26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фидойилик – умр безаги

Туркистон вилоятида «Ёшлар – Ватанга!» дастури тасдиқланди

Туркистон вилоятида ушбу дастурни изчил ва самарали амалга ошириш – устувор мақсад. Буни Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали Сиёсий кенгаши Бюроси мажлисида вилоят ҳокими, партия филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев таъкидлади. Тадбирда галдаги вазифалар ижросини ташкил этиш, ёшлар билан ишлайдиган муассасаларнинг имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.

Минтақа раҳбари Nur Otan партиясининг Сайловолди дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилганлигини айтди.
– Маълумки, Элбоши, Тўнғич Президентимиз, Nur Otan партияси раиси Нурсултан Назарбаевнинг топшириғи асосида 2021- 2025 йилларга мўлжалланган «Ёшлар – Ватанга!» дастури ишлаб чиқилди.
Дастурда ёшларни мамлакатни тараққий эттириш тадбирларига жалб этиш ва уларнинг ижтимоий мавқеини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун шароит яратиб бериш устувор вазифа сифатида белгиланган. Уни самарали амалга ошириш мақсадида 2025 йилгача бўлган йўл харитаси ишлаб чиқилди.
 Партия ва Jas Оtan ёшлар қаноти сайловолди ваъдаларини бажаришга киришиб кетди. Ҳар бир тадбир учун масъул бўлган давлат идоралари вакиллари ва ёшлар вакиллари белгиланиб, ҳисобот берувчи мутасадди бошқармалар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, барча мутасаддиларга ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш юзасидан янги дастакларни жорий этиш вазифаси белгиланди. Ушбу тизимда халққа ҳам, ташкилотларга ҳам маъқул бўладиган бир қанча имтиёзлар белгиланади, – деди вилоят ҳокими.
Кун тартибида Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Дамир Жунисов маъруза қилди. Унга кўра, ҳозирги пайтда Туркистон вилоятида ёшларнинг сони 505 минг нафарни ёки вилоят аҳолисининг 26,95 фоизини ташкил этади.
Вилоятда Jas Оtan ёшлар қанотининг 7000дан зиёд аъзосини бирлаштирган 17та филиал фаолият юритмоқда. «Ёшлар – Ватанга!» дастурини амалга ошириш мақсадида Туркистон вилояти ёшлари учун 17та йўл харитаси (1та вилоят, 3та шаҳар, 13та туман) ишлаб чиқилган. Дастурга 416та индикатор кўрсаткичи ва 675та тадбир режаси киритилган. Вилоят бўйича 28та кўрсаткич ва 38та тадбир режаси ишлаб чиқилган. Йўл харитасига ёшларнинг фуқаролик фаоллигини ошириш, ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш, уларнинг сифатли таълим олишини қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, «Яшил мамлакат» лойиҳаси орқали 6400 нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, «Дастлабки иш жойи» дастури орқали 1048 нафар йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш режаланган, – деди бошқарма раҳбари. – Ёшлар бандлигини таъминлаш омилларидан бири – уларни талаб этилаётган касб бўйича ихтисослаштиришдир. Шу боис давлат дастури лойиҳасида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббусини амалга ошириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш вазифалари белгилаб олинган. Лойиҳада назарда тутилган мазкур вазифаларнинг тўлақонли амалиётга жорий этилиши натижасида бугунги кун талабига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишига эришилади. Мухтасар қилиб айтганда, дастур лойиҳасида илгари сурилган ёшлар сиёсатига оид таклиф ва ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, соғлигини асраш масалаларида ижобий натижаларга эришиш имконини беради.
Учрашувга якун ясаган вилоят ҳокими, Nur Otan партиясининг вилоят филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев туман ва шаҳар филиаллари раислари ва масъул бошқарма раҳбарларига ёшларга оид йўл харитасини амалга ошириш борасида топшириқлар берди. Ёшларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини фаоллаштириш, кўнгиллиликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва талабалар ташкилотларини ривожлантириш, уларга сифатли таълим бериш, бандлигининг таъминланишига кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб қилиш, ёш оилалар, ишчи ёшлар ва талабалар, умуман, ёш авлодни маданият ва спортга жалб қилиш каби хайрли ишларга йўналтириш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, белгиланган вазифалар баённомага киритилди.
Бюро мажлисида Туркистон вилояти бўйича Jas Otan ёшлар қанотининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган «Ёшлар – Ватанга!» Дастурни амалга ошириш борасида йўл харитаси тасдиқланди.
– Nur Otan партияси доим ёшларни қўллаб-қувватлайди. Етакчи партия кўмагида турли соҳаларда иқтидорли ва қобилиятли мутахассислар учун сиёсий зина шаклланди. Йил бошида ўтган сайловлар пайтида сиёсий саҳнага етакчи ва иқтидорли ёшларнинг келгани шундан далолат беради. Минтақадаги барча партия аъзолари ва тарафдорлари, масъул раҳбарларни «Ёшлар – Ватанга!» дастурининг йўл харитасини амалга оширишда фаоллик танитишга даъват этаман, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-10, 01:05 338
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.