26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик салоҳияти учун йўл харитаси

Туркистон минтақасини сайёҳлик йўналишида жонлантириш мақсадида махсус йўл харитаси ишлаб чиқилди. Унда 6та асосий йўналиш кўзда тутилган. Хусусан, сайёҳлик иншоотларидаги инфратузилмани такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, маркетинг хизматини кучайтириш, “Open Turkistan” ва туман, шаҳар ҳокимликларининг фаолиятини жонлантириш каби масалалар қамралган. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда ушбу лойиҳалар таништирилди. Минтақа раҳбари сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш йўналишидаги тадбирларни кучайтиришни топширди.

Йиғилишда вилоят сайёҳлик бошқармаси раҳбари Нурдаулет Медеуов маъруза қилди. Унинг айтишича, мазкур йўл харитасининг ижроси 

таъминланса, натижада 2025 йилда ички сайёҳлар сонини 25 фоизга, хорижлик сайёҳларнинг сонини 2,5 бараварга, ушбу соҳадаги хизмат ҳажмини 30 фоизга ошириш кутилмоқда. Минтақадаги машҳур сайёҳлик иншоотлари ривожланади. Шу боис, салоҳияти юксак 10та сайёҳлик иншооти танлаб олинган.

Жорий йилда вилоятимизда сайёҳлик соҳасида 37та сармоявий лойиҳани амалга ошириш режаланган. Ўтган йили вилоят сайёҳлик соҳасига 53,5 млрд тенге сармоя жалб қилинди. Туркистон шаҳрига халқаро ҳаво йўлларини кенгайтириш мақсадида Венгриянинг “Wizz Air” авиакомпанияси билан ҳамкорлик натижасида амалга оширилган “Туркистон – Абу Даби (БАА)” ҳаво йўналиши бўйича қатновлар сони оширилади.

Таъкидлаш жоиз, Туркистон вилояти тарихий ва маданий обидаларга бой ҳамда очиқ осмон остида ўзига хос музейга айланмоқда. Вилоят ҳудудида 1780та тарихий ҳамда маданий ёдгорликлар мавжуд.

2024-09-28, 02:28 196
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.