26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ ривожланса, юрт фаровон бўлади

Давлатимиз раҳбари жорий йилги Мактубида аграр соҳага устувор аҳамият қаратиб, унинг сармоявий жозибадорлигини ошириб, Қозоғистонни Евроосиё қитъасидаги асосий аграр марказлардан бирига айлантиришни топширди.

Келгуси уч йилда қишлоқ хўжалигида қайта ишлаш маҳсулотлари улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу йўналишда вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган девон йиғилишида ушбу масала муҳокама қилинди. 

Бугунги кунда вилоятда 22та мева-сабзавот, 8та гўшт, 23та сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти технологик жиҳатдан эскирганлиги сабабли мева-сабзавот маҳсулотларининг атиги 0,23 фоизи, гўшт маҳсулотларининг 12,3 фоизи, сут маҳсулотларининг 13,6 фоизи қайта ишланмоқда. Бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш, корхоналар сонини кўпайтириш режаланган.

Аҳолини маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш йўналиши бўйича 2027 йилгача умумий қиймати 329,1 млрд. тенгега тенг 110та сармоявий лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш режаланган. Жорий йилнинг 7 ойида 10,6 млрд. тенгега тенг 26та лойиҳа ишга туширилиб, 334та иш ўрни яратилди. 

 2024 йилдан бошлаб ҚРда чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ва кенгайтириш лойиҳалари учун сармоявий  субсидияни 50 фоизга, 2027 йилгача қайта ишлаш ҳажмини камида 40-50 фоизга ошириш режаланган.

Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибаси асосида вилоятда йирик сутчилик хўжаликларини ташкил этишга 2023 йил учун республика бюджетидан 6 млрд. тенге ажратилиб, иш олиб борилмоқда.

2023-09-14, 03:50 291
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.