26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна бир қишлоқққа газ берилди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг топшириғига кўра, аҳоли манзилларини газ билан таъминлаш, ушбу соҳадаги “соқолли қурилишлар”ни якунлаш ишлари олиб борилиб, натижада газ таъминоти кўрсаткичлари ўсмоқда.

Сайрам тумани, Қайнарбулоқ қишлоқ округига қарашли Тўғон аҳоли манзилида 200дан зиёд одам истиқомат қилади. Бу ердаги 48та хонадон ва 1та бюджет муассасасига табиий газ берилди. 

 Туман ҳокимининг вазифасини вақтинча бажарувчи Бахитбек Хасанов ҳамда “ҚазТрансГаз Аймақ” ҲЖ раҳбарияти “зангори олов”га уланган қишлоқ аҳолисини шодиёна билан табриклади. 

Сайрам туман уй-жой коммунал хўжалиги, йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бўлими буюртмаси бўйича иншоотнинг қурилиши 2018 йилда бошланиб, “Қурилиш энерго KZ” пудратчи компания томонидан фойдаланишга топширилди.

Ҳозир 23та аҳоли манзилининг 13таси табиий газ билан таъминланган. Яқин кунларда Таскешу қишлоғида 310та уй табиий газга уланади. Шунингдек, Қасимбек датқа қишлоғидаги кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 9455,79 минг тенге маблағ ажратилиб, қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда туман ҳудудидаги жами 42та аҳоли манзилининг 33таси табиий газ билан таъминланган. Аҳолини табиий газ таъминлаш кўрсаткичи 2024 йилга қадар 100 фоизни ташкил этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-13, 03:41 1614
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.