26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кластер – пахтачилик тармоғининг истиқболи

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келиб, минтақа раҳбари Дархан Сатибалди ҳамроҳлигида вилоят деҳқонлари билан учрашди. 

Вазирга Арис шаҳри ҳамда Ўрдабоши ва Чордара туманларида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди. Вилоят ҳокими сув тежовчи технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга устувор аҳамият берилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Келгуси беш йилда 216 минг гектар майдонда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган, бу обикор майдонларнинг 40 фоизини ташкил этади. Айни пайтда бундай технологиялар 50 минг гектар майдонда жорий этилган. Суғориш тизимларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида учта маҳаллий корхона ишга туширилди. Улар вилоят ва қўшни минтақаларни сувни тежовчи технологиялар билан таъминлайди.

Туркистон вилоятида йилига 100 минг гектар майдонга пахта экилиб, ундан 300 минг тоннадан ортиқ ҳосил олинади. Вилоятда пахтанинг элита навларини етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашни ўз ичига олган пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши 141 миллиард тенге миқдоридаги сармояларни жалб қилиш ва пахта ҳосилдорлигини 2,5 баравар ошириш имконини беради, натижада 4 минг иш ўрни яратилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоят ҳокими Арис шаҳрида ҳам бўлиб, пахтачиликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. 

Вазирнинг ташрифи Чордара туманида давом этиб, у деҳқонларнинг саволларига жавоб берди, келгуси йилда қишлоқ хўжалигини имтиёзли молиялаштириш ҳажмини 900 миллиард тенгега етказиш режалаштирилганини, шундан дастлабки 100 миллиард тенге жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга ажратилишини маълум қилди. Қишлоқ хўжалиги техникасини йилига 8-10 фоизгача янгилаш мақсадида 200 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган.

Сафар якунлари бўйича вазир мутасаддилар зиммасига вилоят агросаноат мажмуаси инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган қатор вазифаларни юклади.

ҚР қишлоқ хўжалиги вазири минтақадаги долзарб лойиҳалар ва долзарб муаммолар билан танишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-11-12, 02:21 468
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.