26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Баҳодир Ирисметов – шаҳар этномаданият бирлашмаси раиси

Газетамизда аввал хабар қилинганидек 23 декабрь куни Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтди. 

Унинг ишида узоқ йиллар раҳбар лавозимларда фаолият юритган 

Р. Холмуродов, вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Б. Нуралиев, Туркистон шаҳри ҳокимининг ўринбосари Ғ. Рисбеков, “Ижтимоий тотувлик” давлат корхонаси раҳбари А. Абдуқадиров, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бош муҳаррири А. Сотволдиев, ҳуқуқшунос М. Айметова ҳамда вилоятнинг бир қанча туманларидан меҳмонлар иштирок этишди. 

Ушбу ташкилотга 2009 йилдан буён самарали раҳбарлик қилиб келган Дониш Маннотовнинг раислик фаолиятига қониқарли баҳо берилиб, шаҳардаги кичик туманлар ҳамда қишлоқлар, мактаблардан сайланган 182 нафар делегат якдиллик билан «Карвонсарой» МЧБ директори, тадбиркор, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси Баҳодир Ирисметовни шаҳар этномаданият бирлашмасининг раиси этиб сайлади. 

Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов Туркистон шаҳридаги бирлик ва ҳамжиҳатлик намунаси бўлган ушбу анжуманга юксак баҳо бериб, вилоятимизда илк бор юқори савияда ўтган анжуманни ўзгаларга ўрнак қилиб кўрсатди.

Тадбиркор Баҳодир Ирисметов Туркистон шаҳрида Қозоғистон халқи Ассамблеяси қарорларини амалга оширишда, этнослараро тотувлик, сиёсий барқарорлик, «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида белгиланган залворли вазифаларни амалга оширишда куч-ғайратини сафарбар қилишини, шунингдек, “Карвонсарой” савдо-ҳордиқ маркази биносининг иккинчи қаватида шаҳар этномаданият бирлашмаси учун алоҳида хона очилганини маълум қилди. Конференцияда Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг депутати З. Чолдонов сўзга чиқиб, Қозоғистон халқи Ассамблеяси Элбоши Фармони билан 1995 йил 1 мартда ташкил топгани, унинг мақсади – кўп этносли Ватанимизда истиқомат қилаётган конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, элнинг бирлиги ва тотувлигини, жамиятимизнинг фаровонлигини таъминлаш ва мамлакатимизда Давлат раҳбари юритаётган сиёсатни қўллаш эканлигини таъкидлади ва элни бирликка, аҳиллика чақирди. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасига сайланган янги раис Баҳодир Ирисметовни табриклаб, ишларига омад тилади.  

Б. Ирисметовнинг таржимаи ҳолига тўхталсак, у 1954 йили Туркистоннинг Чўрноқ қишлоғида туғилган. Ҳозирги Амир Темур, (собиқ Киров) номли мактабда, ҳунар-техника билим юртида, Шимкентдаги М. Ауезов номли институтда таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини «Коммуна» ўрта мактабида ўқитувчиликдан бошлаб, колхозда ва қурилиш ташкилотида муҳандис, инженер-механик бўлиб ишлади. 1984 йилдан «Саёҳат» бюросида директор, Туркистон туманлараро бирлашмаси раиси, ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган. 1992 йилдан Туркистондаги «Карвон Сарой» МЧБ директори. ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг Фахрий ёрлиғи, «ҚР Мустақиллигига 10 йил», «ҚР маслаҳатига – 20 йил», «Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 20 йиллиги» кўкрак нишонлари билан мукофотланган. “Нур Отан” партиясининг аъзоси. Вилоят ва шаҳар ҳокимларининг қатор фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. Туркистон шаҳар маслаҳатига Югнак қишлоқ округидан уч марта депутат бўлиб сайланган. Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-12-29, 23:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.