26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув ҳавзалари ҳаводан назорат қилинди

Туркистон вилояти минтақасида сув тошқинининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сирдарё ўзани бўйидаги Ўтрор, Саврон туманлари ва Арис шаҳрининг минтақасидаги аҳволни тикучарда назорат қилди. 

Кузатув чоғида дарё бўйига яқин жойлашган қишлоқлар ва сув ҳавзаларининг ҳолатига эътибор қаратди. Фавқулодда вазиятлар департаментининг раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, баҳорги тошқинларнинг олдини олиш тадбирларини яна бир бор пухталади.

– Об-ҳавонинг кескин исиб кетганлиги сезиляпти. Шу боис сув ҳавзаларининг аҳволини қатъий назоратга олиб, навбатчилик ўрнатилиши керак. Дарё ва кўллар, ариқлар доимо назоратда бўлади, – деди Д. Сатибалди.

Текшириш натижаларига кўра вилоятдаги тўғонлардаги сув миқдори меъёрда эканлиги аниқланди. Айни дамда барча сув иншоотларининг аҳволи ва даражасини назорат қилиш мақсадида махсус комиссия тузилган. Минтақа раҳбари масъулларга сув ҳавзаларида хавфсизлик тадбирларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Бундан ташқари, минтақа раҳбари назорат чоғида “Кўксарой” сув тақсимлагичига бориб, сувнинг миқдорини текширди.

“Кўксарой” сув тақсимлагичидан чиқарилаётган 600 куб метр сув тўсиқсиз ўтмоқда. Айни пайтда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли, вазият ўзгариши мумкин.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-02-04, 02:25 408
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.