26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Таянчли бўл, мустақиллик!

“Туркистон” саройида Мустақилликниг 26 йил­лигига бағишланган “Та­янчли бўл, Муста­қиллик!” тантанали маросими ўт­ди. Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев мин­тақа аҳлини шарафли байрам билан табриклади.

– Мустақиллик куни – улуғ  байрам. Бизнинг ота-бобо­ларимиз асрлар давомида озодликнинг оқ тонги отишини, мустақил бўлишни орзу қилиб ўтдилар. Бепоён Ватанимизни омон олиб қолиш учун жон-жаҳдлари билан курашдилар. Халқимизнинг асрлар даво­мидаги ниятлари ушалиб, элимиз эгаменликка эришди. Мана, биз бугун мамлакатимизнинг асосий байрами – Истиқлол кунини йигирма олтинчи марта нишонламоқдамиз. Қозоқ элининг йиллар давомида эришган ютуқлари Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Миллат Етакчиси Нурсултан Абишули Назарбаев номи ҳамда унинг доно сиёсати билан бевосита боғлиқ. 

Мустақиллик куни – бизнинг умум­миллий шодиёнамиз. Шу боис, бирлигимиз мустаҳкам, ҳам­жиҳат­лигимиз баракали бўлиб, элимиз яшнайверсин!, – деди Жансейит Қансейитули.

Сўнг, вилоят раҳбари мин­тақа та­раққиётига улуш қўшган эл фуқа­роларига давлат мукофотларини топширди. (Мукофотланганлар рўйхати чоп этилмоқда)

Давлат миқёсидаги тантана “Қазына”, “Шамсинұр” рақс дасталарининг иж­росидаги  “Тирикчилик боши – Қази­ғурт” мусиқий-хореографик ком­по­зицияси билан да­вом эт­ди. Ш. Қалдаяқов номи­да­ги филармония ҳамда ви­­­­­­­­­­­­лоят опера ва балет теа­­­три санъаткорлари томо­шабинларни ўз чиқишлари билан хуш­нуд қилди. Тадбир бастакор А. Асановнинг “Мәнгілік ел ушін” қўшиғи билан якунланди.

 

 

А. САРМОНОВ. М. УСМОНОВА, 2017-12-15, 20:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.