26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55

Жанубий Қозоғистон:: Спорт

Футболдан мамлакат чемпионатининг сўнгги турида “Ордабасы” “Атирау” жамоасини ўз майдонида қабул қи­­­­­­­либ, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Қозоғистонда Ўзбе­­­­кис­тон йили муносабати би­лан икки қардош дав­лат ўртасида дўстлик риш­таларини янада мус­­­таҳ­­­­камлаш борасида кўп­­­­­­­лаб амалий чора-тад­­­­­­бир­лар ўтказилмоқда.
Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури доирасида 2018 йил 26 октябрь куни Чордара сув омбори ёқасида илк маротаба халқаро “SAFARI SHARDARA” фестивали ўтади.
Бу йил Сайрам тумани ташкил этилганининг 90 йиллиги кенг нишонланади. Шу тарихий сана муносабати билан ту­манда турли маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўт­ка­зилмоқда. Ўтган жума куни Оқсувкентдаги марказий исти­­­­­­­ро­ҳат боғи спорт ишқибозлари билан тўлиб кетди.
Ўзбекистоннинг қатор етакчи клублари, миллий терма жамоасида тўп сурган Алибобо Раҳматуллаев мавсум бошида Шимкентнинг “Қиран” жамоасига келиб қўшилгандаёқ, ундан суҳбат олиш нияти туғилган эди.
15 сентябрь куни Ақтўбе шаҳрида профес­­­­­сионал бокс кечаси уюштирилди.
Шимкентнинг “Биік-Қазығурт” футбол клуби УЕФА чемпионлар лигаси доирасидаги 1/16 финал ўйинининг биринчи учрашувини “Намыс” стадионида ўтказиб, испанларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
“Жанубий Қозоғистон” газетасининг ўтган сонларидан бирида Сайрам даҳасидаги Кўктерак маҳалласида бунёд этилган спорт мажмуаси қошида бир гуруҳ спорт жонкуярлари Ирисмат Турсиметов бошчилигида ўқувчи ёшлар орасида футбол ва волейболдан ўқув машғулотлари бошланиб кетганлигини хабар қилган эдик.
18 август– 2 сентябрь оралиғида Индонезияда XVIII Ёзги Осиё ўйинлари ўтади. Унда Қозоғистондан 400дан зиёд спортчи иштирок этади. Қитъанинг асосий мусобақасида Туркистон вилоятидан 52 спортчи қатнашади.
Мамлакатимизда “Комбат Айкидо” ҳамда “Жет Кундо” спорт турини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб кела­ётган Мурод Умаровнинг шогирдлари бу сафар ҳам катта мусобақа бўсағасида туришибди.
ёки ҳакамларнинг тарбиявий фаолиятига бир назар
Мана, ҳадемай ички биринчиликнинг иккинчи давра ўйинлари якунланади. Ўтган 21-тур ўйинларида бор йўғи 12та гол киритилди. Шулардан 4тасини қозоғистонлик футболчилар уришса, қолган 8та голни легионер футболчилар киритди.
Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Кўктерак аҳоли манзилида мана, бир қанча йиллардан бери ёшларга беминнат хизмат кўрсатиб келаётган спорт мажмуаси (унинг асосчиси ва бунёдкори таниқли тадбиркор, спорт шайдоси Мирғани Маҳкамбоев) базасида жорий йилнинг февраль ойидан футбол ва волейбол бўлимлари очилган эди.
Ушбу ҳафтада жамоаларимиз Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси иккинчи босқич саралаш ўйинларини муваффақиятли бошлади.
Қозоғистон клублари Европа лигаси ҳамда Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларининг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтишди.
Дунёдаги энг оммабоп спорт тури ҳисобланган футболда ҳам турли можаро, фожиа ва ҳалокатлар бўлиб туради.
Футбол миллионлар ўйини. Юртимизда футбол учун жонини беришга ҳам тайёр турадиган футболнинг ашаддий мухлислари талайгина. Улар футбол учун ҳар қандай ҳаловатдан воз кечиб юборишади. Вилоятимизда ҳам ана шундай футболнинг ашаддий мухлислари талайгина.
Мана, Россия яшил майдонларида қарийб бир ой давом этган Жаҳон чемпионати ҳам ниҳоясига етди.
