26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
АДОЛАТЛИ ДАВЛАТ. ЯГОНА МИЛЛАТ. ФАРОВОН ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ РАҲБАРИ Қ. ТЎҚАЕВНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА МАКТУБИ

 

Ҳурматли ватандошлар!

Ҳурматли депутатлар, 

Ҳукумат аъзолари!

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 59-моддасига мувофиқ, VII чақириқ парламентнинг учинчи сессиясини очиқ деб эълон қиламан.

Ҳурматли депутатлар!

Барчангизни парламентнинг навбатдаги сессияси бошланиши билан табриклайман!

Жорий йилда мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди.

Умумхалқ референдумида фуқароларнинг аксарияти сиёсий замонавийлашув йўналишини қўллаб-қувватлади.

Конституциявий ислоҳот Янги, Адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги ўта муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар энди иқтисодий ўзгаришларга боғланиши керак. 

Биз “Фуқаро – тадбиркорлик – давлат” орасидаги муносабатларни тубдан ўзгартирамиз.

Давлат, энг аввало, барчага тенг имконият бериб, адолат ўрнатади. Ижтимоий неъматларнинг юксак даражаси ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлашни кафолатлаймиз.

Президент ҳузурида Омбудсман тайинланади.

Давлат иқтисодий эркинликни қўллаб-қувватлайди.

Лекин у халқни бозор беқарорлиги таъсиридан тўлақонли ҳимоя қилади.

Кичик ва ўрта бизнесни имкон қадар ривожлантиради.

Энди ислоҳотларнинг ўзига хос йўналишларига тўхталиб ўтсам.

БИРИНЧИ ЙЎНАЛИШ. ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ

Иқтисодиётимизда тўпланиб қолган тизимли муаммолардан хабардормиз. Чунончи, биз ҳали ҳам хомашёга қараммиз.

Меҳнат унумдорлиги паст, инновациялар етарли даражада эмас.

Миллий даромад неъматлари барчага тенг тақсимланмаган.

Албатта, буларнинг барчаси мураккаб масалалар. Аммо уларни ҳал қилишнинг аниқ усуллари мавжуд.

Хусусан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни ранг-баранглаштириш ва рақамлаштириш.

Шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ҳамда одам капиталини ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлашдир.

Шу боис, янги ёндашувлар зарурлиги аниқ.

Иқтисодий сиёсатимизнинг асосий мақсади ўзгармайди. Унинг мақсади – аҳоли фаровонлигини сифатли ва ҳар томонлама юксалтириш.

Янги иқтисодий дастуримизнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:

– хусусий тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, яъни давлат капитализмидан ва иқтисодиётга ҳаддан ташқари давлат аралашувидан воз кечиш;

– рақобатни ривожлантириш, яъни барча учун тенг имкониятларни таъминлаш;

– ва, албатта, миллий даромаднинг адолатли тақсимланиши.

Буларнинг барчаси қатор устувор вазифаларни ҳал қилишни назарда тутади.

Биринчи. Нархларни маъмурий тартибга солиш бутун саноатнинг сармоявий жозибадорлигини пасайтиради, товарлар тақчиллиги ва импортга қарамликка олиб келади.

Шунинг учун нарх белгилашга давлат аралашувини босқичма-босқич бекор қилиш зарур.

Рақобатдош бўлмаган бозорлар бундан истисно – монополистларнинг тарифлари қатъий назорат остида қолади. Лекин назорат – таъсир ўтказиш дегани эмас.

Бугунги кунда давлат идоралари, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бизнесни текширишга шошилиб, нархлар ва тарифларни пасайтиришни талаб қилиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бундай хўжакўрсинчилик ҳаракатларини тўхтатиш керак.

Монополияларнинг фойдасини чеклаш ва инфратузилмага сармояларни таъминлаш зарурати ўртасида мувозанатни сақлаш муҳимдир.

Мамлакатда электр таъминоти тармоқларининг учдан икки қисми, иссиқлик коммуникацияларининг 57 фоизи, сув таъминоти тармоқларининг деярли ярми эскирган. 

Тарифларни сунъий равишда ушлаб туриш электр таъминотини чеклаш, навбатма-навбат ўчириш ва бахтсиз ҳодисаларга олиб келади. 

Натижада фуқароларнинг соғлиги ва ҳаёти хавф остида қолади.

Монополияли бозорларда “Тарифни сармояга айирбошлаш” янги тариф сиёсатига ўтиш зарур.

Тармоқлар ва қувватларнинг эскиришини камида 15 фоизга камайтириш керак.

Тариф инфратузилмага сармоя киритиш ҳамда шаффофликни таъминлаш учун давлат мониторинги тизимида иштирок этиш эвазига тақдим қилинади. Мулк эгаси сармоянинг аксарият қисмини тариф ҳисобидан эмас, балки ўз маблағлари ҳисобидан киритиши керак.

Инновацияларни жорий этишни самарали рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш зарур. Харажатларнинг бир қисмини тариф сметаси доирасида қайта тақсимлаш ва даромаднинг маълум қисмини сақлаб қолишга рухсат бериш зарур.

Тарифларни ўзаро субсидиялашдан, яъни айрим истеъмолчилар учун нархларни ушлаб туриш мақсадида бошқалар учун нархларни ошириш усулидан босқичма-босқич воз кечиш зарур.

Иккинчи. Иқтисодиётни монополиядан чиқаришни янада кучайтириш учун аниқ институционал қарорлар қабул қилиш зарур.

«Конгломерат» тушунчаси қонунчилик даражасида белгиланиши керак.

Бозорнинг ўзаро боғлиқ субъектлари ўзларининг иқтисодий салоҳиятини бир жойда жамлаш учун рухсат олишлари даркор. Уларнинг барча муомалаларини, жумладан, бозордан ташқари нархлардан фойдаланишни белгилаш бўйича келишувларини синчковлик билан текшириш керак.

Бозор иқтисодиётининг тараққиётига ягона операторлар фаолияти салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунинг учун бу муассаса тартибга солиниши керак.

Амалдаги операторлар рақобат муҳитига ўтказилиши ёки монополист деб тан олиниши ҳамда уларнинг фаолияти монополияга қарши махсус қонун доирасида тартибга солиниши керак.

Учинчи. Барқарор иқтисодий ўсиш бевосита аниқ, башорат қилинадиган солиқ сиёсатига боғлиқ.

2023 йилда фискал тартибга солишни замонавийлаштириш учун янги Солиқ кодекси ишлаб чиқилади. Энг долзарб масала ҳисобланган солиқ маъмуриятчилиги масаласи тўлиқ янгиланиши керак.

Шунингдек, иш давомида ҳар қандай юзма-юз ўзаро алоқаларнинг олдини олиш учун солиқ назоратини тўлиқ рақамлаштиришни таъминлаш зарур.

Яна бир устувор йўналиш – солиқ имтиёзлари самарадорлигини ошириш.

Бунинг учун иқтисодиётнинг турли тармоқларида табақалаштирилган солиқ миқдорларига ўтиш зарур.

Даромаднинг технологик замонавийлаштириш ва илм-фанни ривожлантиришга йўналтирилган қисмига солинадиган корпоратив даромад солиғини камайтириш ёки ундан озод қилиш дастакларини жорий этиш зарур.

Солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлашдан бўйин товлашини камайтириш учун махсус солиқ тартибларини соддалаштириш керак. Янги кодексда солиқ юкламасини пасайтириш мақсадида ташкилотларнинг муайян мақсад билан парчаланишининг олдини олиш масаласи кўриб чиқилиши керак.

Савдо-сотиқнинг замон талабларига мос равишда ривожланиши учун чакана савдо солиғини қўллаш доирасини кенгайтириш зарур. 

Солиқ ислоҳотининг бир қисми сифатида «Ҳашамат солиғи» деб аталадиган солиқни жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Унинг ўрта синфга алоқаси йўқ, фақат қимматбаҳо кўчмас мулк, транспорт воситаларини сотиб олган фуқаролардан ундирилади.

