26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги авиақатновлар, янги мактаблар...

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг Туркистон шаҳри аҳолиси билан учрашувида муҳим масалалар кўтарилди. Аҳоли ҳам талаб ва таклифларини очиқ билдирди. 

– Махсус мутахассислар таклиф этилиб, ер ажратилади. Ўйин майдончалари қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда, – деди ҳоким. Шу билан бирга уюшган жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш, давлат грантлари ажратишда уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш, кўп болали оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича сўзга чиққан фуқароларнинг таклиф ва саволларига жавоб берди.

– Минтақадаги уюшган жиноятчиликка қарши биринчи одам – менман. Биз ҳам фуқароларнинг қонунга риоя қилиб, ҳаёт кечиришлари тарафдоримиз. Уюшган жиноятчиликка йўл қўйган раҳбарлар ва давлат хизматчилари ишдан бўшатилиши шарт. Бизга аниқ далил керак. Ва умуман бу иллатга қарши бутун жамият бўлиб курашишимиз зарур. Биласизми, пора олувчи ҳам, берувчи ҳам жавобгардир. “Артспорт” дастури, болалар боғчаларини молиялаштиришда, баъзи тадбиркорлар қонунни бузиб, бошқа мақсадлар учун маблағ сарфлагани аниқланди. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўхтамайди, – деди Дархан Сатибалди. 

Шунингдек, учрашувда яна бир муҳим янгилик тилга олинди. Туркистон шаҳридан 6та халқаро ҳаво қатнови йўлга қўйилади.

– Ўтган йили Туркистон халқаро аэропортидан Истанбул ва Қувайтга бевосита рейслар очилган эди. Бугунги кунда биз Ҳукуматга мурожаат қилиб, Москва, Анталия, Дубай, Tбилиси, Тошкент ва Самарқандга қатновларни йўлга қўйиш таклифини киритдик. Ички йўналишда эса Астана ва Алматига парвозлар сонини кўпайтиришга оид ишларни юритмоқдамиз. Натижада Туркистонга сайёҳлар ва ташриф буюрувчилар сони 2018 йилга нисбатан 4 баравар ошди, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокими ўтган йилги учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти ҳал этилганини маълум қилди. Жумладан, мактаблар масаласи. Яқин келажакда Аҳоли сонининг ошиши муносабати билан «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида 7та мактаб қурилади. Вилоят марказида маданий, спорт, сайёҳлик ва бошқа иншоотлар барпо этилади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-02-04, 02:17 449
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.