26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболга юз бурган, имкониятлари беқиёс туман

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди раислигида туман, шаҳарларнинг тараққиёт режасини муҳокама қилиб, тасдиқлаш ишлари давом этмоқда. Навбатдаги учрашув Сайрам туманида ўтди.

Унда сўзга чиққан ҳоким Арман Сабитов туманнинг 2030 йилгача тараққиёт режасини баён қилди. Мажлисда мутасадди бошқарма раҳбарларининг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, сайёҳлик соҳаларини ривожлантириб, аҳоли бандлиги борасидаги таклифлари тингланди.

Вилоят ҳокими минтақада ишлаб чиқариш ўринларини кўпайтириб, уларни инфратузилма тизимлари билан таъминлаш, сайёҳлик соҳасини ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берди.

– Туман ва шаҳарларнинг тараққиёт стратегиясидаги барча лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши керак. Сайрам туманининг салоҳиятини юксалтириш йўналишида натижали ишлар бисёр. Қишлоқ меҳнаткашларининг фаровонлиги, даромадини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш керак, – деди Дархан Сатибалди.

Жорий йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 203,1 млрд. тенгега етиб, юксалиш 19,2 фоизни ташкил этди. Унинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо, қурилиш соҳаларига тегишли. 

Ҳокимнинг таъкидлашича, Сайрам тумани асосан сут, гўшт маҳсулотларига ихтисослашган бўлиб, озиқ-овқат саноати ривожланган ва тадбиркорлик фаоллиги билан ҳам ажралиб туради. Ҳудудда аҳолиси зич жойлашганлиги сабабли уй-жой қурилиши учун ажратилган ерларни инфратузилма тизимлари билан таъминлаш мушкул, қолаверса, тизимларнинг эскириши ва электр қувватининг танқислиги сезилмоқда.

Жорий йилда, хусусий сармоялар ҳажмини 2,6 баравар ошириб, 135 млрд. тенгега етказиш режаланган. 6 йилда қиймати 1 115,3 млрд. тенгелик саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва сайёҳлик соҳаларида 100дан зиёд сармоявий лойиҳа амалга оширилади. Натижада 7 мингга яқин иш ўрини очиш режаланган.

Янги иш ўринларини очиш ҳисобидан саноат маҳсулоти ҳажмини 2030 йилга қадар 3,7 баравар ёки 205,4 млрд. тенгега етказиш режаланган. Режага кўра, 6 йилда 635,1 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилади. 2030 йилга қадар чорвачилик соҳасида 48,1 млрд. тенгелик 15та лойиҳа амалга оширилиб, маҳсулот ҳажми 188,2 млрд. тенгега етказилади.

Саноат соҳасида 2030 йилгача қиймати 912, 7 млрд. тенгелик 48та лойиҳани амалга ошириш натижасида 3 мингдан зиёд янги иш ўринларини очиш режаланган. Келгусида сут маҳсулотлари етиштириш, мол қолдиқларини қайта ишлаш цехи, озуқа ишлаб чиқариш, юк транспортларининг тиркамаси ҳамда махсус транспортлар ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноати соҳасига доир лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

2024-10-31, 02:29 203
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.