Автомашина харидига оид тўловлар мавзусига алоҳида тўхталаман.

Баъзи қўшни давлатларнинг машиналари билан боғлиқ муаммо барчага маълум.

Қонун доирасидан четда қолаётган бундай автомашиналар жамоат хавфсизлигига таҳдид солади.

Келгусида автомобилларни ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб киришнинг барча йўлларини тўсиш юзасидан қатъий чоралар кўриш зарур.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 сентабрига қадар олиб кирилган бундай автомобилларга оид вазиятни бартараф этиш зарур.

Уларни қонунийлаштириш мақсадида мен 200-250 минг тенгедан ошмайдиган миқдорда утилизация ва дастлабки рўйхатга олиш учун барчага бирдек ягона ҳамда бир марталик тўловни қўллашни таклиф қиламан.

Бу чора қидирувда бўлмаган ва божхона кўригидан ўтган автомобилларга нисбатан қўлланилиши керак.

Тўртинчи. Самарали солиқ сиёсати божхона бошқарувининг шаффофлиги билан чамбарчас боғлиқ.

Солиқ ва божхона ахборот тизимларини тўлиқ интеграциялашувини якунлаш муҳим аҳамиятга эга.

Навбатдаги масала. Текширувчиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги. Уларнинг салбий таъсир кўрсатаётгани маълум. 

Шу боис чегарада яхлит божхона назорати дастагини жорий этиш зарур.

Божхона расмийлаштируви марказлари “бир дарча” тамойили асосида фаолият юритиши керак.

Бешинчи. Биз "кўрпага қараб оёқ узатиб", ўз имкониятларимиз даражасида яшашни ўрганишимиз керак.

Бюджет сиёсати шакли “бюджетни бошқариш”дан “натижаларни бошқариш”га ўтиш орқали ислоҳ қилинади.

Бевосита Бюджет кодексида бюджетни режалаштириш ва ижро этиш учун мажбурий чеклов андазаларини белгилаш зарур.

Миллий жамғарма маблағларини самарасиз сарфлаш амалиётига барҳам берилади. Бу ниҳоятда муҳим масала.

Миллий жамғарма маблағлари фақат муҳим инфратузилма ва давлат аҳамиятига молик лойиҳалар тараққиёти учун ажратилади.

Бюджет жараёнларини тубдан соддалаштириш зарур.

Давлат органларига ўзлаштирилмаган маблағларни кейинги йилга ўтказишга рухсат берилиши керак. Ушбу қарор пул маблағларини бюджетга қайтаришнинг самарасиз амалиётидан халос бўлишга ёрдам беради.

Шу билан бирга, бюджет таваккалчилигини бошқариш тизимини, жумладан, квазидавлат шўъбасини ҳам ишга тушириш даркор.

Биз солиқ тушумларини минтақаларнинг ўзига бера бошладик ва бу ишни давом эттириш керак.

“Халқ иштирокидаги бюджет” лойиҳаси самарали амалга оширилмоқда. Унинг доирасини кенгайтириб, лойиҳага вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар ва қишлоқларни жалб этиш зарур.

Шу билан бирга, аҳолини жалб қилган ҳолда, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш харажатларининг камида 10 фоизини шакллантириш керак.

Белгиланган ёндашувларни самарали амалга ошириш учун янги Бюджет кодексини қабул қилиш зарур.

Олтинчи. Тадбиркорликни тизимли равишда қўллаб-қувватлаш.

Бу ишда, барча тартиб-қоидаларни аввалдан созлаш керак. Бу топшириқ икки йилдан буён бажарилмаяти.

Юзлаб ва ҳатто минглаб қонуности ҳужжатлари ва кўрсатмаларга чексиз тузатишлар киритиш ўрнига, янги ихчам ва тушунарли иш қоидаларини тасдиқлаш керак.

Ушбу ёндашув 2024 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ амалга оширилиши керак.

Навбатдаги масала. Молиявий ёрдам кўрсатиш пайтида давлат рақобатбардош кичик ва ўрта бизнес вакилларига устувор аҳамият қаратади.

Бундай ёрдамнинг асосий мезонлари иш ҳақи жамғармасининг ўсиши ва солиқ имтиёзларини ошириш бўлади.

Бу – асосий талаб.

Шу билан бир қаторда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини олувчиларни аниқлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Давлат харидларининг сифат жиҳатидан янги тизими ишлаб чиқилади. 

Энг паст нарх эмас, балки харид қилинган товарлар ва хизматларнинг сифати устувор бўлиши керак.

Давлат ва квазидавлат ташкилотларининг харидлари ягона платформага ўтказилиши керак.

Ушбу ёндашувларни амалга ошириш учун “Давлат харидлари тўғрисида”ги янги қонунни қабул қилиш зарур бўлади.

Еттинчи. Давлат-хусусий шериклигининг янги шаклига ўтиш зарур.

Бугунги кунда кўплаб лойиҳалар айрим тадбиркорлар ва амалдорларнинг меҳнатсиз даромад манбаига айланган.

Бу борадаги шартномалар шаффоф бўлиши ва танлов асосида тузилиши керак.

Ушбу дастак самарадорлиги учун тегишли қонун қабул қилиниши зарур.

Саккизинчи. Маҳаллий бизнес учун жиддий муаммо бу – кредит захираларининг тақчиллиги.

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесни етарли даражада молиялаштириш учун қарийб 42 миллиард долларга яқин маблағ етишмайди.

Шу билан бирга, банклардаги кўп триллионлаган тенгенинг амалда иқтисодиётга фойдаси тегмаяпти.

Миллий банк, Молия бозорини созлаш агентлиги, Ҳукумат ҳамкорликда реал шўъбани барқарор ва арзон кредитлашни таъминлаш борасида аниқ ечимлар топиши керак.

Миллий банк ҳозирги вазиятнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, мослашувчанликни, кашфиётчилигини намоён этиши керак. 

Хорижий мамлакатларда ижобий тажрибалар мавжуд.

Тўққизинчи. Ер – ишлаб чиқаришнинг асосий омилидир. Ери йўқ одам бизнес билан шуғуллана олмайди.

Йил якунига қадар тадбиркорларга ер участкаларини тез ва шаффоф тарзда бериш юзасидан самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур.

Ҳар бир ҳудудда ва йирик аҳоли манзилида бўш ётган ёки фойдаланилмаётган ерларни аниқлаш керак.

Ушбу ахборот бизнес вакиллари учун тўлиқ очиқ бўлиши керак.

Ишончим комилки, бу чора-тадбирлар нафақат бизнес-синф, балки бутун иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширади.

 ИККИНЧИ ЙЎНАЛИШ. АМАЛИЙ ШЎЪБАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Энг аввало, ер қаърини ўзлаштиришга сармояларни жалб қилиш бўйича қонунчилик ва тартибларни сезиларли даражада соддалаштириш зарур бўлади.

Геологик маълумотларнинг ягона маълумотлар банкини яратишни якунлаш керак.

Ҳукуматга саноат соҳасининг сармоявий жозибадорлигини оширишни топшираман.

Ўтган йили менинг топшириғимга кўра, барча махсус иқтисодий минтақалар фаолияти самарадорлиги баҳоланди. Унинг натижаларига кўра муаммоли йўналишлар аниқланиб, янги ёндашувлар белгилаб олинди.

Энди биз уларни ривожлантириш бўйича тубдан бошқа сиёсатга ўтишимиз зарур.

Хорижий корхоналарнинг Қозоғистонга кўчирилиши муносабати билан бу масала алоҳида аҳамиятга эга.

Эркин иқтисодий минтақалар учун сармояларни рағбатлантиришга бошқача ёндашиш керак. Бу ерда асосий тамойил қуйидагича бўлиши керак: сармоя қанча кўп бўлса, фойда шунчалик кўп бўлади.