Жаҳон чемпионати ярим финалининг дастлабки учрашуви Франция – Бельгия терма жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйинни кўпчилик мухлислар, финалга тенг ўйин, деб эътироф этишганди.
7 июль куни Астанадаги “Барыс Арена” спорт саройида касбий боксчи Бейбит Шуменов бир неча йиллик танаффусдан сўнг, ўзининг дастлабки жангини ўтказди.
Астананинг 20 йиллиги муносабати билан 7 июль куни «Барыс арена»да улкан бокс кечаси ўтказилади. Унда 11та жанг ўтказиш режалаштирилган.
27 ёшли футболчининг голи Жаҳон чемпионатидаги 2500-гол бўлди.
ЖЧ-2018: Бунақаси ҳали бўлмаган
Газетамизнинг ўтган сонида Аргентинанинг гуруҳ босқичидан қандай қилиб чиқиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берган эдик. Уларнинг бахтига Нигерия – Исландия ўртасидаги учрашув нигерияликлар фойдасига ҳал бўлди.
Россия яшил майдонларида ўтаётган ушбу халқаро мусобақада илк маротаба ҳакамлар VAR (такрор видео) мосламасидан фойдаланишмоқда.
Россия яшил майдонларида ўтаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари ҳам ортда қолди. Биринчи тур футбол мухлислари кутган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.
Кеча ОАВ ходимларининг анъанавий спартакиадаси бошланди.
Футбол мухлислари узоқ вақт кутган жаҳон чемпионатига ҳадемай старт берилади. Кўпчилик футбол мутахассислари ва ишқибозларининг фикрича, ушбу чемпионатда Бразилия, Германия, Аргентина, Франция, Испания сингари терма жамоалар чемпионлик учун асосий даъвогарлардан.
Мана футбол мухлислари орзиқиб кутган жаҳон чемпионатига ҳам саноқли кунлар қолди. 4 йилликнинг нуфузли мусобақаси бу йил Россиянинг 9 та шаҳрида бўлиб ўтади. Улар – Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Волгоград, Сочи, Екатеринбург шаҳарларидир.
Ленгер шаҳридаги 9-сонли касб-ҳунар лицейида Аста­­нанинг 20 йиллиги ва Элбошининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласига бағишланган уч­­рашув ўтди. Унда лицей талабалари тумандан етишиб чиққан спорт усталари ва чемпионлар билан учрашиб, давра суҳбати уюштирилди.
Оқсувкентдаги А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежида туман ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан юнон-рим кураши бўйича Осиё чемпиони, манкентлик Абдуазим Қорабоевнинг талабалар билан учрашуви уюштирилди.
“Комбот Айкидо” халқаро ҳамжамияти Осиё ассоциациясининг раиси, қора камар соҳиби, мамлакатимизда жеткундо спорт турини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келаётган Мурод Умаров ҳар гал таҳририятга қувончли хабар билан келади.
Спорт соҳасида муваффақиятга эришиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтараётган ҳамюртларимиз билан доимо фахрланамиз. Сайрам туманининг сўлим Манкент қишлоғида туғилган Абдуазим Қорабоев худди ана шундай умидли спортчилардан.
Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгланиш” дастурий мақоласи доирасида Сайрам тумани ҳокимлиги ва “Спорт жұлдыздары” республика журнали таҳририяти ҳамкорликда Оқсувкентдаги “Қайрат” уйингоҳида устозлар ўртасида биринчи ёзги республика спартакиадасини ўтказди.
Жанубий Африка Республикасининг Почевструм шаҳрида ўсмирлар ўртасида пауэрлифтингдан Жаҳон чемпионати ўтди.
Шимкентлик келажаги порлоқ ёш спортчи, бадиий гимнастика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 15 ёшли Рўза Авазбек қизи Обитова шу йилнинг май ойида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси сафида гуруҳ ўйинларида 1-ўринни эгаллаб, 6-18 октябрь кунлари Аргентинада ўтадиган Ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Қатор йиллардан буён, "Coca cola" компанияси ўқувчилар ўртасида “Чарм тўп” кубогини ўтказиб келмоқда. Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам туманидаги 89-сонли “Қайнарбулоқ” мактаби ўқувчилари ушбу турнирда ҳар йили фаол қат­­­­­­­нашмоқдалар.
