26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
МДҲ кузатувчилари ишга киришди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан ташриф буюрган кузатувчилар мамлакатимизда ўтадиган навбатдан ташқари Мажлис депутатлари сайловига тайёргарлик ва унинг ўтиш жараёни тайёргарлик тадбирлари билан танишмоқда.

Бу ҳақда МДҲ бош котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов маълум қилди:

– Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров билан суҳбатлашдим. Бизга сайлов жараёни тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Бу бизнинг Қозоғистондаги сайловларда кузатувчи сифатидаги 17-, МДҲ давлатларидаги 120-ташрифимиз эканлигини алоҳида таъкидлайман. – МДҲдан кузатувчилар миссияси аъзоларининг умумий сони 200 киши атрофида бўлади. Улар Астанада ишни бошлаб юбордилар, – деди Леонид Анфимов.

МДҲ вакилининг айтишича, кузатувчилар фаолияти давомида сиёсий партияларнинг сайловолди штаблари, депутатликка номзодлар билан учрашувлар ўтказиб, барча даражадаги сайлов участкалари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

– Кузатувчиларнинг асосий қисми овоз беришга 2-3 кун қолганда, яъни 16-17 март кунлари Астанага етиб келишади. Умуман олганда, биз нафақат Астанада, балки республиканинг бошқа минтақаларида ҳам овоз бериш жараёнини кузатамиз, – деди Л. Анфимов.

2023-03-01, 20:55 3369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.