26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли ҳамкорликнинг янги даври

Қасим-Жўмарт Тўқаев расмий ташриф билан Қозоғистонга келган Албания Президенти Байрам Бегайни қабул қилди. Учрашувда икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

– Биз Албанияни муҳим 

стратегик ҳамкорлардан бири деб биламиз. Икки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар ҳам ривожланмоқда. Икки томонлама муносабатларнинг ҳолати Қозоғистон–Албания муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболларини белгилайди. Шу муносабат билан, ички бозорда сотиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш технологиялари ва янгиланишни Қозоғистонга жалб этишга ҳамда экспортга йўналтиришга эътибор қаратиш мумкин.

Қозоғистон раҳбари Албаниянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши ниятини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Албания раҳбари Қозоғистон Президентини ўз мамлакатига расмий ташриф билан боришга таклиф қилди.

– Бу Албания Президентининг Қозоғистонга тарихдаги биринчи ташрифидир. Расмий ташрифингиз ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш нуқтаи назаридан жуда муҳим. Қозоғистон Албания билан яқин муносабатлар ўрнатиш ниятида. Туризм, энергетика, транспорт каби ҳар қандай соҳада мавжуд имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, пойтахтларимиз ўртасида бевосита авиақатновларни йўлга қўйишимиз керак, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Қозоғистонда кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

– Икки ҳафтадан сўнг мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Ташрифингизнинг ушбу муҳим санага тўғри келиши рамзий маънога эга, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Ўз навбатида Албания Президенти Байрам Бегай Қозоғистонга ташрифидан мамнун эканлигини таъкидлади.

– Махсус таклифингиз учун миннатдорчилик билдираман. Дарҳақиқат, бу ташриф дипломатик алоқаларимиз ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келмоқда. Бу сиёсий муносабатларимиз юксак даражада эканини кўрсатади. Энди янги имкониятларни излаб, иқтисодий ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Сизни Албанияга таклиф қиламан, – деди Албания раҳбари.

Akorda.kz, 2023-09-09, 02:10 331
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.