Апрель ойи Жанубий Қозоғистон вилоят стол теннис­чилари учун омадли келди. Биринчи олтин медаль Ақтўбе шаҳрида ўтган мусобақада, жамоавий биринчиликда, иккинчиси – Тараз шаҳрида мактаб ва коллеж ўқувчиларининг республика спартакиадасида, учинчиси эса, Алмати шаҳрида ўтган чемпионатда қўлга киритилди.
«Оңтүстік Қазақстан» газетасининг соврини учун қозоқча кураш бўйича вилоят турнири ниҳоясига етди
Шимкент шаҳрида “ERNUR” корпора­цияси “ALAMAN” спорт иншоотини фойдаланишга топширди.
Шимкентнинг яна бир жамоаси “Мақтаарал” эл чемпионлари бўлмиш “Астана” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гол муаллифлари: Ғалимжан Ермурзаев, Асқар Абутов, Елмар Набиев, Владислав Прокопенко.
Ушбу ҳафтада футболдан Қозоғистон кубоги ўйинлари ўтказилди. Унда Шимкентнинг “Қыран” ва “Ордабасы” жамоалари ўзаро беллашди.
Шанба куни Қозоғистон олий лигасининг 4-тур ўйинлари ўтди. Унда Шимкентнинг “Ордабасы” жамоаси ўз майдонида “Ақтөбе” клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мексикалик боксчи Сауль Алвареснинг 5 май куни ўтадиган Головкинга қарши жангни бекор қилганлиги кўпчилик мухлислар қатори бизнинг ҳам кўнглимизни хира қилди. Канело допинг синовларидан ўта олмагач, жангни кейинги қолдирган эди.
“Нурли йўл” давлат дастури доирасида қайта қурилиб, таъмирдан чиққан Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоғидаги 100-сонли умумий ўрта мактаб биносида ўқувчиларнинг юқори даражада таълим олишлари учун барча имкониятлар мужассам.
23 март куни соат 10.00да Тошкент марказидан бошланган велопойга иштирокчилари 130 чақирим масофани ортда қолдириб, соат 18.00да Шимкент шаҳрига етиб келдилар. Қозоғистонлик ва ўзбекистонлик ҳаваскор ва касбий спортчилар қатнашган пойганинг энг кекса иштирокчиси 60 ёшда бўлса, энг ёши 11да. Уларнинг масофани енгил босиб ўтишлари учун ҳар 25 чақиримда овқатланиш шохобчалари ташкил қилинди.
Ўтган ҳафта сўнггида Пхенчхандаги Қишки Олимпиада ўйинларига якун ясалди. Аввал таъкидлаганимиздек ушбу олимпиада мустақилликка эришганимиздан буён қатнашаётган 7-мусобақамиз. Мусобақанинг дастлабки кунидан фристайлчимиз Юлия Галишева ҳисобимизга ягона соврин – бронза олиб келганди.
Шу вақтга қадар Европа лигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган “Астана” жамоаси ўзининг яна бир ёрқин ўйинини намойиш этди.
Ҳамкасбларимни улкан мукофот билан чин дилдан табриклайман ва уларнинг мураббийлик, устозлик фаолиятларида янги зафарлар тилаб қоламан.
Жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ҳамда мексикалик боксчи Сауль “Канело” Альварес ўртасидаги жавоб учрашуви белгиланганидан хабарингиз бор.
Пхенчханда ўтаётган Қишки олимпиада ўйинларида юртдошимиз дастлабки бронза медалини қўлга киритди.
Хитойнинг Пхенчхан шаҳрида бошланган Қишки олимпиада ўйинлари ҳамюртларимиз учун омадли бошланди, десак муболаға бўлмайди. Спортнинг фристайл туридан спортчиларимиз олимпиаданинг саралаш босқичидан қийинчиликсиз ўтишди.
Ёшлар орасидаги беллашувда мамлакатимизнинг барча вилоят­ларидан 300дан зиёд спортчи иштирок этди. Улар алоҳида ва гуруҳ машқларида беллашишди. Мусобақанинг очилиш мароси­мида вилоят ҳокимининг ўрин­босари Бауржан Жамалов қатна­шиб, иштирокчиларга омад тилади.
