26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Холис тилак ижобати

ЁКИ ТУРКИСТОННИНГ ЧЎРНОҚ ҚИШЛОҚ ОКРУГИДА ЯНГИ ЙИЛГА 40 КУН ҚОЛГАНДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЭЗГУ ТАДБИР

Доимий обуначимиз, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, қишлоқ оқсоқоллари сардори, жуда кўп мукофотлар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтин ордени соҳиби Тиловберган Худойберганов ва унинг фарзандларининг кўп йиллик орзуси амалга ошиб, Чўрноқ қишлоқ округидаги «Қос мезгіл» қишлоғи марказида ажойиб ва муҳташам “Сувноқ ота” масжиди қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Масжид атрофи ободонлаштирилиб, кўчаларга асфальт тўшалди. Белгиланган вақтда пойтахт шаҳардан ташриф буюрган табаррук ёшдаги олим, Қозоғистон қонунларини бунёд этишда иштирок этган Султон Сартаев, вилоят бош имоми Ахметжан Керимбеков, Қозоғистон Республикаси жамоат арбоби, Қозоғистон халқи Ассамблеяси фахрий аъзоси Рўзақул Холмуродов, Туркистон шаҳар жамоат тотувлиги бирлашмаси раҳбари Аскер Абдиқадиров, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғани Рисбеков, шунингдек, қўшни Кентов шаҳри ҳамда Қизилўрда вилоятидан, Астана, Алматидан ташриф буюрган бообрў меҳмонлар ўз ниятларини изҳор этиб, масжид бунёдкорлари - Тиловберган Худойберганов ва Қудрат Тиловберган ўғлига раҳмат айтишди. 

Рўзақул Холмуродов ҳар галгидек нотиқликда юксакдан кўринди: 

– Қишлоқларимизда масжидлар кўп бўлсин, масжидларда намозхон жамоат кўл бўлсин, намозхон жамоат қалбида иймон бисёр бўлсин... – деди у. Барча иштирокчилар, меҳмонларга масжид бунёдкорлари томонидан совғалар улашилди. Меҳмондўстлик, иймонлилик, тарихимизга эҳтиром, ота-боболар руҳини эъзозлаш, этнослараро тотувлик каби ўнлаб фазилатларни жамлаган ушбу тадбир ташкилотчиларига тасаннолар айтсак арзийди. Бир гуруҳ тадбир иштирокчилари – доимий муштарийларимиз, қадрли жонкуярларимизни тасвирга олдим. Фахрий архитектор Саъдулла Содиқов, унинг ҳамкасби Ойбек Муҳиддиновлардан олинган маълумотга кўра, беш гумбазли «Сувноқ ота» масжидида – намозхонлар учун барча қулайликлар муҳайё. Қурилишда Қўқон, Наманган, Самарқанд ва бошқа шаҳарларнинг машҳур усталари иштирок этган. 

 

P.S. Тантанали очилиш маросимида масжид бунёдкори Тиловберган Худойбергановга сўз навбати берилганида ҳаяжонданми, кўп йиллик заҳматли меҳнат чарчоғиданми, мунаввар орзу армони ушалганиданми, тумонат одам салобатиданми, аждодлари – ота боболари руҳини кўп карра шод эта олганиданми... ҳарқалай, дабдурустдан гапиролмай, ҳаяжон босиб, тўхтаб қолди. Унинг фарзанди Қудрат Тиловберган ўғли ҳам шундай нозик вазиятда эди. Халқимизда «Тош тушган жойига оғир», деган нақл бор. Бу инсонлар зиммасидаги масъулият юкини ёруғ юз билан кўтара олдилар. Фарзандлари Файзулла, Шуҳрат ҳамда Қудрат ёрдамида Тиловберган ака режасини амалга ошира олди. 

 

Шомирза МАДАЛИЕВ, 2017-11-22, 17:54 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.