26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ОАВ – ислоҳотлар даврида

Туркистондаги Хожа Aҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” қонун ва журналистика тақдири” мавзуида медиаанжуман ўтди.

Тадбир «Медиакратия» жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилди. Унда ҚР Парламенти депутатлари, Маданият ва ахборот вазирлиги вакиллари, таниқли ОАВ мутахассислари, қатор вилоятлардаги медиахолдинг раҳбарлари, мамлакатимизнинг етакчи ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.

Анжуманда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» қонуни лойиҳаси юзасидан таҳлилий фикрлар муҳокама қилинди. Тадбирни Туркистон вилоят маслаҳати депутати, «Медиакратия» жамоат бирлашмаси раиси, таниқли журналист Ғалимжан Елшибай олиб борди.

Таниқли жамоат арбоби Дархан Минбай, ҚР Парламент Мажлисидаги қонун лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳ етакчиси, депутат Жанарбек Ашимжан, Парламент Сенатининг депутати Бибигул Жексенбай каби таниқли журналистлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. 

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича таклифлар мутасадди раҳбарлар ва Парламентга йўлланади.

2023-11-21, 03:48 156
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.