Жанубий Корея­­нинг Пхенчхан шаҳ­­­рида ўта­ди­ган XXIII Қишки олимпиада ўйинларининг бош­ланишига ҳам оз вақт қолди.Тўрт йил­да бир маротаба уюш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тириладиган уш­­­­­­­­бу му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­собақага дунё­­­­­нинг 90 мамлакатидан спортчилар кели­шади. Пхенч­­­­ханда спортнинг 15 тури бўйича 102 комплект медаль учун спортчилар беллашади.
Тез кунларда Ко­­­­­­­рея­­­­­да навбатдаги қишки Олимпиада ўйинлари бош­­­­­ланади. Ви­­ло­я­­­­­­­­­­­­­­­­­тимиздан Со­­­­­­­­­чи қишки Олим­­­пиадасида 3 спорт­­­­­­­­­­­­чи қатнашган эди. Бу сафар Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғис­­­тоннинг энг жа­­­­­­­­­­ну­бий ви­­­­лоя­­­­­­­­тидан беш на­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­фар спортчи қиш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ки ўйинларда иштирок этади.
Шимкентда Бисолтдан бошқа Европа чемпиони ёки тўрт карра Жаҳон Кубоги совриндори йўқ. 15 йил муқаддам унга Шимкент шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди.
Жанговар самбодан уч карра жаҳон чемпиони, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, Тўлебий туманининг фахрий фуқароси Арман Ўспановнинг туман ёшлари билан учрашуви ўтди.
Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев ўзининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида мамлакатимизнинг жаҳондаги тараққий этган 30 давлат қаторига қўшилиш мақсадини олдимизга кўндаланг қилиб қўйди.
Сайрам даҳасида 1997 йил 3 декабрда дунёга келган Отабек Азизов болалигидан спортга қизиқди. Мактабда ҳам синфдошлари орасида чақ­­­қонлиги ва эпчиллиги билан ажралиб турарди.
Ёшларга тўлақонли таълим-тарбия бериш, уларни келгусида зукко, билимли қилиб тарбиялаш устозларнинг малакасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шунингдек, уларга яратилаётган имкониятлар ҳам муҳим ўрин тутади.
Жеткундодан Осиё федерацияси президенти, VIII ДАН ва қора белбоғ соҳиби Мурод Умаров ва унинг шогирдлари ҳақида газетамиз саҳифаларида кўплаб мақолалар ёзганмиз.
Стол теннисидан спорт усталигига номзод, 1-тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ирода Аҳмадова(тасвирда)нинг Шимкент шаҳридаги 85-сонли Ҳамид Олимжон номли мактабда фаолият кўрсатаётганига 10 йилдан ошди.
Вилоят маркази Шимкент шаҳрида 9 кун давом этган боксдан эркаклар ўртасидаги республикааро биринчилик поёнига етди.
Ҳар бир мамлакатнинг миллий байроғи фақат икки вазиятда – Давлат раҳбари бошқа элга расмий ташрифи чоғида ҳамда спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган пайтда баланд ҳилпирайди. Демак, спортнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи ғоят юқори экан. Чет элларда мустақил Қозоғистоннинг мовий байроғини мағрур ҳилпиратаётган ҳамюрт-спортчиларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Ҳа, футболни “милли­он­лар ўйини”, деб бежиз аташмаган. Ҳар бир спорт турининг ўз мухлислари бор, лекин... футболнинг гашти бўлакча.
Ўтган ҳафтада Қозоғистон премьер лига ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Ушбу мавсум футбол мухлислари учун ҳар галгидан ҳам қизиқарли онларга бой бўлди. Шимкентнинг “Ордабасы” жамоаси ўз тарихида илк бор бронза медалини қўлга киритди.
Жанубий Қозоғистон вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкилотчилигида ҳудудимиздаги этномаданият бирлашмалари орасида енгил атлетикадан спорт мусобақаси ўтди.
Спортчиларимизнинг жаҳон миқёсида муваффақиятга эришиб, Қозоғистоннинг шуҳратини янада ошираётгани, нуфузини кўтараётгани қувонарлидир.
Туркистон темирйўл вокзалида туркистонликлар Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича октябрь ойининг поёнида ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Дидар Ҳамзани зўр тантана билан қарши олдилар.
Европа лигасининг гуруҳ босқичида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган “Астана” футбол жамоаси дастлабки ғалабага эришди.
