26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қардошликдир мақсадимиз, орзуимиз, истагимиз…

 Сенат Раиси Маулен Ашимбаев Марказий Осиё  давлатларининг II Парламентлараро  анжуманида иштирок этди

Тадбир “Марказий Осиё Парламенти ва вакиллик идораларининг минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрни” мавзуига бағишланди. Шунингдек, Палата Спикери Марказий Осиё мамлакатлари Парламент Палаталари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди ва минтақада ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Шу билан бирга, Маулен Ашимбаев янги муаммоларни биргаликда енгиб ўтиш муҳимлигига эътибор қаратди. Хусусан, у йиғилиш иштирокчиларини ҳудуднинг иқтисодий тараққиёти, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш йўлида саъй-ҳаракатларни сафарбар этишни таклиф қилди. 

 Сессияларда Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси ўринбосари Жақип Асанов, Сенат депутатлари Али Бектаев, Дархан Қидирали, Айгул Қапбарова, Алишер Сотволдиев, Мажлис депутати Айна Мисиралимова, Ақтўбе вилояти маслаҳати раиси Гулқасима Суйинтаева ва бошқалар иштирок этди. Шунингдек, анжуман доирасида Марказий Осиё мамлакатлари Парламентлари девонлари раҳбарларининг дастлабки учрашуви ўтди. Унда мамлакат номидан Қозоғистон Парламенти Сенати Девони раҳбари Максим Споткай иштирок этди.

Маулен Ашимбаев анжуман майдонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева билан учрашди. Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат, транзит ва транспорт инфратузилмаси, савдо ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар дунёдаги мавжуд вазият ва янги даъватларни инобатга олган ҳолда, икки давлатнинг сув-энергетика хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги мажмуавий ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратдилар.

24.kz, 2024-09-13, 22:18 338
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.