26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирликдаги замонавий корхона маҳсулот чиқармоқда

Туркистоннинг Ясси кичик туманидаги Бирлик даҳасида тадбиркор, доимий обуначимиз Қутлуғ Ваҳобов ташаббуси, саъй-ҳаракатлари билан замонавий пойафзал ишлаб чиқарадиган корхона бунёд этилди. Шу ҳудуддаги қирқ нафар инсон доимий иш билан таъминланди. 

– Бунга қадар маҳсулотлар қўшни давлатлардан келтирилиб, бозорларга чиқариладиган бўлса, эндиликда пойафзалнинг ҳар мавсумга мўлжалланган сифатли турлари ўзимизда, туркистонлик косиб-усталар қўли билан тайёрланади. Корхона биноси саноқли ойлар ичида бунёд этилиб, зарур, замонавий дастгоҳлар ўрнатилди. Маҳсулотни сотиш масаласида муаммо йўқ, доимий мижозларга улгуржи баҳода берилади. Хорижликлар маҳаллий усталарга ўз билимларини ўргатиб боришмоқда. Келажакда режаларимиз кўп. Астойдил меҳнат қиламан деганлар учун иш ҳам, шунга яраша даромад ҳам етарли, – дейди тадбиркор Қутлуғ Ваҳобов. 

Янги корхонани кўриб муборакбод этиш учун ташриф буюрган Тўлқин Саидмуродов, Тойир Абдувалиев, Равшан Исоқов, Зокир Қўрғонбоевлар мамнун. ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида Қозоғистоннинг тараққий этган 30 давлат қаторига қўшилиши муҳим вазифа этиб белгиланган. Тадбиркор Қутлуғ Ваҳобов бунёд этган баракали корхона Элбошимиз топшириғини амалга ошириш йўлида қўйилган улкан қадам ҳисобланади. 

Баракалла, барака топинг, деймиз. 

 

, 2017-12-20, 18:51 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.