26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралда пахта теримига тайёргарлик авжида

Вилоят ҳокими Д. Сатибалдининг топшириғига биноан, вилоят ҳокими ўринбосари Е. Алтаев ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Н. Бадирақов Мақтаарал туманида, пахта терими мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Дастлаб, Ертай Кенжебекули «Ҳамро ота» ширкати ва хитойлик «Реng Sheng» компанияси билан ҳамкорликда томчилатиб суғориш усулида етиштирилган 351 гектар пахта даласида бўлиб, тумандаги хўжаликлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Унда пахта йиғим-теримини кузги ёғингарчиликларга қолдирмасдан сифатли ташкил этиш, давлат томонидан бериладиган имтиёзларни ўз вақтида бериш, пахта нархи ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, шунингдек, пахтадан гектарига 60-70 центнер маҳсулот олиш учун томчилатиб суғориш каби янги технологияларни жорий этиш зарурлиги, бунинг учун давлат томонидан субсидиялар берилаётганини таъкидлади. Шунингдек, бундай технологияларнинг обикор деҳқончиликда йил сайин такрорланадиган сув танқислигининг олдини олишига ҳам тўхталди.

Сўнгра Е. Алтаев «Cotton мақта» МЧБнинг пахта заводида бўлиб, у ердаги тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. 2023 йилда ишга туширилган заводнинг қиймати 3 миллиард тенгени ташкил қилади. Йиллик қуввати эса 60 минг тонна, кунига 600 тонна пахта толаси қайта ишланади. Корхонада 50дан зиёд фуқаро иш билан таъминланган. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, шунингдек, «Миллий аграр илмий-таълим маркази» нотижорат ҳиссадорлик жамиятига қарашли «Пахта ва полиз қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси» МЧБда илмий янгиликлар билан танишди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари сўнгги иншоот – «Мирзакент» МЧБ тасарруфидаги пахтани қайта ишлаш заводига борди. Умумий қиймати 1 миллиард тенгени ташкил этган бу корхонанинг тумандаги пахта қабул қилиш пунктларида мингга яқин одам ишлайди. АҚШнинг энг замонавий технологияси билан жиҳозланган заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 60 минг тоннани ташкил этади.

Хизмат сафари сўнггида Е. Алтаев Мақтаарал тумани ҳокимининг девонида йиғилиш ўтказди ва соҳадаги муаммоларни муҳокама қилди.

2024-09-28, 02:24 531
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.