Шу билан бирга, устувор фаолият турларига кирмайдиган, лекин муҳим саноат лойиҳаларини амалга ошираётган сармоядорларга ер участкалари солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилмаган ҳолда берилиши мумкин.

Шунингдек, барча сармоя мажбуриятларини содиқлик билан бажарган корхоналар учун ЭИМ ҳудудидаги ер участкаларига эгалик қилиш масаласини ҳал этиш зарур.

Умуман олганда, сармояни жалб қилиш борасида тизимли ишлар олиб бориш керак. Бу Ҳукумат олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Навбатдаги масала. Юқорида таъкидланганидек, давлат иқтисодиётдаги иштирокини доимий равишда камайтиради.

«Самұрық-Қазына» жамғармаси иқтисодиётнинг асосий тармоқларини назорат қилиш учун етарли бўлган улушларнинг аксарият қисмига эга бўлган сармоядорга айланмоқда.

«Самұрық-Қазына» биргаликда сармоядор сифатида фақат хусусий сармоядорлар томонидан амалга оширилмайдиган муҳим лойиҳаларда иштирок этади. Бундай лойиҳалар Президент томонидан белгиланади.

 Жамғарманинг бошқа активлари ва улушлари хусусийлаштирилиши керак. Уни «Халқ ІРОси» усули ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Навбатдаги масала – мамлакатнинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Ҳозирги геосиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасидаги энг муҳим қуруқлик даҳлизига айланмоқда.

Биз очилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишимиз ва чинакам дунёвий аҳамиятга молик транспорт-транзит марказига айланишимиз керак.

Қозоғистон Ақтауда контейнер хабини яратиш, Транскаспий даҳлизини ривожлантириш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишни бошлади. Бу тадбирларга дунёнинг етакчи логистика компаниялари жалб этилади.

“Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси тўлақонли транзит-логистика корпорациясига айлантирилади.

Йўлларни, жумладан, маҳаллий йўлларни сифатли қуришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Бюджетдан катта маблағлар ажратилаётганига қарамай, бу масала ечимини топмаяпти.

2025 йилгача маҳаллий йўлларнинг 95 фоизини яхшилаш ҳақида аввалроқ топшириқ берган эдим. Ҳукумат бу масалани бевосита назоратга олиши керак.

Йўл қурилиши жараёнида тартиббузарликларни аниқлаш тадбирларида аниқ натижалар зарур.

Бизда шу кунгача битум тақчил.

Бу – йирик ҳажмда нефть ишлаб чиқарадиган мамлакат учун, таъбир жоиз бўлса, бемаънилик.

Умуман, очиқ айтиш даркор, Ҳукуматнинг фаолиятида камчиликлар такрор-такрор учраяпти.

Бу вазирлар кабинетининг сускашлиги ва ноизчил ҳаракати натижасидир.

Муттасил равишда юзага келаётган ёнилғи ёки шакар тақчиллиги фуқароларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Агар худди шундай давом этаверса, кадр масаласида яна бир бор аниқ қарорлар қабул қилишга тўғри келади.

Навбатдаги масала. Миллий иқтисодиёт таркибида қурилиш шўъбаси муҳим ўрин эгалалайди. 

Бу соҳа ички ялпи маҳсулотнинг 5-6 фоизини беради.

Турдош тармоқларни ҳисобга олганда, бу кўрсаткич ундан ҳам кўпроқ.

Бугунги кунда Қозоғистондаги меъморлик-қурилиш фаолияти 2,5 мингдан зиёд турли ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Бу тизим батамом қоғозбозликка кўмилган. Уюшган жинятчилик оз эмас.  

Ҳануз эскирган қурилиш андазалари ва меъёрларидан фойдаланилади.

Шу боис, Ҳукуматга мутлақ янги ҳужжат – Шаҳар қурилиши кодексини қабуллашни топшираман.

Ҳар бир шаҳарнинг ер участкалари ва коммуникация тармоқлари тархи кўрсатилган функционал интерфаол харитаси яратилиши керак.

Ер кадастрида саноат мақсади учун ажратилган ер участкаларининг харитаси амалдаги авторанспорт ва коммуникация инфратузилмасининг тархлари билан тўлдирилиши зарур.   

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш – асосий муаммолардан бири.

Ушбу соҳадаги аҳвол мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатади. Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини ҳамда унинг қўшимча қийматини ошириш зарур. Бу – стратегик вазифа.

Ҳозир фақат ғалла ва мол сотиб ўтирадиган замон эмас.

Ҳукумат агросаноат соҳасини субсидиялашнинг узоқ муддатли янги ёндошувларни ишлаб чиқиши зарур. 

Бюджет маблағлари самарали даромад келтириши керак.

Давлат маблағни исроф қилишга йўл бермайди.

Субсидия ажратилиши ва унинг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш зарур. Хўжаликларнинг ўзаро бирлашуви қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун улкан истиқболларни очади. 

Биз шундай қалдирғоч лойиҳани амалга оширдик. 

Унда иштирок этган қишлоқ хўжалик ширкатлари икки баравар ортиқ маҳсулот берган. 

Мол боши, тахминан, 25 фоизга кўпайган.

Ушбу илғор тажрибани ҳар бир минтақанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич тарқатиш керак. 

Бу соҳада илғор технологиялар тақчил.

Ҳозир қишлоқ хўжалигига оид ер тўғрисида тўлиқ маълумот йўқ.

Ернинг унумдорлиги, сув манбалари ва суғориш тизими ҳамда унинг йўллари ҳақидаги маълумотларни рақамли платформа бир жойга жамлайди.

Мамлакатимизнинг агросаноат мажмуаси келгуси йилдан бошлаб янги ва доимий қоида асосида фаолият юритиши зарур.  

Ўзлаштирилмаган ерларни қайтариб олиш бўйича комиссия хизматига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

Комиссия фаолияти доирасида қишлоқ хўжалиги мақсадидаги 2,9 млн. га. ер давлатга қайтарилди.

Йил охиригача камида 5 миллион гектар ерни қайтариш режаланган.

Ўзлаштирилмаган ёки ноқонуний берилган ернинг ҳажми 10 миллион гектарни ташкил этади.

Ҳукумат ва ҳокимликлар келгуси йил охиригача ушбу ерлар бўйича аниқ қарор қабул қилишлари зарур.

Ҳозир ер масаласини текширишга эълон қилинган мораторий ҳам бекор қилинди. Ушбу қадам ишга ижобий таъсирини кўрсатади, деб ўйлайман.

Мамлакат иқтисодиётини тараққий эттиришга сув танқислиги жиддий тўсиқ бўлиб турибди.

Ҳозир бу миллий хавфсизлик масаласига айланди.

Ташқаридан келадиган сув озаймоқда.

Шу сувнинг ўзини самарасиз фойдаланиш ҳолатлари вазиятни янада оғирлаштирмоқда. 

Сувнинг 40 фоизи тупроққа сингиб кетмоқда.

Бу соҳада бошқа камчиликлар ҳам мавжуд.

Жумладан, инфратузилма батамом эскирган.

Шунингдек, автоматлаштириш ва рақамлаштириш даражаси паст.

Илмий асос йўқ, мутахассислар тақчил.

Бу масалаларни ҳал қилиш учун Ҳукумат қошидаги Сув кенгашининг фаолиятини жонлантириш зарур, билимли таҳлилчиларни жалб этиш керак.

Малакали мутахассисларни тайёрлаш учун кучли таянч олий ўқув юртини аниқлаш керак.

Сув хўжалигини ривожлантириш учун уч йиллик лойиҳа тайёрлаш зарур.

Учинчи йўналиш. Мамлакат келажагига – стратегик сармоя

Мамлакатимизнинг асосий қадрияти – инсон. 

Бинобарин, миллий бойликни адолатли тақсимлаш, барчага тенг имкониятлар яратиш – ислоҳотнинг бош мақсади.

Миллатнинг саломатлиги таъминлангандагина, жамият барқарор ривожланади.

