26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мустақиллик кунига – 480та уй

Тўлебийлик 480та оила бошпанали бўлди

Тантанали тадбирда вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев ва «Нур Отан» партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасов бошчилигидаги халқ ноиблари иштирок этишди.

Минтақа раҳбари тўлебийликларни яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, янги уй калитларини етим, ота-она ғамхўрлигидан мосуво бўлган болалар, ҳарбийлар, бюджет соҳаси ходимлари ҳамда кам таъминланган оилаларга топширди. 

– Давлатимизнинг бош мақсади – халқ фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш. Вилоят марказида ҳам, чекка қишлоқларда ҳам янги уйлар қурилмоқда. Ленгер шаҳрида қурилиб, фойдаланишга топширилаётган 8та қўп қаватли уй шулар сирасидан. Мана, бугун 480та оила бошпанали бўлди. Давлат раҳбарининг «Нурли ер» давлат дастури доирасида маҳаллий ва вилоят бюджети ҳисобидан уйлар қурилиши бундан буён ҳам давом этаверади, – деди минтақа раҳбари. 

Таъкидлаш жоизки, Тўлебий туманида 2016-2017 йилларда уйлар қурилишига 2 млрд.735 млн.тенге ажратилиб, тўлиқ ўзлаштирилди. Натижада 29264 кв. м. уй-жой эл эзгулигига берилди.

Ҳозирги кунда туманда 2960 одам уй-жойга навбат кутмоқда. Улардан 1676 нафари ижтимоий заиф қатлам вакили, шу жумладан, 345 нафари етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган бола, 940 нафари бюджет соҳаси ходимларидир.

– 15 йил уйга навбатда турган эдим, фарзандим ногирон, – дейди ленгерлик Барно Зайниддинова. – Туманимиз ҳокими – Бухарбай Парманов бир йилнинг ўзида талай оилага бошпана берди. Мен туман раҳбари ва қурилиш бўлими бошлиғи Ержан Бекпўлатовга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. 

– Қурилиш шундай суръатда давом этадиган бўлса, яқин 3-4 йил ичида туманимизда бошпанасиз одам қолмайди, – дейди меҳнат фахрийси А. Кембаев ярми ҳазил, ярми чин билан.– Бундай кенг кўламли ободончилик ишлари мустақиллигимиз шарофати, тинч-тотув ҳаёт кечиришимиз туфайлидир. Ота-боболаримиз орзу қилган кунларга биз гувоҳ бўляпмиз.

 *** 

Журналистлар тумандаги халқ хўжалигининг барча соҳаларида бажарилаётган ишлар билан ҳам танишдилар. Б. Парманов туманни 2020 йилгача иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга бағишланган махсус дастур ишлаб чиқилиб, узоқ муддатли устувор вазифалар бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётганини айтди..Тумандаги иқтисодий ислоҳотлар ҳақидаги саволга у қуйидагича жавоб берди:

– Улар ишлаб чиқариш корхоналарига кенг имкониятлар эшигини очмоқда.Тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар туфайли, корхоналарнинг ўз ихтиёрида қоладиган маблағларининг кўпайиши янги навбатларнинг ишга туширилишига ҳамда аҳоли фаровонлиги ошишига хизмат қилмоқда. 

Аҳоли бандлиги, айниқса, ёшлар учун янги иш ўринлари очишда туризм соҳасини ривожлантириш қўл келишини туман раҳбари алоҳида қайд этди. Бу борада туманда тўртта асосий лойиҳа ишлаб чиқилган ва улар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Иқтисодий-ижтимоий ривожланиш режаси бўйича туманда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун ўнлаб омборлар қурилади. Ҳар бир қишлоқда иссиқхоналар барпо этилади. Шаҳарда демографик ўсиш кузатилаётгани боис, янги, кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Беш йил давомида 21та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Туман ҳокимининг қисқа маърузаси ва журналистлар мулоқоти Тўлебийда халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилган эзгу ишлар беҳисоб эканлигини кўрсатди.

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-12-14, 10:35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.