26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳаёт билан ҳамқадам лойиҳалар

Мақтаарал туманида Қозоғистон – Ўзбекистон чегараси бўйлаб “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш режалаштирилган. “Атамекен” божхона бекати ва “Сирдарё” божхона бекати ёнида мазкур марказни ташкил этиш таклифи билдирилди. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев амалий ташриф билан Мақтаарал туманида бўлиб, марказ ташкил этиш учун танланган ер участкалари билан танишди.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули транспорт инфратузилмаси ҳолати тўғрисида ҳисобот бериб, галдаги режалар билан таништирди.

Туман ҳокими Бахит Асанов “Атамекен” божхона бекати яқинидаги 50 гектар ер майдони ҳақида сўз юритар экан, мазкур ҳудуднинг инфратузилмаси борасида ҳам маълумот берди. Шу билан бирга, транспорт инфратузилмаси ҳолати ва юзага келаётган муаммолар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Бу ердан М-39 “Тошкент – Термиз” халқаро автомобиль йўли ўтади. Тегишли инфратузилма барпо этилса, индустриявий ва савдо майдонларини очиш, янги иш ўринларини кўпайтириш имкони яратилади.

Сўнг вазир ўринбосарига 2023-2024 йилларга мўлжалланган “Атамекен” божхона бекатини замонавийлаштириш учун сарфланган маблағларни “Сирдарё” божхона бекатига йўналтириш, “Мақтаарал-Дарбаза” божхонаси қурилиши ҳақида маълумот берилди. 

Қ. Тўребаев вилоятдаги темир йўл тизими ҳолати билан ҳам танишиб, инфратузилмани такомиллаштиришга ёрдам беришини айтди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларига бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2023-02-02, 03:19 338
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.