Соғликни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларга қарамай, ушбу соҳа оқсамоқда. 

Албатта, йиллар давомида тўпланган муаммоларни бир лаҳзада ҳал қилиб бўлмайди.

Шунинг учун саъй-ҳаракатларни муҳим жиҳатларга қаратиш керак.

Улардан бири – молиялаштириш тизими.

Ушбу соҳага молиянинг етарли тақсимланмаслиги оддий ҳолга айланган.

Натижада, суғурталанган фуқароларга тиббий хизмат тўлиқ ҳажмда кўрсатилмаяпти.

Бугунги кунда тиббий ёрдам давлат томонидан кафолатланган ҳамда суғурта пакети деб иккига ажратилган.

Очиғини айтсак, бундай тизимнинг самараси паст. 

Суғурта шакли беқарор ва бетартиб ривожланмоқда.

Ихтиёрий тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш вақти келди.

Ҳукуматга соғликни сақлаш ҳамда ижтимоий соҳани молиялаштириш тизимини қайта кўриб чиқишни топшираман.

Тиббиёт инфратузилмасини мажмуавий тарзда такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Давлат-хусусий шериклигидан самарали фойдаланиш жоиз.

Тиббиёт – сармоявий жиҳатдан жозибадор соҳа. Фақат унга зарур шароитлар яратиш керак.

Мен келгуси йилдан бошлаб миллий лойиҳани амалга оширишни топширдим.

Бу ҳужжат, аввало, қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 650та аҳоли манзилида даволаш муассасаси йўқ.

Келгуси икки йилда бу қишлоқларда тиббий ҳамда фельдшерлик-акушерлик пунктлар барпо этилиб, зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланади.

Шу тариқа, давлат бир миллиондан зиёд одамнинг дастлабки тиббий-санитария ёрдамини олишига имконият яратади.

Миллий лойиҳа доирасида 32 туман касалхонаси замонавийлаштирилади, туманлараро кўп соҳали муассасага айланади. 

Уларда инсульт марказлари, жарроҳлик, жонлантириш ва тиклаш бўлимлари очилади.

Бу тўрт миллиондан зиёд одамга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини оширади.

Шу билан бирга, телетиббиёт йўналишини ривожлантирамиз.

Шу орқали олисда яшайдиган аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Соғликни сақлаш соҳаси рақобатбардош бўлиши учун шифокорларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш зарур.

Тиббий олий ўқув юртлари қошида кўп тармоқли касалхоналар ҳамда клиникалар очилади.

Келгуси уч йилда резидентурага ажратиладиган грантлар сони 70 фоизга ортади.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси миллат саломатлигини сўзда эмас, амалда мустаҳкамлайди.

Навбатдаги муҳим масала – таълим тизими ҳақида.

Ушбу соҳа миллат салоҳиятини юксалтиришда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.

Халқимизда “Эл бўламан десанг, бешигингни тузат”, деган сўз бор.

Шунинг учун мактабгача тарбия соҳасига асосий эътибор қаратилиши зарур.

Бироқ бизда иккидан олти ёшгача болаларнинг ярмидан зиёдроғи болалар боғчасига боради. 

Бундай ҳолатга йўл қўйиб бўлмайди.

Болаларни болалар боғчалари билан таъминлаш масаласини тубдан ҳал қилиш зарур.

Бунга қўшимча, тарбиячиларнинг ижтимоий мавқеини кўтариб, иш ҳақини ошириш зарур.

Шу соҳадаги мутахассисларга қўйиладиган аниқ талаблар тасдиқланиши керак.

Уларнинг иш ҳажмини босқичма-босқич камайтириш жоиз.

Фидойи ўқитувчилар таълим соҳасининг ҳаракатлантирувчи кучидир.

Шунинг учун болалар боғчаларини эмас, тарбиячиларни аттестациядан ўтказиш керак.

Муваффақиятли миллат бўлишнинг яна бир муҳим омили бу – ўрта таълимнинг сифати.

Ҳар бир ўқувчининг муносиб билим олиб, ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитлар яратилиши зарур.

Шу мақсадда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси йўлга қўйилди.

 Биз 2025 йилгача 800 минг боланинг замонавий мактабда ўқишига шароит яратамиз.

Шу тариқа, хароба ҳамда уч сменада таълим берадиган мактаблар масаласини тўлиқ ҳал қиламиз.

Бу қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги фарқни сезиларли даражада камайтиради.

Умуман олганда, янги мактаблар қуриш Ҳукумат ва ҳокимликларнинг устувор вазифаларидан бири бўлиши керак.

Уюшган жиноятчиларнинг ноқонуний топган барча маблағлари улар судлангач, давлатга қайтарилиб, мактаблар қурилишига сарфланиши зарур.

Ҳукумат ушбу ташаббусни қонун доирасида ҳужжатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши зарур.

Мактаб либоси барча ўқувчиларга имкон қадар оммабоп бўлишини таъминлаш жуда муҳим.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болалар мактаб формаси билан бюджет ҳисобидан таъминланиши керак.

Мактаб либоси харид қилиш бўйича давлат буюртмалари мамлакат енгил саноатини ривожлантиришга йўналтирилиши керак.

Янги Қозоғистонни барпо этишда ўқитувчиларнинг ўрни муҳим экани, шубҳасиз. 

Мамлакатимизда сўнгги йилларда муаллим касбининг жозибадорлигини ошириш борасида салмоқли ишлар қилинди.

Чунончи, бу йўналишда ҳануз бирмунча ўзгаришлар зарур.

Педагогика олий ўқув юртларини аккредитациялашнинг янги андазаси қабулланди.

Шунингдек, устоз-муаллимларнинг ваколат доираси ойдинлаштирилади. 

Жаҳон илмий-техникавий тараққиётини ҳисобга олган ҳолда юқори синфларда табиатшунослик-математика фанлари ва инглиз тилини мумкин қадар кучайтириш муҳим.

Жамиятда қозоқ ҳамда рус тилини мактабда ўқитиш масаласи бўйича мунозаралар бўлмоқда. Аниқ айтаман: биз қозоқ тилини ҳам, рус тилини ҳам яхши биладиган болаларни тарбиялашимиз зарур. Сабаби, бу – авлод манфаати учун керак. Маориф вазирлиги популистларнинг етовида кетмай, болаларнинг манфаатини ҳимоя қилиши зарур. Билимли ва бир неча тилни ўзлаштирган авлод келажакка ишонч билан қадам қўяди. Уларнинг билими – бизнинг кучимиз.

Техника ва касб-ҳунар ўқув юртлари меҳнат бозорининг аниқ эҳтиёжига мослашуви ва мамлакатимизнинг янги иқтисодий йўналиши вазифаларидан  келиб чиқиши зарур.

Шу билан бирга, ота-оналар ва ўқувчилар олган билимларининг ҳамда ўзлаштирган кўникма-малакалари сифатли ва эҳтиёжга мос бўлиши учун маълум даражада масъул эканликларини ҳис қилишлари жоиз. Шунинг учун улар билан ҳам доимий ҳамкорлик алоқасини ўрнатиш зарур.

Шу мақсадда алоҳида таълим ваучерларини жорий қилиш режаланмоқда.

Боланинг таълим олишига, шунингдек, синфдан ташқари ўқишига давлат ажратадиган маблағ ягона таълим ҳисоб-рақамларига жамланади. 

Бир сўз билан айтганда, буни болаларнинг таълим олиши учун сармоя сифатида сарфланадиган дастлабки мақсадли капитал дейиш мумкин.

Бу қадам мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига тенг имкониятлар тамойилини ҳаётга татбиқ этиш имконини яратади.

Олий таълим соҳасидаги ислоҳотларни ҳам шу йўналишда амалга ошириш жоиз.

Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларининг таълим сифати ошган сари уларнинг ўқиш ҳақи ҳам ортаверади.

Шунинг учун давлат ягона миллий тест натижаси ҳамда бошқа кўрсаткичлар бўйича таълим грантларини турли даражада тақсимлашни режаламоқда. 

