26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғломлаштириш маркази қурилади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хизмат сафари чоғида Ўрдабоши туманидаги қатор иншоотларни оралади.
Минтақа  раҳбари ташрифини Шубарсу қишлоғидан бошлади. У хусусий клиника фаолияти билан танишди. 250 беморни қабул қила оладиган  тиббиёт муассасасида 125 мутахассис ишлайди. Туманда 51та  соғликни сақлаш муассасаси мавжуд.
Шунингдек, вилоят ҳокими Ўрдабоши туманининг янги лойиҳалари билан танишди. Чунончи, Бўген қишлоғидаги тиббий амбулаториянинг эски биносини ер ости минерал сувларидан самарали фойдаланиш мақсадида реабилитация ва соғломлаштириш марказига айлантириш режаланган.
Табиий захиралар тиббий мақсадларда фойдаланилади. Икки қаватли бинонинг умумий майдони 14 минг квадрат. метрни ташкил қилади.
Шу билан бирга, вилоят раҳбари маҳсулот экспорт қилинадиган иссиқхонани бориб кўрди. Бу ерда икки гектар майдонда етиштирилаётган помидор ва бодринг вилоят бозорлари  ва бошқа вилоятларга етказиб берилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Ўрдабоши туманидаги иссиқхоналарнинг умумий майдони 87 гектарни ташкил этади, шу жумладан, 21 гектари саноат иссиқхоналаридир. Ўтган йили уларда  қарийб 10 минг тонна сабзавот ва мева етиштирилди.
Туман  ҳокими Нурбўл Турашбеков Бўралдай сув омбори лойиҳасини вилоят раҳбарига тақдим этди.Обикор деҳқончиликни ривожлантириш, сув муаммоларини ҳал қилиш учун Ўрдабоши туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда минтақада умумий узунлиги 800 чақиримдан зиёд 87та канал мавжуд. Уларнинг 215 чақирими ўтган йили тозаланган. Натижада, экин майдонларни суғориш яхшиланди. Бу йўналишдаги ишлар бу йил ҳам давом этади.
                  

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-03-30, 04:11 468
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.