26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳридаги халқаро аэропортни туризм йўналишига мувофиқ ривожлантириш таклиф этилди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида Туркистон шаҳридаги халқаро аэропортни ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтди.

 Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов ҳамда аэропортга масъул вакилларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди. Вилоят ҳокими аэропортни ривожлантириш режасини сайёҳлик билан мувофиқлаштириш зарурлигини айтди. Қолаверса, ҳозирги кўрсаткичлар қониқарли эмас.

– Йўловчилар транспорти ва сайёҳликка масъул бошқармалар биргаликда режа ишлаб чиқиб, уларни тизимли йўлга қўйишлари керак. Аэропорт имкониятидан унумли фойдаланиш керак. Бунинг учун янги сайёҳлик йўналишлари, иншоотлар, ғоялар керак. Раҳбарлик масъулияти зиммангизга юклангач, давлатнинг ишончини оқлашингиз лозим. Аэропорт раҳбарияти аэропортни ривожлантириш, даромадини ошириш, йўловчилар оқимини кўпайтириш устида ишласин. Хорижий тажрибаларни ўрганинг, халқаро авиакомпаниялар билан алоқаларни мустаҳкамланг, – деди Дархан Сатибалди.

“Ҳазрат Султон” халқаро аэропорти орқали 4та халқаро (Истанбул, Қувайт, Абу-Даби, Самарқанд) ҳамда 6та республикалараро (Астана, Алмати, Ақтов, Ақтўбе, Ўрал, Қўстанай) ҳаво йўналишлари бўйича парвозлар амалга оширилмоқда. Рейсларни “Turkish Airlines”, “Jazeera Airways”, “Wizz Air Abu Dhabi”, “Fly Arystan”, “Scat”, “Qazag Air” компаниялари амалга оширмоқда. Аэропорт ҳафтасига 32 рейсни қабул қилади. Унда ўтказиш қобилияти соатига – 450, йилига 3 миллион йўловчи (халқаро – 65,1 минг йўловчи, ички – 294,4 мингдан зиёд)ни ташкил этади. 

Мажлисда соҳага масъул шахсларнинг режалари, таклифлари тингланди. Махсус сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш, сайёҳларни жалб қилиш муҳимлиги айтилди. Шунингдек, халқаро йўналишлар сонини оширишга доир музокаралар давом этади.

2024-04-22, 20:54 208
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.