26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чигирткага қарши кураш бошланди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди штаб аъзолари билан Арис шаҳрига бориб, қишлоқ хўжалик экинлари учун хавф туғдираётган Марокаш чигирткасига қарши курашнинг бориши билан танишди.

Мутахассислар, масъул пудратчилар ҳамда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуаси давлат назорати қўмитаси, вилоят ҳудудий инспексияси раҳбари билан бирга ишлов берилган ҳудудларга бориб, биологик самарадорликни назорат қилган ҳоким вилоят ҳудудий инспекцияси раҳбарлари билан учрашди.

Вилоят ҳокими бир неча кун аввал бошланган кимёвий ишлов бериш тадбирларига масъул ташкилотларнинг фаолиятини танқид қилди. 

Пестицидларни харид қилиш ва уларни сақлаш, ташиш, қўллаш бўйича хизматлар кўрсатиш, чигирткалар ҳужумидан ҳимоя қилиш тадбирларини ташкил этиш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Республика бўйлаб чигирткага қарши курашга ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуаси давлат назорати қўмитаси масъул.

 – Шу кунларда юртимизда қишлоқ хўжалиги зараркунандалари кенг тарқалгани инобатга олиниб, кимёвий кураш олиб борилаётган майдонларда асосий эътибор марокаш чигирткасига қаратилмоқда. Чигиртканинг бу тури кенг тарқалган майдонларнинг аксарият қисми давлатлараро трансчегаравий ҳудудларга тўғри келади. Тахминларга кўра, бу йил зараркунандаларнинг тарқалиш майдони ўтган йилга нисбатан бир неча баравар ортиб, 270 минг гектардан ошган. Келгуси йили бундай майдонларни 3 баравар қисқартириш, бунинг учун қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши тадбирларга кенг кўламли тайёргарлик кўриш зарур, – деди минтақа раҳбари.

Вилоятда кимёвий ишлов бериш тадбирларини 25 кун ичида якунлаш режалаштирилган. Вилоят ҳокими бу ишларни 10 кунда якунлашни топширди.

– Бунинг учун етарли маблағ ажратилди. Зарур бўлса, қўшимча техникаларни сафарбар қилинг. Мажбуриятни зиммангизга олдингиз. Агар зараркунандаларни вақтида йўқ қила олмасангиз, деҳқонларга етказилган зарарни қоплайсизлар, – деди Дархан Сатибалди ва масъул раҳбарларга кўрсатмалар берди.

Туркистон вилояти Марокаш чигирткаси кенг тарқалган ҳудуд ҳисобланади. Хусусан, асосий ўчоқлар Арис, Сариоғоч, Келес туманлари бўлиб, кейинги йилларда улар Байдибек, Ўрдабоши, Қазиғурт, Тўлебий, Саврон, Чордара ва Ўтрор туманларида ҳам топилган. 

Март ойи охири ва апрель ойининг ўрталарида пайдо бўладиган чигирткалар барча қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказади. Оммавий кўпайиш даврида чигирткалар ҳатто турли дарахтларнинг барглари билан ҳам озиқланади.

Мутахассисларнинг фикрича, чигиртка каби зараркунандалар билан курашнинг ягона йўли эрта хабардорлик ва олдини олиш ҳаракатларидир. Бу жараён қўшни давлатлар билан ҳам яқин ҳамкорликни талаб этади, чунки чигиртка чегара билмайди.

Фитосанитария тадбирларида 20дан зиёд ишчи гуруҳ, 40 нафар инспектор, бошқа вилоятлардан 100га яқин мутахассислар, тахминлаш маркази ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларидан қўшимча 245 нафар нозир иштирок этмоқда.

Кимёвий тозалаш ишлари бўйича пудратчи сифатида «SATTI TULIK» ва «Защита Растений-К» МЧБ, тайёраларда ишлов бериш бўйича «Авиакомпания Дельта-ЮГ» тендер ғолиби деб топилди.

2024-04-23, 20:07 239
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.