Унинг миқдори 30дан 100 фоиз орасида бўлади. 

Таълим олишга йиллик ўсими 2-3 фоизлик имтиёзли насия ҳам берилади.

Бу чоралар олий таълимнинг оммабоплигини оширибгина қўймай, жамиятда ҳамкорлик ҳамда ўзаро масъуллик қоидасини кучайтиради.

Келгуси муҳим масала – талабаларни ётоқхона билан таъминлаш.

Бу муаммони ҳал қилиш учун олий ўқув юртлари ҳамда қурилиш компаниялари билан давлат-хусусий шериклик ўрнатиш усулини имкон қадар жорий этиш зарур.

Шунингдек, бутун масаланинг ечимини топишни давлатнинг гарданига илиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайман. 

Шу сабабли, давлатдан маблағ олиш учун хусусий олий ўқув юртларининг ётоқхонаси бўлиши шарт. 

Албатта, бундай талаблар ўқув юртларида босқичма-босқич жорий этилиши керак.

Талабаларнинг алоҳида, ижтимоий ҳимоясиз тоифалари учун ижара квартирага сарфланадиган маблағларини субсидиялаш имкониятини ҳам  кўриб чиқиш мумкин.

Олий ўқув юртлари қошидаги жамғармалар таълим экотизимини тараққий эттиришнинг асосий бўғинига айланиши керак.

Мақсадли маблағнинг бундай жамғармалари жаҳондаги илғор университетларда фан ва инновацияни молиялаштиришнинг асоси ҳисобланади.

Аҳоли фаровонлигини оширишнинг бош омили – ойлик иш ҳақини ошириш.

Давлат энг қуйи ойлик иш ҳақини белгилашнинг янги усулини жорий қилади. Бу усул унинг миқдорини мумкин қадар ошириш имконини беради. 

Мен энг қуйи ойлик маош миқдорини 60 минг тенгедан 70 минг тенгегача ошириш тўғрисида қарор қабул қилдим. Бу қарор 1,8 миллион фуқаронинг даромадига бевосита таъсир қилади.

Биз пенсия тизимини ҳам қайта янгилаймиз.

Базавий пенсиянинг энг қуйи миқдорини яшаш энг қуйи даражасининг 70 фоизига, юқори чегарасини 120 фоизига етказиш зарур. 

Бу қадам бунгача қабулланган қарорлар билан бирга 2025 йилга жамғармавий нафақа миқдорини ўртача ҳисоблаганда 27 фоизга кўпайтиради.

Шунинг учун аҳолининг талаб-истакларини инобатга олиб, аёлларнинг нафақа ёшини 2028 йилгача 61 ёш чегарасида қолдирамиз.

Ягона жамғармавий нафақа жамғармасининг самарали сармоявий стратегиясини тайёрлаш зарур. 

Бу ишга ишчанлик обрў-эътибори ва касбий малакаси юқори мутахассисларга эга хусусий компанияларни ҳам жалб этиш мумкин. 

Ижтимоий муҳофазалаш тизимига ҳам ўзгартишлар киритиш зарур.

Биз 2023 йилнинг 1 январидан фарзандни парваришлаш учун тўланадиган нафақа муддатини гўдак бир ярим ёшга тўлгунича узайтирамиз.

Болалар учун энг муҳим чоғда – гўдаклигида ота-оналари ёнида кўпроқ бўлади. 

Ижтимоий суғурта тизими иштирокчиларига ишсиз қолгани учун тўланадиган нафақа ўртача ойлик даромадининг 45 фоизигача оширилади.

Бу қадам шундай аҳволга дучор бўлганларга нафи тегиб, уларнинг хизматга тезроқ қайтишларига имкон беради.

Манзилли ижтимоий ёрдамнинг ягона тизимини ташкил қилиш фуқаролар фаровонлигини яхшилашдаги муҳим қадамлардан бири.

2023 йилдан бошлаб Оиланинг рақамли харитаси ҳамда Ижтимоий ҳамённи  жорий этиш режаланмоқда.

Шу ташаббуслар доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли чоралари бирлаштирилади.

Муҳими, мақсадли ва фаол, аниқ бўлади.

Ёшларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш – мамлакатимизнинг устувор вазифаларидан бири.

Бандликнинг турли чоралари орқали келгуси йили 100 минг нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланади.

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

Уларга имтиёзли тарзда йиллик ўсими 2,5 фоизли кичик насия берилади.

Таклиф этилаётган чоралар жамиятни янада баркамол ва адолатли қилади, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самардорлигини оширади.

Умумхалқ референдумида қабул қилинган конституциявий ўзгаришлар Адолатли Қозоғистоннинг рамзига айланди.

Биз Асосий Қомусимизда ер ва табиий захиралар халқнинг мулки деган бош тамойилни тасдиқладик. 

Бу – шунчаки сўз эмас. Бу – барча ислоҳотларнинг пойдевори.

Ҳар бир оила мамлакатимиз фойдаланаётган миллий бойликнинг шарофатини кўриши керак.

Шунинг учун мен эълон қилган Болалар йили доирасида “Миллий жамғарма – болаларга” номли тубдан янги дастурни амалга ошириш жуда  муҳим деб ҳисоблайман.

Миллий жамғарма йиллик сармоявий даромадининг 50 фоизини болалар учун махсус жамғарма ҳисобига ўтказишни таклиф қиламан.

Маблағ  бола 18 ёшга тўлгунга қадар ўтказилади ва  муддатидан аввал олинмайди.

Тўпланган маблағ бола вояга етгач, уларнинг бошпана ёки таълим олиши учун сарфланади.

Ушбу маблағ ёш авлодга катта ҳаётга қадам қўйиши учун хизмат қилади.

Жамғарма, аслида, миллий мақомга эга бўлиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Ташаббусни пухталик билан тайёрлаш зарурлигини инобатга олиб, лойиҳани 2024 йил 1 январдан бошлаб ишга туширишни топшираман.

“Самұрық-Қазына” жамғармаси соф фойданинг камида 7 фоизини “Қозоғистон халқига” жамоат жамғармасига ўтказади.

 Бу Янги Қозоғистон руҳига мос келадиган муҳим ташаббус.

Шунингдек, даромади мўл тадбиркорлар ва фуқаролар жамғармага ҳисса қўшишига ишонаман.

Умуман олганда, инсон салоҳиятини ривожлантириш – муҳим масалалардан бири.

Бу борада хориждан иқтидорли кадрларни мамлакатга жалб этиш зарур.

Хусусан, бунёдкорлик ва тадбиркорлик соҳасида муваффақият қозонган фуқароларни таклиф қилиш керак. Гап самарали миграция сиёсати ҳақида кетяпти.

Юқори талабга эга ва  малакали мутахассислар танқислигини камайтириш керак.

Илм-фан, соғликни сақлаш, ишлаб чиқариш,  ахборот технологиялари (IT) соҳаларидаги малакали мутахассисларга имтиёзлар берилади.

Давлат уларга мамлакатда яшаши учун виза беради.

Хорижлик ишбилармонлар 10 йилга виза расмийлаштириб, Қозоғистонда яшаш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Лекин улар иқтисодиётимизга 300 минг доллардан зиёд сармоя киритишлари керак.

Қондошларнинг кўчиб келиши ва ички миграция сиёсати тубдан ўзгаради.

Бу борада, демографик ва иқтисодий йўналишларни ҳисобга олиш керак.

Бундан ташқари, умуммиллий манфаатлар ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Кучли миллатнинг таянчи – халқдир. Энг муҳими, фуқароларимиз соғлом, чуқур билимли бўлиши керак.

Касбийлик ва меҳнатсеварлик жамиятимизнинг энг юқори поғонасида туриши керак.

Яна таъкидлаб айтаман.

Меҳнаткаш инсон, касбий мутахассис юртимизда энг обрўли  одам бўлиши керак.

