26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли ҳамкорлик – тараққиётга

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари Алихан Смаилов ва Абдулла Орипов Алматида ўтган Евроосиё ҳукуматлараро комиссияси йиғилишидан сўнг давлатлараро ҳамкорликнинг қатор муҳим масалаларини муҳокама қилдилар. 

Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-транзит ва сув-энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш режаларини ишлаб чиқдилар.

Алихан Смаилов республикалар ўртасида мустаҳкам муносабатлар мавжуд бўлиб, улар барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 30 фоизга ошиб, режалаштирилган 5 миллиард долларга етди.

– Бунга ўзаро саъй-ҳаракатларимиз туфайли эришдик. Эндиликда яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш зарур, – деди Қозоғистон Республикаси Бош вазири.

Ўз навбатида, Абдулла Орипов мамлакатлар ўртасида саноат кооперацияси, айниқса, автомобилсозлик соҳасида ижобий тажриба мавжудлигини таъкидлади. Нефть-газ, кимё, энергетика, металлургия ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

– Қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика, айниқса, янги транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги яқин ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. Биз мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ҳам юксак қадрлаймиз, бу бизга қардош халқлар ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имконини беради, – деди Абдулла Орипов.

24.kz, 2023-02-06, 22:56 385
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.