Қарағанди шаҳрида 2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ора­сида теннисдан ўтка­­­зил­ган Қозоғистоннинг навбатдаги чемпионатида иштирок этган Сарвиноз Мирқодирова қаторасига тўртта олтин медаль соҳиби бўлиб, чемпионатнинг мутлақ ғолибига айланди.
Ўтрорнинг “Жетимқир” отчопарида туман ҳокимининг мукофоти учун кўпкаридан вилоят жамоалари беллашуви ўтди.
Шаҳримизда болалар ва ўсмирлар учун халқаро талаб­ларга жавоб берадиган дастлабки бокс мактаби очилди. Мактабнинг очилиш маъросимида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этди.
Ушбу ҳафтада футбол бўйича Европа лигасининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган “Астана” жамоаси ўз майдонида Чехиянинг “Славия” клубини қабул қилди.
Жанубий Қозоғистон вилояти спортчилари шу йилнинг саккиз ойи ичида 1153та медални қўлга киритди.
Экспо-2017 халқаро кўргазмаси ёпилиши муносабати билан пойтахтимизда ўтган профессионал бокс кечасидаги асосий жанг Қанат Ислам ҳамда канадалик боксчи Брэндон Кук ўртасида кечди.
Шимкентнинг “Ўрдабаси” жамоаси ўз майдонида “Тараз” жамоасини қабул қилди.
Якшанба куни АҚШнинг Лас Вегас шаҳридаги “T-Mobile” аренасида ўзига хос бокс кечаси бўлиб ўтди.
Шимкент шаҳрида ўтган “Саломатлик–2017” фес­­­­­­­­ти­­­­­­­валида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туй­­­­­­­ме­баев Германиянинг Гам­бург шаҳрида ўтган Жаҳон чем­пионатидан олтин медаль билан қайтган ҳамюртимиз Қайрат Ералиев билан бронза медаль соҳиби Жўмарт Ер­жанни улкан ғалаба билан табриклади.
Аввал хабар берганимиздек, Америка Қўшма Штатларининг Орландо шаҳрида август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошларида спортнинг пауэрлифтинг туридан ёшлар орасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор ўтган ҳафтада Гер­маниянинг Гамбург шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида ўтган жаҳон чем­пионатида Халқаро бокс ҳамжамияти энг кучли мураббий ва энг яхши боксчиларни аниқлади.
Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабида стол тенниси билан шуғулланаётган ёшлар орасидан кўплаб ажойиб спортчилар етишиб чиқмоқда.
Ушбу ҳафтада чемпионлар лигаси плей-оф босқичининг жавоб учрашувлари ўтди. Унда пойтахтнинг “Астана” жамоаси Шотландиянинг “Селтик” жамоа­сини қабул қилди.
Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунлари Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабининг ёш спортчилари Тошкент шаҳрида ҳамда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида 2002-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар орасида спортнинг таэквандо туридан ўтган Халқаро турнирларда иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтишди.
Ҳамюртимиз, ленгерлик ёш спортчи Асет Анарбаев Ўзбекистон Республикасининг Гулистон шаҳрида Марказий Осиё давлатлари спортчилари орасида Амир Темур хотирасига бағишлаб ўтказилган анъанавий халқаро турнирда қатнашиб, катта ютуқни қўлга киритди:
Ушбу ҳафтада пойтахтнинг “Астана” жамоаси чемпионлар лигасидаги жавоб учрашувини ўтказди. 2 август куни ҳамюртларимиз “Легия” меҳмони бўлишди.
Шардара туманида мини футбол, пляж волейболи ҳамда арқон тортиш спорт турлари бўйича “Оммавий спорт – ёшлар учун” турнири ўтди.
Жаҳон футболининг юл­дузлари Астанада ўтадиган EXPO – 2017 Football cup тур­нирида иштирок этишади.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт.
Семей шаҳрида пауэрлифтингдан Қозоғистон чемпионати ўтди. Шимкентдаги 12-сонли спорт мактабининг тарбияланувчилари яхши натижаларни қўлга киритди.
Ўтган ҳафтада клубларимиз УЕФА чемпионлар ҳамда Европа лигасидаги ўйинларини ўтказишди.
