26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хайр, Токио олимпиадаси!

Якшанба куни Токио Олимпиадаси расман ёпилди.
Маросимда коронавирус пандемияси туфайли мухлислар иштирок этишмади. Олимпиаданинг ёпилиш маросимида Япония Мадҳияси ижро этилди ва Давлат байроғи кўтарилди. Намойишни Греция жамоаси бошлаб берди, Япония жамоаси якунлади. Намойиш пайтида Қозоғистон байроғини бокс бўйича Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Қамшибек Қўнқабаев кўтариб чиқди. Олимпия олови ўчди ва икки ҳафтадан кўпроқ давом этган тадбир поёнига етди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг очилиш маросимида 950 нафар фахрий меҳмон, жумладан, 15та мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Қозоғистондан 97 спортчи 28 спорт тури бўйича беллашди. Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси саралаш ва рейтинг мусобақаларидан сўнг энг машҳурлари рўйхатини эълон қилди. Бу йил турнирда 33 спорт тури бўйича 339та медаль учун ўзаро баҳслашдилар. Олимпия дастурига янги бешта спорт тури киритилди: бейсбол, софтбол, каратэ, серфинг, қояга чиқиш ва скейтборд. Тадбирда дунёнинг 206 мамлакатидан 11 мингдан зиёд спортчи иштирок этди.
 Қозоғистондан 97 спортчи 28 спорт тури бўйича беллашди. Қозоғистон спортчилари саккизта бронза медалини қўлга киритишди. Улар – дзюдочи Елдўс Сметов, оғир атлетикачилар Игорь Сон ва Зулфия Чиншанло, боксчилар Қамшибек Қўнқабаев, Сакен Бибўсинов, полвон Нурислам Санаев, каратэчи Дархан Асадилов ва София Берульцева.
Медаллар жадвалидаги якуний умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 83-ўринни эгаллади. Токио Олимпиадасида АҚШ терма жамоаси 39та олтин, 41та кумуш ва 33та бронза (113та медаль) билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ундан кейинги ўринларни эгаллаган Хитойда 38та олтин, 32та кумуш ва 18та бронза (88та медаль), Японияда 27та олтин, 14та кумуш ва 17та бронза (58та медаль) бор.
Навбатдаги Олимпиада Франция пойтахти Парижда 2024 йил 27 июль-11 август оралиғида ўтказилиши режаланган. Шу муносабат билан Олимпия байроғи келгуси ёзги Олимпиада ўйинлари мезбони Францияга топширилди.

2021-08-10, 01:55 412
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.