26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янгиланишдан юксалаётган шаҳар

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Арис шаҳрига ташриф буюриб, қатор иншоотларни оралади ва шаҳарнинг сармоявий аҳволи билан танишди. 

Минтақа раҳбари, дастлаб, Ақдала қишлоғидаги “ROYAL” паррандачилик фермасига борди. У ерда вилоят ҳокими тадбиркор билан суҳбатлашди ва ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Ушбу ферма товуқлар сонини 10 мингтага етказишни кўзлаган ва бир кеча-кундузда 7000 дона тухум етиштиради. Лойиҳа қиймати – 310 миллион тенге. Қурилиш ишлари ниҳоясига етган ферманинг қурилишига тадбиркор ўз ҳисобидан 110 миллион тенге сарфлаган. Ферма энг сўнгги русумдаги ускуна ва технологиялар билан жиҳозланган. 

Таъкидлаш жоизки, ферма қошида 70 бош йилқини бўрдоқилаш майдони ҳам иш бошлаган.

Вилоят раҳбари Дархан Сатибалди Арис шаҳрига хизмат сафари давомида «Mega-Agat» МЧБга борди. Бир неча лойиҳани амалга ошириб келаётган биродарлик яна иккита янги лойиҳани бошлади. Биринчиси – пластик қувурларини мослаштириш қисмлари ишлаб чиқариш цехи. Бу ерда ҳам дунёнинг энг илғор технологиялари жорий этилган. Тадбиркор лойиҳага 100 миллион тенге сарфлаган. «Mega-Agat» биродарлигининг иккинчи лойиҳаси – иситиш тизимига мўлжалланган пластик қувурлар чиқариш. Бундай корхона аввал вилоятимизда йўқ эди. Завод бир кеча-кундузда 2000 квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқаради.  

Сўнг, вилоят ҳокими полиэтилен пакетлар ишлаб чиқарадиган «ADM HOLDING» корхонасига борди. Бу ерда йилига 1200 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Тадбиркор завод қурилиши ва ускуналарни харид қилишга 100 млн. тенге сармоя сарфлаган.   

2023-11-18, 02:48 233
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.