26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқхона хўжаликлари янги сифат босқичида

Пойтахт делегациясига бошчилик қилаётган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди ҳамроҳлигида жанубдаги иссиқхоналар соҳиблари билан учрашди. Йиғилишда деҳқонларнинг талаблари қондирилаётгани, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани айтилди.

Аммо мамлакат томонидан қўйиладиган талаблар ҳам мавжуд. Иссиқхона эгалари биринчи навбатда ички бозорнинг 70 фоизини мева ва сабзавотлар билан таъминлаши керак. Режа бажарилгунга қадар маҳсулотлар хорижга жўнатилмаслиги зарур.

Ҳозир иссиқхона хўжаликлари соҳиблари давлатдан имтиёзли кредитлар олишининг ҳуқуқий дастаклари кўриб чиқилмоқда. Лекин иссиқхона эгалари ҳам ўз иншоотларини қонун доирасида расмийлаштиришлари керак. Ҳозирги кунда амалдаги иссиқхоналарнинг 90 фоизи қонунийлаштирилмаган.

Яқинда қордан зарар кўрган иссиқхоналар текширилганда уларнинг сифатсиз қурилгани аниқланди. 37 гектар иссиқхона қор оғирлигини кўтара олмай, яроқсиз ҳолга келган. Зарар кўрган иссиқхоналар майдони 46 гектарни ташкил этади. Шундан бор-йўғи 3,7 гектарига экин экилган.

Келгуси йилда кўмир танқислигини олдини олиш учун чора кўриш зарур. Олибсотарликдан қутулиш учун деҳқонлар ширкатлар тузишлари керак. Ёқилғини олдиндан харид қилиш, унинг сақланиши ва хавфсизлик чораларини таъминлашлари керак. 

Тадбирга тажриба алмашиш, маҳсулот сифатини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ташриф буюришди.

Туркистон вилояти мамлакатимизда иссиқхона хўжаликларини жадал ривожлантириш борасида ягона етакчи ҳудуд ҳисобланади. Умуман республикамиздаги иссиқхоналарнинг 71 фоизи ёки 1569 гектар майдонни эгаллаган 3366та иссиқхона вилоят улушига тўғри келади. 

2023-02-06, 23:20 833
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.