26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар тарбияси ва аждодларнинг ибратли анъанаси

Туркистон шаҳар ҳокимлиги прокуратура ва полиция бошқармаси билан ҳамкорликда ёшлар тарбиясига бағишланган “Тарбияли ёшлар – хавфсиз жамият” мавзуида улкан анжуман ўтказди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари, талабалар, мураббий-устозлар, оқсоқоллар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган тадбир аввалида саҳнада театр актёрлари ижросида тарихий шахслар – Аҳмад Яссавий, Абай Қунанбаев, Ахмет Байтурсинов, Иляс Жансугиров, Саттар Ерубаев, Бекзат Саттархановлар номидан ёшларга табаррук Туркистон, қадрдон Ватан олдидаги фуқаролик муқаддас бурчларини адо этишга даъват қилинди. Аждодлар анъанаси рамзий эстафетасини ёшлар вакили саҳнага чиқиб, эҳтиром ила қабул қилиб, олганида гулдурос қарсаклардан зал жунбушга келди.  

Анжуманни табрик нутқи билан шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков очиб, ёшларга фақат меҳнат орқали келадиган омад ва зафарлар тилади. Вилоят маркази тартиб ва интизом борасида ўзга ҳудудларга ўрнак бўла олишига ишонч билдирди. Асосий урғу Абай Қунанбаев таълимотидаги адолатпарвар фуқаро мезонларига берилади. Ҳоким нутқидаги вазифалар прокурор Қ. Нариқбаев ва полиция бошқармаси бошлиғи Б. Жанаевнинг маърузаларида ўз тадрижий давомини топди. 

“Туркистон – хавфсиз шаҳар” лойиҳаси 2019 йилдан буён муттасил амалга оширилмоқда. Барча мактабларда кузатув камералари ўрнатилган, шаҳар кўчаларига тунги чироқлар ўрнатилмоқда. Слайдларда қайд этилган маълумотларга кўра  жиноят сони ва турлари аввалгига нисбатан кескин камайган. Лекин, шаҳарда рўй бераётган жиноятларнинг 61 фоиздан зиёди ёшлар томонидан содир этилаётганлиги ташвишлантиради. Ҳуқуқни бузиш ҳолатларининг 25 фоизи ярим кеча ва тонг оралиғида рўй беради. Йўқолган ва қидирув эълон қилинган 96 кишининг (90 нафари топилган) 64 нафари ўсмирлардир. Баъзи эркатой ёшлар тўқликка шўхлик оқибатида катталар измига бўйсунишдан бош тортиш, уйдан кетиб қолиш, ота-оналаридан ўч олиш учун қонунни қасддан бузиш ҳоллари учрайди.

Анжуманнинг ёш ва фахрий меҳмонлари – ҚР Парламенти депутати Р. Берденов, жамоат арбоби ва тадбиркор Ў. Сулейменов, шоир-таржимон А. Қалшабекнинг ёшларга мурожаатида бугунги кун фожиаси – бир неча юз минг ёшларни ўз домига илинтирган қиморбозлик, шу иллат натижасида рўй берадиган суицид ҳоллари камаймаётганлиги ҳақида айтилди. Тадбир поёнида вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг фаол жонкуяри Жарилқасин Азиретбергенов ёшларга мурожаат қилиб, анжуман иштирокчилари аждодлар анъанасини муносиб давом эттиришига ишонч билдирди, қўлларини дуога очиб, фотиҳа берди.

Эстрада юлдузлари ижросидаги ватанпарварлик концерти, хусусан, “Атамекен” қўшиғини барча тик туриб қарсаклар билан олқишлади. Аждодлар анъанасига содиқ бўлиш – бугунги ёшлар учун муқаддас бурч.

Ш. МАДАЛИЕВ., 2023-09-13, 00:23 351
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.