26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳокимлар фуқаролар билан учрашмоқда

ҚР Президентининг 2022 йил 3 мартдаги Фармони доирасида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг вилоят аҳолиси билан учрашувлари ва шахсий қабули бошланди.

Вилоят раҳбари учрашувни Туркистон шаҳрида ўтказиб, минтақа тараққиёти кўрсаткичларига тўхталди. Хожа Аҳмад Яссавий номидаги ХҚТУнинг “Маданият маркази” биносида ўтган учрашувда фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

– Туркистон шаҳри давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларида юксалиш мавжуд. Вилоятда ўтган йили ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 453,6 млрд. тенгени ташкил этиб, 22 фоизга ўсди. Саноат маҳсулоти ҳажми 34,8 млрд тенгега етиб, режа 107 фоизга бажарилди. Сармоя кўлами 400 млрд. тенгени ташкил этиб, кўрсаткич 20 фоизга ортди. Минтақада сармоя жалб қилишга устувор аҳамият қаратилиб, тегишли тадбирлар давом эттирилади, – дея Нуралхан Кўшеров туркистонликларни “Тоза Қозоғистон” дастурини қўллаб-қувватлаб, тозалик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшишга чақирди.

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекулининг ўтган йили амалга оширилган ишлари ва галдаги режаларига доир ҳисоботидан сўнг савол-жавоблар бошланди.

Аҳоли томонидан инфратузилмага оид ижтимоий масалалар кўтарилди. Мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли тадбирлар амалга оширилади.

Учрашувдан сўнг минтақа раҳбари фуқароларни қабул қилиб, мурожаат ва таклифларини тинглади.

Қабулга келган фуқаролар уй-жой, бандлик ҳамда коммунал соҳаларга оид муаммоларни айтишди. Уларга бошпана олишга доир қонунлар ҳақида маълумот берилиб, бўш иш ўринлари таклиф этилди. Айрим масалалар шу жойда ҳал қилинди. Ҳар бир масала алоҳида таҳлил қилиниб, қонун доирасида ечимини топади.

2025-03-17, 20:58 505
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.