросаноат минтақасини очамиз, айримларида шахсий томорқаларни ривожлантиришга устуворлик берамиз. Қўшимча иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш учун газ-энергетика масалалари борасидаги имтиёзларни кўриб чиқиш режалаштирилган. Иккинчидан, ўтган йили айрим туманларда қишлоқни ободонлаштириш режаси бажарилмаган. Сармоявий  лойиҳалар кам. Шу боис масъул ўринбосаримга  бу борадаги ишларни янада кучайтиришни топшираман. Концепцияда белгиланган вазифаларнинг ижроиси доимий назоратда бўлади. Жорий йилда режаланган барча кўрсаткичлар тўлиқ бажарилиши керак. Бу вилоят аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим режадир, – деди Дархан Сатибалди.

Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари  вазифасини бажарувчи Нуржигит Мирзахметовнинг маълум қилишича, концепсияга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга жалб қилинган маблағлар  ва хусусий сармоя миқдорини 6 бараварга ошириш кўзда тутилган. Яъни, 84,9 млрд. 481,1 млрд. тенгега оширилади. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажмини 1,03 трлн. 2,12 триллион тенгега ошириш режалаштирилмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги экинларини ранг-баранглаштириш ҳисобига экин майдонлари 869,8 минг гектар (2022 йилда 859,9 минг гектар)га етказилади. Пахта майдони  46,3 минг гектарга қисқартирилиб, бошоқли-дон, сабзавот, боғдорчилик экинлари майдони кенгайтирилади. Иссиқхоналар ҳажми 1569 гектардан 2118,6 гектарга (+550 гектар), интенсив боғлар ҳажми 4740 гектардан 8520 гектарга (+ 3780 гектар) кенгайтирилади. Пахта толасини чуқур қайта ишлаш ҳажмини 17 минг тоннадан 66 минг тоннага ошириш ишлари олиб борилмоқда. 5 йил ичида 12та тўқимачилик ва тикувчилик фабрикасини очиш, 2027 йилдан пахта хўжаликларини 100 фоиз маҳаллий элита уруғлик билан таъминлаш режаланган. 5 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш улуши 0,23 фоиздан 10 фоизга, гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш улуши 12,3 фоиздан 34,0 фоизга, сут маҳсулотларини қайта ишлаш улуши 13,6 фоиздан 31 фоизга ўсиши таъминланади.

Сармоявий лойиҳалар рўйхати кенгайтирилади ва ва мунтазам янгилаб борилади.         

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2023-01-31, 21:10 776
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.