26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкент янада кўркамлашади

Шимкентда МДҲ давлатларининг маданий пойтахти йилига тайёргарлик бошланди.

Шимкент шаҳри 2020 йили  МДҲ давлатларининг маданий пойтахти деб эълон қилин­ганидан ҳамшаҳарларимизнинг хабари бор. Бундай юксак мартаба, албатта катта масъу­­­лият, жавобгарлик юклайди. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигида ўтган йиғинда шаҳарни режа асосида ҳар томонлама ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Унда шаҳардаги биноларни меъморий жиҳатдан тартибга солиш, маданий иншоотлар бунёд этиш, ободонлаштириш ва инфратузилмани такомиллаштириш масаласи муҳокама этилди.

Мажлисда шаҳар ҳокими Н. Сауранбаев, унинг ўринбо­сарлари ва мутасадди бош­­­­қарма­ларнинг раҳбарлари қатнаш­­­­­­­дилар.

Минтақа раҳбари тадбирга тайёргарликни бугундан бош­лашни топширди.

– Аввало шаҳарни ривож­лантириш режасини тасдиқлаб, шунга мувофиқ иш юритиш зарур. Иккинчидан, шаҳар ҳудудини “яшил майдон”га айлантириш мақсадида махсус харита тайёрлаган маъқул. Кўп қаватли уйларнинг олд қисмини тартибга келтириш ишларини режа асосида юритиш керак. Меҳмонлар ва шаҳарликлар маданий ҳордиқ чиқаришлари учун хиёбонлар ва “Арбат” барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Шимкентнинг тарихий шаҳар эканлигини далиллайдиган “Эски шаҳар” ҳудудида олиб борилаётган қазилма ишларини тўхтатмаслик керак, – деди Ж. Туймебаев.

Шимкент шаҳри яқин уч йил­­­­­­­­­­­­­да сезиларли даражада кўр­­­камлашади. “Шимкент Сити” ло­­­йиҳасининг амалга оширилиши, “Арбат”нинг барпо этилиши, Эски шаҳар ўрнида очиқ музей ташкил қилиниши бунга яққол далил. 

Шунингдек, “Шатқал” дастури доирасида ўтқазилган кўчатлар 2020 йилга бориб боғ-роғга ай­ланади. Яқин келажакда шаҳар­нинг яшил ҳудудини 18 минг гектарга етказиш режаланмоқда. Шунингдек, барча бинолар ёритиш мосламалари билан безатилиши керак.

Мин­тақа раҳбари вилоят мар­казига қўшилган аҳоли манзил­­ларини ободонлаштиришни ҳам эътибордан четда қолдирмасликни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-01-06, 00:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.