Ана шундай фуқаролар мамлакатимизни ривожлантиради.

Мен Миллий қурултойда ҳамда “Ёшлар руҳи” съездида бунга алоҳида эътибор қаратдим.

Биз оддий меҳнат одамига эҳтиром кўрсатишимиз керак. 

Қандай касб билан шуғуллансангиз ҳам, уни сифатли бажариш муҳимдир.

Қўшни давлат фуқаролари хорижда ҳар қандай ишни бажаришга тайёр.

Улар бизнинг мамлакатимизда ҳам яхши даромад олмоқда.

Аслида, энг муҳими – ҳалол меҳнат.

Биз буни тушунадиган авлодни камол топтиришимиз даркор.

Мафкура соҳасида бунга алоҳида эътибор қаратган маъқул.

ТЎРТИНЧИ ЙЎНАЛИШ. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ

Иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш учун давлат бошқаруви тизимига жўшқинлик керак.

Одамлар  порлоқ келажак ҳақидаги беъмани гаплардан, жарангдор шиорлардан чарчади.

Фуқаролар давлат органлари ўз ваъдаларини қоғозда эмас, амалда бажаришини истайди.

Сиёсий хизматчиларнинг шахсий масъулиятини ошириш баробарида давлат бошқарувини марказлашмаган тизимга ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш даркор. 

Ҳукуматнинг айрим ваколатлари вазирликларга берилиши керак.

 Муайян бир соҳадаги сиёсат учун “жамоавий кабинет” эмас, аниқ бир вазир жавоб бериши лозим.

Ҳукумат асосий эътиборни тармоқлараро масалаларни ҳал қилишга қаратиши  керак.

Бош вазир Девони давлат бошқарувининг энг яхши андазаларига жавоб берадиган ихчам Ҳукумат девони сифатида қайта қурилиши бу борадаги дастлабки қадам бўлади.

Асосий мақсад – унинг номини ўзгартириш эмас, балки том маънода ислоҳлашдир. 

Биз марказий институтларни созлаш орқали маҳаллий ижро органларнинг ваколатларини сезиларли даражада кенгайтиришимиз керак. 

Бундай ёндашув ҳудудларда ва мамлакат ичида тўпланиб қолган масалаларни ҳал этиш имконини беради.

Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш масалаларига, жамоатчилик кенгашлари, квартира эгалари ширкатлари ва мулк соҳиблари бирлашмаларининг хизматини ўзгартиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Ҳукуматга давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш, масъулиятини ошириш мақсадида янги маъмурий ислоҳот ишлаб чиқишни топшираман.

Бизга сифат жиҳатидан янги давлат хизматчилари керак. Замон талабларини инобатга олган ҳолда давлат хизматчиларини  танлаш ва ишдан бўшатиш тизимини қайта кўриб чиқиш зарур. 

Давлат хизмати хусусий шўъба мутахассислари учун имкон қадар очиқ бўлиши керак.

Кадрлар захирасини кучайтириш зарур.

Давлат хизматлари агентлиги кадрлар бўйича тўлақонли стратегик институтга айланиши керак. Ҳукумат Агентлик билан ҳамкорликда бутун дунё бўйлаб фуқароларимиз салоҳиятини сафарбар қилиш учун махсус платформа ишга тушириши керак.

Квазидавлат шўъбасида бошқарув самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш даркор. Ушбу йўналишда  ишлар бошланди. Натижага эришиш учун “Самұрық-Қазына” жамғармасининг янги иш шаклини аниқлаш зарур.

Дунёдаги энг яхши сармоя ва ишлаб чиқариш компанияларидан ибрат олиш керак.

Давлат активларини бошқариш имкон қадар шаффоф бўлиши керак. Ҳукумат ҳар йили Миллий ҳисобот ишлаб чиқишни таъминлайди ҳамда уни Парламентга йўллайди.

БЕШИНЧИ ЙЎНАЛИШ. ҚОНУН ВА ТАРТИБ

Жамиятда қонун устуворлиги мустаҳкам бўлиши, одил судловни амалга ошириш сифатини таъминланиши керак.

Шу муносабат билан, ҳакамлар ҳайъати таркибини зудлик билан қайта сайлаш ва соғломлаштириш зарур.

Судьялар юқори малакали, ҳалол, шунингдек, виждонини сотмайдиган бўлмоғи жоиз.

Аввало, барча судьяларнинг мавқеини тенглаштириш зарур.

Улар ўзларидан юқори даражадаги ҳамкасбларига қарам бўлмасликлари керак.

Суд раисларининг аксарият лавозимлари судья лавозимига ўзгартирилади.

Суд раиси ва Суд ҳайъати раиси лавозимига номзодларни судьяларнинг ўзлари танлайдиган қоидани жорий этишни тавсия этаман.

Олий суд судьяларининг сайловини жорий этиш зарур.

Бунинг учун Президент муқобил равишда Сенатга номзодлар кўрсатиши керак.

Бу соҳага кучли ҳуқуқшуносларни жалб қилиш учун молиявий шароитлар  яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Судьяларнинг мустақиллигини ошириш мақсадида Олий суд кенгашининг мақомини кучайтириш мақсадга мувофиқдир.

Судьяликка номзодларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари Кенгаш ваколатига берилади.

Шунингдек, ушбу муассаса чекланган ёшни узайтириш ва ваколатларни тўхтатиш масаласи билан шуғулланади.

Бу давлат органи аниқ кадрлар вазифасига эга бўлган тўлақонли муассасага айланиши керак.

Улар зиммасига кадрларни танлашдан тортиб, барча даражадаги судьяларни тайинлаш борасида тавсияномалар беришгача бўлган вазифалар юкланган.

Куч ишлатар тизимлар судга таъсир кўрсатмаслиги керак. Бу – жуда  муҳим.

Судьяларга маъмурий босим ўтказишнинг барча усулларини истисно қилиш керак.

Судьялар фаолиятига аралашувни чеклаш орқали уларнинг қонунни бузганлиги учун масъулиятини оширамиз.

Судья қўпол хатога йўл қўйган ва бекор қилган ҳар бир суд ҳужжати ҳакамлар ҳайъати томонидан пухта текширилиши керак.

“Суд раислигини амалга ошириш сифати” бўйича судьяларни баҳолаш ва жавобгарликка тортиш институтини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.

Апелляция институтини ислоҳ қилиш керак. Ишлар биринчи инстанция судига қайратилмай, моҳиятига кўра ҳал қилиниши даркор. 

Маъмурий одил судлов доирасини кенгайтириш зарур. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аксарият қисмини ва давлат органлари ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий низоларнинг Маъмурий расмий-процессуал кодекс билан созлаш ички одил судловни имкон даражада инсонпарварлаштиради ва адолатга бошлайди.

Шу билан бирга, туман ва вилоят судлари даражасидаги суд раислигининг ҳаммабоп бўлиши масаласини ишлаб чиқиш керак.

Бизнес вакиллари судга тўланадиган маблағнинг қимматлиги  уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга сезиларли даражада тўсқинлик қилади, деб ҳисоблайди. Бу – мантиқан тўғри фикр.

Шу сабабли, даъвода талаб қилинган  маблағ фоизи ўрнига, мулкий низолар учун тўловнинг одилона миқдорини белгилаш керак.

Суд жараёнидаги давлат иштирокини камайтириш мақсадга мувофиқдир. Давлат идоралари ўртасидаги ҳуқуқий низоларни ҳал қилиш вақти келди.

Агар икки вазирлик ҳуқуқий меъёрларни турлича талқин қилса, Ҳукумат ниҳоят бундай муаммони ҳал қилиши керак. Худди шундай ёндашув давлат органлари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги низоларга ҳам қўлланиши керак.

Турли минтақаларда бир-бирига ўхшаш ишлар бўйича турли қарорлар қабул қилинган ҳолатлар мавжуд.

Ҳозирда рақамли таҳлил воситаси тайёрланмоқда. Шу орқали одил судловни амалга ошириш ишини бирлаштириш имконияти мавжуд.

