26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мингдан зиёд лойиҳа молиялаштирилди

Минтақавий алоқалар хизматида ўтган брифингда «TURKISTAN» Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази” раҳбари Сапарали Қурбанов давлат дастурлари орқали 1000дан зиёд лойиҳа молиялаштирилганини маълум қилди.

Мазкур марказ ходимлари тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган барча давлат дастурлари, молиявий институтларнинг молиялаштириш шартлари ва рухсатномалар олиш юзасидан маслаҳатлар беради.

С. Қурбановнинг таъкидлашича, 2018 йилда ташкил этилган марказда хизмат турларининг барчаси “Бир дарча” тамойили асосида амалга оширилади. Шунингдек, давлат дастурлари билан бир қаторда, лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш, бизнесни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб боради.

–2022 йилда давлат дастурлари доирасида 1007та лойиҳа молиялаштирилди. Шу жумладан, чорвачилик бўйича – 513та, деҳқончилик бўйича – 190та, саноат соҳаси бўйича – 49та, хизмат кўрсатиш бўйича – 151та, айланма маблағларни тўлдиришга – 94та, субсидиялаш бўйича 10та лойиҳа қўллаб-қувватланиб, тадбиркорлар молия ташкилотлари ва иккинчи даражали банклар орқали молиялаштирилди (7 млрд. 560 млн. тенге). Бундан ташқари, “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури бўйича 5та лойиҳа молиялаштирилди, – деди Сапарали Адилханули.

Бундан ташқари, 1856та хизмат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Чунончи, ер масаласи бўйича – 564, инфратузилма соҳаси бўйича – 214, меъморчилик ва шаҳарсозлик бўйича – 91, бошқа ҳужжатлар бўйича 987та хизмат кўрсатилди.

Умуман олганда, марказга 7039 нафар фуқаро мурожаат қилган. Марказ мутахассислари томонидан 34428та маслаҳат берилиб, 1507та бизнес-лойиҳа ишлаб чиқилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-01-31, 23:28 528
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.