26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Офатнинг олди олинди

Туркистон вилоятида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида бир неча ой давомида олиб борилган ишлар натижасида жала туфайли юзага келган табиий офатга йўл қўйилмади. Мутахассислар мутасадди идоралар раҳбарларининг штаб йиғилишида шундай хулосага келишди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбарияти етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун Кентов шаҳри ва Саврон туманида маҳаллий даражада фавқулодда ҳолат эълон қилиш таклифини илгари сурди.

Умуман, йил бошидан буён вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг топшириғига кўра барча туман ва шаҳарларда селга қарши кураш тадбирлари кучайтирилди. Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими зиммасига юкланган аниқ вазифалар ижроси доимий назоратда бўлди. 

Об-ҳавони кузатиш хизматининг ахборотлари инобатга олиниб, тайёргарлик кучайтирилди, канал ва ариқлар тозаланди. Фавқулодда вазиятлар департаменти мутахассислари, техника ва маҳаллий ҳокимликлар зудлик билан шай ҳолатга келтирилди. 

Бунинг натижасида катта йўқотишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Саврон тумани ва Кентов шаҳрининг сув босган бир қанча аҳоли манзилларида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Вилоят раҳбари Ўранғай ва Қусши ата қишлоқларида сув тортиш ишларининг боришини кўздан кечирди.

– Кучли ёғингарчилик, ноқулай об-ҳаво шароити, қорнинг эриши натижасида нохуш ҳолат юзага келди. Аҳоли хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Туман, шаҳар бўйлаб вазият назоратга олиниб, тегишли ишлар олиб борилмоқда. Вазият назорат остида, – деди Дархан Сатибалди.

Қарноқ қишлоғида сув чиқариш ишлари давом этмоқда. Аҳоли уларнинг ҳолидан хабар олиш учун махсус ташриф буюрган вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдириб, тошқинлар оқибатларини бартараф этиш юзасидан ўз таклифларини илгари суришди.

Дархан Сатибалди Саврон тумани, Чоға қишлоғидаги иншоотларни кўздан кечирди. Ёғингарчилик тўхтаб, сув сатҳи пасайса-да, хавфсизлик чоралари янада кучайтирилади.

Кучли ёғингарчилик ва қор эриши туфайли Байдибек, Саврон, Ўрдабоши туманларининг бир қанча қишлоқларидаги уйларнинг ҳовлилари сув остида қолган. 19 аҳоли манзилининг кўчалари ва ҳовлиларидан эриган қор ва ёмғир сувлари оқиб ўтган. Айни пайтда 21та кўча, 234та ҳовли ва битта уй-жой ва хусусий уйни сув босган. Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари томонидан сув босган ҳудудлардан 200дан зиёд одам кўчирилган. Улар қариндошларининг уйларига жойлашдилар. Саврон туманида аҳолини эвакуация қилиш ва вақтинча жойлаштириш учун тўртта эвакуация пункти тайёрланди.

Сел оқибатларини бартараф этиш учун жами 300дан зиёд киши, 100га яқин техника, 28та мотор насослари жалб этилган. Бундан ташқари, тадбиркорлар ўнлаб техникани  ёрдамга жўнатган.

Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нурғали Жунусовнинг таъкидлашича, янги йилдан бошлаб сув тошқинларининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳокимлик ва бошқарманинг биргаликдаги ҳаракатлари туфайли вазият назоратга олинди.

Бугун Туркистон вилоятининг сув босган ҳудудлари ва сув ҳавзаларида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилди. Сув сатҳи ва жабрланган аҳоли манзилларини қутқариш тадбирларининг бориши доимий назоратда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-02-04, 02:24 491
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.