Албатта,  суд тизимини ислоҳ қилиш шу билан тугамайди. Бу масала билан Олий Суддан ташқарида бўлган мутахассислар шуғулланишади.

Бу босқич жараённи янада рақобатбардош, жамоатчилик вакиллари ва мустақил экспертлар учун очиқ, яъни самаралироқ қилади.

Навбатдаги масала – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ислоҳ қилиш тўғрисида. Бу соҳа ҳамиша жамиятнинг диққат-эътиборида.

“Мудҳиш январь” воқеаси ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун ҳақиқий синов бўлди.

Ўшанда фитначилар туфайли намойишлар оммавий тартибсизликларга айланди. Унинг якуни давлатга қарши исёнга олиб келди.

Кўпчилик бузғунчилар шартли ёки енгил жазо билан қутулиб кетди. Дарҳақиқат, уларнинг айби анча оғирроқ. Чунки улар вазиятни атай чигаллаштирди.

Натижада оғир ва фожиали воқеалар содир бўлди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари, адвокатлар ҳамжамиятининг вакиллари менга бир неча бор мурожаат юборишди.

Улар давлатни оммавий тартибсизликларга ундаганларни қатъий жазолаш кераклигини айтишди. 

Бу – ўринли таклиф.

Шу боис, ваколатли органларга ушбу масалани кўриб чиқиш ва аниқ чора-тадбирлар қўллашни топшираман.

Ҳар қандай оммавий фитна ва ноқонуний хатти-ҳаракатларга  кескин жавоб беришимиз керак.

Фитна уюштирган, қонунни бузишга ундаган одамлар оғир жазодан қутулолмайди.

“Биз сиёсий турфаликка очиқмиз, экстремизм, талончилик ва безориликдан йироқмиз” деган умумий тамойилни бутун жамиятга эслатиб қўймоқчиман.

Фитна бошланган жойда, сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллиги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу жамият барқарорлиги ва хавфсизлигига тажовуз, давлат пойдеворини қўзғатишга уриниш демакдир.

Бизга миллий бирлик сув ва ҳаводек зарур. 

Намойишда иштирок этганлар ҳам куч ишлатар тузилмалари ходимлари ҳам – бизнинг фуқароларимиз.

Улар суд адолатли ўтди дебгина эмас, шунингдек, жамият кечиради, деб умид қилишмоқда.

Давлат январь воқеаларида иштирок этган, аммо оғир жиноят содир этмаган фуқароларнинг жазосини енгиллаштирди.

Қонунни бузганларнинг айримлари ўз айбларини англаб, қилмишларидан пушаймон бўлишди.

Уларга имконият бериш керак, деб ўйлайман.

Шунинг учун мен январь воқеаси иштирокчиларига бир марталик афви умумий эълон қилишга қарор қилдим.

Афви умумий оммавий тартибсизликлар уюштиришда иштирок этган, шунингдек, мамлакатга хиёнат қилиш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринганликда айбланаётган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Шунингдек, террорчилик ва экстремистик жиноятларни содир этганлар, рецидивистлар, одамларни қийноққа солган шахсларга ҳам афви умумий қўлланилмайди.

Биз инсонпарварлик ғояларини  кўрсатиш орқали халқ сифатида сабоқ олиб, унинг такрорланишига  йўл қўймаймиз.

Январь воқеалари чоғида ҳалок бўлган, моддий аҳволи оғир фуқароларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади.

“Қозоғистон халқига” жамғармаси ҳам бу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшади, деб ўйлайман.

Биз январь воқеасидан сабоқ олдик ва  жамоат хавфсизлигини сезиларли даражада мустаҳкамлаш зарурлигини англадик.

Сўнгги пайтларда қотиллик, талончилик каби оғир жиноятлар кўпайиб бормоқда. Бундай шафқатсиз ҳаракатлар бутун жамиятга таҳдид солади.

Жазони кучайтириш, бундай жиноятларни содир этган шахсларни шартли равишда озод қилишни тўхтатиш туфайли ушбу хавфли вазиятларнинг томирига болта уриш керак.

Оиладаги зўравонликни жиноят тоифасига киритиш масаласи жамиятда анчадан буён муҳокама қилинмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу таклифнинг тўғрилигига шубҳа билан қарашмоқда.

Сабаби, бундай маиший вазиятларни аниқлаш осон эмас, яъни бундай ҳодисаларни текшириш қийин. Бу сўз мантиқан тўғри. Лекин оиладаги зўравонликка кўз юма олмаймиз.

Оилани бузаётганлар жазоланмаса, улар янада тушкунликка тушишади. Азият чекканлар умуман ҳимоясиз қолади.

Менимча, бундай ҳаракатлар учун жазони кучайтириш вақти келди. 

Оилавий зўравонлик қурбонлари жамиятнинг қораловидан ёки бировнинг босимидан қўрқмаслиги керак. 

Шунинг учун полиция ходимлари улар билан жуда эҳтиёткорлик билан иш олиб боришлари ва тегишли чораларни кўришлари керак.

Синтетик гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларнинг кўпайиши миллат саломатлигига катта хавф туғдирмоқда.

Ҳозирги вазият жуда мураккаб, сўнгги уч йилда мусодара қилинган “синтетика”нинг миқдори 10 баравар ошди.

Кейинги пайтларда гиёҳванд моддани арзон баҳога сотиб олиш қулай бўла бошлади. Гиёҳвандлар уни ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерлар орқали эмин-эркин харид қилмоқда, ҳатто, уйга олиб келиб берадиганлар бор. Бу – жуда хавфли ижтимоий ва кенг қамровли дард. Синтетик гиёҳванд моддани ишлаб чиқаришга ва тарқатишга қарши кураш умуммиллий даражада юритилиши жоиз. Шу сабабли, гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашнинг мажмуавий режасини тайёрлаш зарур.

Интернет ва телефон орқали амалга ошириладиган фирибгарликларга алоҳида эътибор қаратиш керак. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бундай хавфларни зарарсизлантириб, жиноятнинг олдини олиш учун ахборий-таҳлилий ишларни кучайтириши зарур. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини тизимли равишда ошириш афзал. 

Бюджет маблағи ва умуммиллий бойликни талон-тарож қилувчи жиноий ҳаракатлар ва унинг амалга оширилишини уюштирувчиларни излашга, дастакларини аниқлашга диққат эътиборни қаратиш муҳим.

Жиноий ва Жиноий-процессуал кодексларни теран таҳлил қилиб, ундаги қўлланилмайдиган ёки суд жараёнига халақит берадиган ортиқча жиҳатнинг барчасидан қутилиш даркор. Тегишли қўшимчалар киритилгандан сўнг уларни такрор-такрор таҳрир қилавериш яхши эмас. 

2015 йилдан буён Жиноий ва Жиноий-процессуал кодексларга 1200дан зиёд ўзгартириш киритилган. Муваққат вазиятларга доир ёки тор доирадаги корпоратив манфаатлар муддаоси учун қонунлар ўзгартирилишига йўл қўйилмаслиги жоиз. Шу сабабли, жиноий ва жиноий-процессуал қонунларни ўзгартириш ваколати Адлия вазирлигига топширилиши зарур. Бунинг учун унинг кадрлар салоҳиятини кучайтириб, идора қонун чиқарувчи хизматининг сифатини ошириш керак.

Ҳурматли ватандошлар!

Бугун биз келгуси ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилаб олдик. Энди мамлакатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳасини янгилашимиз даркор. 

Сиёсий ислоҳотлар “Кучли Президент – нуфузли Парламент – ҳисобдор Ҳукумат” қоидаси орқали амалга оширилмоқда. Бу  – жамиятимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Ислоҳотлар ҳар томонлама такомиллаштирилиб борилади.

