Асқар Мирзахметов – Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев минтақамизга махсус хизмат сафари билан келган ҚР Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Асқар Мирзахметовга “Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси” кўкрак нишонини тантанали равишда...


Тулиқроқ

БАЖАРИЛГАН ИШЛАР – БИСЁР, КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР – УЛУFВОР

ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЖАНСЕЙИТ ТУЙМЕБАЕВНИНГ 2016 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТИ


Тулиқроқ

ВАЗИФАЛАР ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ

КЕЧА ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЖАНСЕЙИТ ТУЙМЕБАЕВ 2016 ЙИЛДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА ХАЛҚ ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ. Унда ҳоким ўтган йили минтақамизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида бажарилган ишларга тўхталиб, келгуси йилларда амалга...


Тулиқроқ
123

Рукнлар

Хамкорлар

 

 

Электронное Правительство Республики Казахстан

Народное IPO

Парламент Казахстана

Қондошлик ришталаридан кучлироқ муҳаббат

Аёл... Муҳаббатга тўла ҳаёт йўлларининг чинакам соҳибаси. Аёл... Меҳрнинг илдизларини юрагининг меҳробидан олиб, фарзандига тута олган фаришта.
Бугунги ҳикоямиз тақдирига Улуғ Ватан уруши ёзилган барча онахонларимизга бағишланади.

Register to read more...

АФҒОН ҳасрати

Афғон уруши тўғрисида кўп ёзилган. Шу мавзу анча вақтдан буён хаёлимни банд этиб, тинчлик бермай келади. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Асосийси, ўтган асрнинг 80-йилларида ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматда йигитлик бурчини ўташ ёшига етган тенгдошларим қатори Афғон тупроғига қадам босиш, шўролар давлатининг раҳбарлари бошлаган маънисиз урушда қатнашиш эҳтимолининг каминада ҳам бўлганидир. Ўйлаб кўринг, урушнинг ҳасратли ва оғриқли гирдоби минглаган йигитларни бир зумда чек-чегарасиз ўпқонига юз тубан тортиб кетганди. Шукур, қанча-қанчаларига тақдир кулиб боқди, бу талотўпдан “бенасиб” қолишди.

Register to read more...

Ўз ҳақимда ёзаман

Ўз ҳақимда ёзаман,
Менинг Дардим – изтироб.
Оқ қоғозла олишиш –
Тилаб олинган “азоб”.

Дуруст чиқмай, ҳисобим,
Ўй денгизин кечаман.
Яхшиликлар йўлига
Юрагимни тўшайман.

Бир ёниб, гоҳ бир ўчиб,
Шавқига завқим илашиб,
Ўтказурман, умрни
Ўз-ўзимла курашиб.

Тўхтат, юрак ўланни,
Ел шошар, кўриб елканни,
Сафарга чиқдим, сиғиниб,
Тўхтатма денгиз, кемамни!

Дарига НУРАШЕВА.
Қозоқ тилидан
Баҳодир ОТАШ таржимаси.

Болалигим, сени соғиндим!

Қатралар
Ҳаёт мўъжиза, тафсилотлар яширинган сирли сандиқ. Ҳаётимиз фаровон, ҳамма нарса етарли, фақат туғишганлар, яқинлар, қўшнилар орасида бир чимдим меҳр етишмайди, холос. Гоҳида, барча нарсани пул билан ўлчайдиган инсонларни кўрганимда, дилим озор чекади, беғубор ёшлигимга қайтгим, ўша даврдаги меҳри бир дунё меҳрибонларим даврасида суҳбат қургим келади, уларни соғинавераман.

Register to read more...

Ёрга

 

Ростгўйликни санадим Каъба,
Осмонларни қилмадим ваъда,
Ширин сўзга учмаган қайда? 
Шунинг учун алданди дийдор, 
Етим қолди муҳаббат, эй ёр!

Муҳаббатим қалбим қўрида, 
Униб ўсди юрак тўрида.
Лек, учрабди ошиқ ғўрига, 
Ишончимдан қолиб, афсус, гўр.
Етим қолди муҳаббат, эй ёр!

Оҳларимдан ёрилди осмон, 
Йиллар билан йиғлашди армон.
Унутолмам, лек сени ҳамон, 
Эҳ, алдамчи, бевафо дилдор! 
Муҳаббатни етим қилдинг, ёр! 

Баҳодир ОТАШ.

Календарь

<< < June 2025 > >>
Mo Tu We Th Fr Sa Su
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

Ижтимоий тармоқ

Информер

We have 18 guests and no members online