26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлар ҳуқуқлари муҳофазада

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуралхан Кўшеров минтақанинг тижорат соҳаси вакиллари билан мулоқотда бўлди. Тадбиркорлар билан ҳамкорликда соҳада янги усулларни қўллаш масаласи муҳокама қилинди.

“Мақта Капитал” МЧБ директори Ғалим Пернешов пахта етиштириш учун заводларга берилаётган субсидия ҳақида гапириб, деҳқонлар даромад топмаётганини таъкидлади. Шунингдек, хўжаликларнинг ер участкалари гаровга қўйилмаслиги сабабларини аниқлашда ёрдам сўради.

– Мавсумда меҳнат қилиб, териб оладиган пахтам атиги 8 минг тоннани ташкил этади. Авваллари 15-20 минг тонна ҳосил олардим. Йилдан-йилга камайиб бормоқда. Туманимиз фақат пахта экишга яроқли бўлгани боис, бошқа экинларни эколмаймиз. Пахтачиликни ривожлантириш учун деҳқонларга маблағ зарур. Лекин насия фақат завод орқали амалга оширилмоқда. Биз каби фермерларга на субсидия, на насия олиш мумкин, – деди тадбиркор.

Вилоят ҳокими муовини муаммоларни тинглаб, уларни ҳал этиш йўллари кўриб чиқилишини таъкидлади.

– Биз хусусий шўъба билан қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликнинг барча жиҳатларини кўриб чиқишга тайёрмиз. Муаммони яширмай, очиқ-ойдин баён қилинглар. Биз ҳар доим тадбиркорларни тинглаб, уларнинг эҳтиёжларини инобатга олишимиз керак. Шундагина вилоятда тадбиркорлик соҳаси равнақ топади, – деди Нуралхан Ўралбайули.

Кун тартибида кичик ва ўрта бизнес субъектларига алоқадор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Улар тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув, тазйиқ  ўтказиш, ишлашга халақит бериш, тўсиқлар қўйиш, асоссиз оворагарчиликлар каби долзарб муаммолар.

Пахтачилик ва балиқчилик, чиқиндиларни қайта ишлаш, тикувчилик, сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш маҳсулотлари, мебель ишлаб чиқариш қувватини ошириш, янги лойиҳаларни ишга туширишга доир режалар сараланди.

Шунингдек, “Ордабасы құс” МЧБ, “Алекс” МЧБ, “АХБК” МЧБ, “Батсу Водоканал” МЧБ, “Бөрте Милка” МЧБ,  “Рахманқулов” ва “ХАМИТ” ИЧШ раҳбарларининг таклиф ва мулоҳазалари баён этилди. 

Туркистон вилояти тадбиркорлар палатаси директори Асилан Ибадуллаев ҚР “Атамекен” МТП билан маъмурий тўсиқларни камайтириш, тадбиркорларга ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш дастакларини бунёд этиш борасида етарлича кўмак кўрсатиш кучайтирилишини таъкидлади. Тадбирлар лойиҳавий ёндашувга мувофиқ давом этади.

2023-06-03, 04:03 366
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.