Умуммиллий тотувлик ва давлат ҳамда жамият ҳамкорлигини кучайтираверамиз. “Халқ дардини эшитадиган давлат” қоидасига амал қилиш жуда муҳим. Биз жамиятни бузишни эмас, балки, элни эзгу мақсад йўлида бирлаштиришни ўйлашимиз керак. Адолатли Қозоғистон ғоясининг асл моҳияти шу.

Бизнинг олдимизда залворли вазифа турибди. Бу – давлат мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигимизни сақлаб қолиш. Давлатчилигимизни ҳимоя қилишнинг асосий йўли – баракали бирлик. Бундан бошқа йўл йўқ. Эл бирлиги ҳамиша энг буюк қадрият саналган. Ҳозир унинг аҳамияти янада кучайди. Халқимиз тотувлик ва барқарорликка устувор эътибор қаратган. Уни ҳамма нарсадан устун қўйган. Биз айнан шу пайтда бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқара олишимиз зарур.

Қадрли парламент депутатлари!

Ҳурматли ватандошлар!

Давлатимизнинг келажагига бевосита алоқадор ўй-фикрларим билан ўртоқлашгим келади. Ҳозирги геосиёсий вазиятда биз давлатимизни босқичма-босқич тараққий эттириб, ислоҳотлар ва янгиланиш йўлида муқим бўлмоғимиз зарур. Биз имкон қадар эҳтиёткорона ҳаракат қилиб, мамлакатимизнинг узоқ муддатли манфаатларини кўзлаб иш юритишимиз лозим. Ислоҳотларнинг ҳозирги суръатини сақлаб, сиёсий масалаларни кейинга қолдирмай ҳал этиш муҳим.

Навбатдаги Президент сайлови 2024 йилда, Парламент сайлови эса 2025 йилда ўтиши кераклиги барчангизга маълум. Янги стратегияга мувофиқ, асосий давлат институтларини мажмуавий равишда қайта янгилашга киришиш муҳим, деб ҳисоблайман.

Бу бизга ҳар бир фуқаронинг фаровонлигини ошириш ва мамлакатимизни равнақ топтириш йўлидаги умумишни жонлантириш имконини беради.

Давлат ўз режасини жамиятдан яширин тутадиган сиёсий анъана ўтмишда қолмоғи жоиз. Шу сабабли, мен бугун келгуси сайловларнинг муддатини халққа эълон қилмоқчиман.

Мен жорий йили кузида навбатдан ташқари Президент сайловини ўтказишни таклиф қиламан. Адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлида туб ва атрофлича ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқнинг янги ишонч мандати зарур. Мен учун давлат манфаати ҳамма нарсадан устун. Шу сабабли ўзимнинг ваколатли муддатимни қисқартиришга ва навбатдан ташқари президентлик сайловида қатнашишга тайёрман. Бундан ташқари, мен кўп фикрлашиб, Президент ваколати  сони ва муддатини қайта кўриб чиқиш зарур, деган тўхтамга келдим.

Президент мандатини бир марталик 7 йиллик муддат билан чеклашни таклиф қиламан, қайта сайланиш ҳуқуқисиз. Ушбу ташаббуснинг асоси қандай?

Бир томондан, 7 йил – ҳар қандай дастурни амалга ошириш учун етарли муддат. Иккинчи томондан, Президент мандатини бир муддат билан чеклаш орқали Давлат раҳбари умуммиллий тараққиётнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга бор кучини солишни тақозо этади. 

Ҳаёт тўхтаб турмайди, дунёвий ўзгаришлар ва мамлакат ичидаги тараққиётнинг суръати кун сайин ортиб бормоқда. Мен таклиф қилаётган конституциявий янгилик давлатни танҳоҳокимлаштирилиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Айнан шу сабабли мен президентни бир муддатгагина сайлаш меъёрини татбиқ этишни тавсия қилмоқдаман.

Биз ҳокимликни шакллантиришнинг ва унинг фаолиятини таъминлашнинг тамаддунли тамойилларини қўлланишимиз зарур. Янги президентлик тизими сиёсий барқарорликни кучайтириб, жамият тузилишининг қозоғистонча усулини шакллантиради. Президентни бир муддатга сайлаш меъёрини сайловдан кейин Парламентнинг ҳукмига ҳавола қиламан. Парламент ижобий қарор қабул қилса, Ватанимизда янги сиёсий давр бошланади.

Мамлакатимизни сиёсий замонавийлашувида парламентаризмни ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. Янгиланган Конституциямиз адолатли ва шаффоф ўйин қоидалари мавжуд сиёсий тизимнинг умуман янги андазаларига йўл очади.

Сиёсий партияларни рўйхатга олиш тартиби сезиларли даражада осонлаштирилади. Парламент ва маслаҳатларни партиявий тизим ва бир мандатли округ бўйича таркиб топтиришнинг янги дастаклари ишга туширилади. Умуман, конституциявий ислоҳотда кўзланган институционал ўзгаришларнинг барчасини жорий йил поёнига қадар қонунан тасдиқлаб, тугатиш зарур.

Ушбу ўзгаришлар сиёсий партияларнинг сонини кўпайтиради, сиёсий рақобатни кучайтиради, халқ ноибларининг янги авлоди юзага келишига имкон туғдиради. Эски усулда сайланган давлатнинг ваколатли идораларининг навбатдан ташқари сайлови орқали янгиланиши қонуний ҳол. Шу боис, Мажлис ва барча даражадаги маслаҳатлар сайловларини келгуси йилнинг биринчи ярмида ўтказишни таклиф қиламан.

Биз кўпчиликнинг манфаатларини кўзлайдиган янги депутатлар таркибига эга бўламиз. Бу тадбирлар маслаҳатлар ва парламент фаолиятининг самарадорлигини орттириши аниқ.

Келажакда Ҳукумат таркибига сайловчиларнинг кўпчилик овозини олган сиёсий кучларгина эмас, балки, парламентдаги бошқа партия вакиллари ҳам кириши мумкин. Бундай усул ижро органларига жамиятнинг талаб-истакларини эътиборга оладиган самарали қарорлар қабул қилишга имкон беради.

Шундай қилиб, бу йил Президент сайлови, келгуси йили эса Мажлис ва маслаҳат депутатларининг сайловлари ўтади. Шундан кейин Ҳукумат таркиби шаклланади. Натижада 2023 йилнинг ўртасида Президент, парламент, Ҳукумат сингари асосий сиёсий институтларнинг барчаси янгиланади.

Биз шаффоф рақобат шаклланган ва ҳаммага тенг имконият бериладиган Адолатли Қозоғистонни барпо этмоқдамиз.

Кўламдор сиёсий ўзгаришларнинг муддатлари ва унинг навбатини халққа ошкора, одилона эълон қилиш шаффофлик меъёрларига мос келади.

Ушбу тадбирларнинг барчаси бизнинг асосий “Кучли Президент – нуфузли Парламент – ҳисобдор Ҳукумат” қоидамизни босқичма-босқич аниқ мазмун билан бойитади. 

Бизнинг бугунги ташаббусларимиз Қозоғистоннинг келажагини намоён этади. Биз кун сайин эски ва янги, турғунлик ва тараққиётнинг орасидаги танловни амалга оширамиз. Барчангизни умуммиллий манфаатлар йўлида бирлашишга чақираман. Барчамиз бирлигимизни атрофлича мустаҳкамлай билсак, ҳар қачон адолат тамойилларига қатъий амал қилсак, баракали эл бўламиз.

Адолатли Қозоғистонни барпо этиш энди бошланмоқда. Олдинда машаққатли йўл турибди. Ушбу йўлимиз ҳеч қачон ўзгармайди, ҳар қандай вазиятда давом этади. Ялқовликка ва атайин ҳалақит берадиганларга ўрин йўқ. Биз танлаган йўлимиздан қайтмаймиз!

Адолатли Қозоғистонни бирга қурамиз!

Муқаддас Ватанимизнинг порлоқ истиқболи бизнинг қўлимизда.

1 сентябрь 2022 йил. Akorda.kz., 2022-09-03, 05:23 2894
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.