26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Исраил Cапарбай – ҳоким қабулида

Кеча вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев шоир-бастакор, драматург, “Платинали Тарлан” мукофоти ҳамда давлат “Парасат” ордени соҳиби  Исраил Сапарбайни қабул қилди.

Учрашувда ҳоким ёзувчини 75 йиллик  юбилейи билан қутлаб, мустақил элимизнинг маънавий бойлигини орттиришдаги хизмати беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди.

– Биз Сизни шоир, бастакор, драматург сифатида  қадрлаймиз, шунингдек, беқиёс меҳнатингиз билан элимиз поэзияси равнақига улкан улуш қўшаётган, ўз тарихий йўлига эга фуқаро сифатида Сиз билан фахрланамиз. Сиз 160дан зиёд қўшиқлар муаллифисиз. “Соғинч сози”,  “Ностальгия”, “Тойбастар” ва яна кўплаб қўшиқларингизни халқ севиб тинглайди, – деди ҳоким.

Шунингдек, минтақа раҳбари ёш авлод онгига миллий қадриятларни сингдириб, уларни маънавий, маданий жиҳатдан камол топтириш мақсадида уюштирилган республика қўшиқ танловининг муваффақиятли ўтишига тилакдошлик билдирди.

 

М. УСМОНОВА, 2017-10-06, 20:47 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.