Қондошлик ришталаридан кучлироқ муҳаббат
- Category: Адабиёт
- Hits: 35
Аёл... Муҳаббатга тўла ҳаёт йўлларининг чинакам соҳибаси. Аёл... Меҳрнинг илдизларини юрагининг меҳробидан олиб, фарзандига тута олган фаришта.
Бугунги ҳикоямиз тақдирига Улуғ Ватан уруши ёзилган барча онахонларимизга бағишланади.
АФҒОН ҳасрати
- Category: Адабиёт
- Hits: 48
Афғон уруши тўғрисида кўп ёзилган. Шу мавзу анча вақтдан буён хаёлимни банд этиб, тинчлик бермай келади. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Асосийси, ўтган асрнинг 80-йилларида ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматда йигитлик бурчини ўташ ёшига етган тенгдошларим қатори Афғон тупроғига қадам босиш, шўролар давлатининг раҳбарлари бошлаган маънисиз урушда қатнашиш эҳтимолининг каминада ҳам бўлганидир. Ўйлаб кўринг, урушнинг ҳасратли ва оғриқли гирдоби минглаган йигитларни бир зумда чек-чегарасиз ўпқонига юз тубан тортиб кетганди. Шукур, қанча-қанчаларига тақдир кулиб боқди, бу талотўпдан “бенасиб” қолишди.
Ўз ҳақимда ёзаман
- Category: Адабиёт
- Hits: 45
Ўз ҳақимда ёзаман,
Менинг Дардим – изтироб.
Оқ қоғозла олишиш –
Тилаб олинган “азоб”.
Дуруст чиқмай, ҳисобим,
Ўй денгизин кечаман.
Яхшиликлар йўлига
Юрагимни тўшайман.
Бир ёниб, гоҳ бир ўчиб,
Шавқига завқим илашиб,
Ўтказурман, умрни
Ўз-ўзимла курашиб.
Тўхтат, юрак ўланни,
Ел шошар, кўриб елканни,
Сафарга чиқдим, сиғиниб,
Тўхтатма денгиз, кемамни!
Дарига НУРАШЕВА.
Қозоқ тилидан
Баҳодир ОТАШ таржимаси.
Болалигим, сени соғиндим!
- Category: Адабиёт
- Hits: 34
Қатралар
Ҳаёт мўъжиза, тафсилотлар яширинган сирли сандиқ. Ҳаётимиз фаровон, ҳамма нарса етарли, фақат туғишганлар, яқинлар, қўшнилар орасида бир чимдим меҳр етишмайди, холос. Гоҳида, барча нарсани пул билан ўлчайдиган инсонларни кўрганимда, дилим озор чекади, беғубор ёшлигимга қайтгим, ўша даврдаги меҳри бир дунё меҳрибонларим даврасида суҳбат қургим келади, уларни соғинавераман.
Ёрга
- Category: Адабиёт
- Hits: 38
Ростгўйликни санадим Каъба,
Осмонларни қилмадим ваъда,
Ширин сўзга учмаган қайда?
Шунинг учун алданди дийдор,
Етим қолди муҳаббат, эй ёр!
Муҳаббатим қалбим қўрида,
Униб ўсди юрак тўрида.
Лек, учрабди ошиқ ғўрига,
Ишончимдан қолиб, афсус, гўр.
Етим қолди муҳаббат, эй ёр!
Оҳларимдан ёрилди осмон,
Йиллар билан йиғлашди армон.
Унутолмам, лек сени ҳамон,
Эҳ, алдамчи, бевафо дилдор!
Муҳаббатни етим қилдинг, ёр!
Баҳодир ОТАШ.