Боксдан Қозоғистон терма жамоаси Германиянинг Галле шаҳрида ўтадиган Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда – 10 вазн тоифасида қатнашади.
Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Европа лигаси саралаш босқичининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туй­мебаев Академик Шахмардан Есенов номидаги фан ва таълим жамғармсининг директори Ирина Гришенкони қабуллади.
“Астана ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси доирасида 26 август куни пойтахтимизда профессионал бокс кечаси уюштирилади.
Бу йилги Европа лигаси саралаш босқичи ҳамюртларимиз учун омадли келди, десак муболаға бўлмайди.
“Туркистон – Туркий оламнинг маданий пойтахти” тадбири доирасида шаҳматдан Қозоғистон Республикаси ўсмирлар кубогининг III босқич ўйинлари Шимкент шаҳрида бошланди.
Футболдан Россияда ўтаётган конфедерацялар кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви Чили ҳамда Португалия миллий терма жамоалари ўртасида кечди.
Шимкентнинг “Ўрдабаси” жамоаси бу йил ҳам Европа лигаси саралаш босқичида иштирок этади. “Ўрдабаси”нинг дастлабки рақиби “Широки Бриег” жамоаси.
Қозоғистонлик касбий боксчи қиз Феруза Шарипова EXPO-2017 давомида жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилаётганини айтди.
Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактаби ёш спортчилари турли даражадаги мусобақаларда олдинги сафда келишмоқда.
Шанба куни оммавий ахборот воситалари вакиллари спартакиадаси ниҳоясига етди.
Жорий йил 16 сентябрь куни Головкин ҳамда Канело ўртасида беллашув ўтади.
Журналистлар орасида ўтаётган анъанавий спартакиаданинг тўртинчи куни алоқа ва ахборот воситалари ходимлари стол тенниси ва боулинг ўйинларида омадини синашди.
Журналистлар спарта­киадасининг учинчи куни шаҳмат ва тўғизқумалақ мусобақаси уюштирилди.
Кеча Шимкент шаҳридаги Олий спорт маҳорати мактабининг спорт мажмуасида Алоқа ва ахборот ходимлари куни муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилоятидаги оммавий ахборот воситалари ва матбаа ходимлари анъанавий спартакиадасининг очилиш маросими ўтди.
Шимкентда бадиий гимнас­тикадан Алия Юсупова соврини учун VII хал­қаро турнир маррасига етди.
Вилоят марказидаги «Ақтулпар» истироҳат боғида ўтган фахрий шаҳматчиларнинг анъанавий беллашувига Туркистондан бориб, иштирок этган доимий муштарийимиз Абдураҳмон Абдуқодиров фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.
Футболдан Қозоғистон премьер-лигасининг 13-турида “Ордабасы” “Ақтөбе” жамоасини қабул қилди. Ўз майдонида деб айтмаслигимизнинг сабаби бор.
Шимкентдаги “БИІК” спорт мажмуасида “Қыран” жамоаси Бойқўнғир футболчилари билан куч синашди. Навбатдаги V тур ўйинларида иккала жамоа ҳам ҳисобни оча олмади.
Хотира – муқаддас, қадр – абадий. Ота-боболаримизнинг жасорати, мардлиги халқимиз қалбида мангу яшайверади. Оловли майдонларда қон кечган ботир ўғлонларни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Сўнгги 10 йилда юртимиз футболига Улан Қўнисбаев, Серикжан Мужиков, Сергей Хижниченко, Бауржан Исламхан каби спортчиларни туҳфа қилган «Coca-Cola – Былғары доп» мусобақаси жорий йилда турнир тарихида илк бор элимизнинг бош стадиони – «Астана-Арена»да ўтиб, бош совринни жанубийқозоғистонликлар, аниқроқ қилиб айтганда, 89-сонли "Қайнарбулоқ" умумий ўрта мактаби футболчилари жамоаси қўлга киритди.
Сайрам даҳасидаги “Исфижоб” спорт мажмуасида педагогик фаолиятини ёшлар тарбиясига бахшида этган, кўп йиллар мобайнида мавзедаги кекса билим даргоҳларидан
Футбол тарихида қизиқарли воқеалар жуда ҳам кўп учраб туради. Мазкур мақолада сиз айнан мана шундай ҳодисалар ҳақида ўқишингиз мумкин.


Видео
Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.