26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Референдум тарғиботчилари Туркистонда

ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари, “AMANAT” партияси қошида ташкил этилган республика штаби аъзоларининг Туркистон вилояти фуқаролари билан учрашувлари 12 май куни бошланди.
Дархан Минбай, Қудайберген Ержан, Қайнар Абасов ва Сирим Ертаев умумхалқ референдуми арафасида аҳолини ушбу сиёсий палладан воқиф этиш тадбирларида иштирок этишмоқда.
Д. Минбай икки кун давомида Тўлебий туманида бўлди. Дастлабки кун Қаратўбе, Тасариқ, Қасқасу ва Алатау овулларига бориб, аҳоли билан учрашди.
Унда учрашув иштирокчиларига референдумда кўриладиган масалалар, Конституцияга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, у кўп болали оналар, кам таъминланган оилалар, хусусий тадбиркорлар, имконияти чекланган фуқаролар, ёшлар билан мулоқотда бўлди. Иккинчи кун қишлоқ округларига партиядан тавсия қилинган ҳокимлар ва партиявий захира аъзолари билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими Т. Телғараев, вилоят маслаҳати депутатлари Ғ. Елшибай ва Б. Айтқулов иштирок этишди. Фуқароларнинг талаблари ҳам эътибордан четда қолмади. Чунончи, Қоратепа қишлоғи аҳолисининг ичимли сув муаммоси халқ ноибининг шахсий назоратига олиниб, тегишли вазирликлар орқали ҳал этилиши айтилди. Д. Минбай Ленгер шаҳрида фахрийлар кенгаши аъзолари ва туман маслаҳати депутатлари билан ҳам ҳудудга доир муҳим масалаларни муҳокама қилди.
Келес ва Жетисай туманларида бўлган Қудайберген Ержан чекка овулларни оралади. Ўшақти батир, Жузимдик, Бирлесу, Қўшқарата, Ш. Дилдабеков қишлоқ округларининг деҳқонлар ва хўжаликлар раҳбарларининг таклифларини тинглаб, кўп болали ва кам таъминланган оилалар вакиллари билан учрашди. Абай қишлоғидаги ижтимоий хизмат кўрсатиш марказида оқсоқоллар билан учрашиб, сиёсий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди. Депутатга туман ҳокими Мурат Қадирбек ҳамроҳлик қилди. Маҳаллий аҳолининг шикоятлари юзасидан жамоат қабули ўтказиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Шунингдек, “Атамекен” МТПда кичик ва ўрта бизнес вакиллари, Асиқата кентида соғликни сақлаш соҳаси ходимлари ва зиёлилар билан суҳбатлашди. Ва сафар ниҳоясида республика референдуми штаби аъзоси Янги овул округидаги маҳаллий аҳоли билан тарғибот ишларини олиб борди.
Қайнар Абасов дастлаб Тулкибош тумани ҳокими Н. Байғутнинг Тастумсиқ ва Балиқчи қишлоқлари аҳолиси билан жамоат қабули ва ҳисобот йиғилишида иштирок этди. Амангелди ва Балиқчи қишлоқларида қад ростлаётган спорт мактабларининг қурилиши билан танишиб, бинокорлар билан учрашди. Туркистон шаҳридаги сафарида “Ўтрор” ва “Бекзат” кичик туманлари аҳолиси билан Конститутциявий ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириб, фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Сўнг “Атамекен” МТПда ўтган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувда Бейсен Тажибаев, мазкур муассаса директори Темур Нақипбеков ва вилоят маслаҳати депутатлари Х. Қўжабаев ва И. Намазбаевалар билан референдум ҳақида фикр юритди.
Икки кун давомида Кентов аҳолиси билан учрашган Сирим Ертаев турли соҳа вакиллари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди. Кентов шаҳар шифохонаси жамоаси, тадбиркорлар билан учрашди. Хонтоғи овулидаги янги спорт залининг қурилиш майдонида бўлди. “Еңбек” ИЧШнинг “Сыбаға” дастури доирасида ишга туширилган 120 бош йирик қорамолга мўлжалланган ферма фаолияти билан танишди. Қусши ата, Байилдир, Ашисай қишлоқлари аҳолиси билан учрашиб, референдумни қўллаб-қувватлашга чақирди. Шунингдек, С. Ертаев Кентов шаҳрининг 98 ёшли уруш фахрийси хонадонига ташриф буюрди. Оқсоқол билан учрашувда вилоят маслаҳати депутати Қалийма Жантўреева ҳамроҳлик қилди. Фахрий депутатларни дуо қилиб, юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-19, 21:58 473
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.