26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистондан – ''Меҳр карвони''

Ўзбекистон Республикасидан 15та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Сув тошқинидан жабрланганларга мамлакатимиз тезлик билан ёрдам қўлини чўзди. Шунингдек, оғир дамларда бошқа вилоятлар қатори қўшни давлатлар ҳам ёрдам бермоқда. Бугун Ўзбекистондан Қозоғистонга 15та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами етиб келди.

Уни Келес тумани ҳудудидаги божхона постида Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, Келес тумани ҳокими Жанибек Агибаев ва махсус кузатув хизмати ходимлари Б. Қўнисбаев божхона бекатида қабул қилди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари қўшни давлатдан кўрсатилаётган бу ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Ушбу инсонпарварлик ёрдами карвони Туркистон вилоятининг Тулкибош туманидан Жамбил вилояти чегарасигача кузатиб борилди.

Бундан ташқари, Жамбил вилоятининг Шақпақ ота қишлоғида  қабул қилиниб, Жуали тумани, Тараз шаҳри, Мўйинқум тумани, Турар Рисқулов, Шиғанак аҳоли манзилларидан Қарағанди вилоятининг Саришаган аҳоли манзили, Балхаш ва  Қарағанди шаҳарларига  етказилади.

Туркистон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари уларга Қарағанди  вилоятигача  ҳамроҳлик қилади.                  

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-04-21, 08:59 373
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.