26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
2017 йили Президент қайси қонунларни имзолади?

2017 йили Давлат раҳбари 80га яқин қонунга қўл қўйди. Улар, албатта, қозоғистонликларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган.

* 2017 йилнинг сўнггида Қозоғистонда тарихий воқеа юз берди: Нурсултан Назарбаев янги Солиқ қодексини имзолади. Қонун лойиҳаси узоқ муҳокама қилинди, унинг биринчи нусхаси мужмал, тушунарсиз ва катта ҳажмда бўлгани учун рад қилинди.

* Аграр шўъба, геологик қидирув ишлари, саноат, сармоя, тадбиркорлик соҳаларига оид қонунларга ҳам ўзгаришлар киритилди. Патент бўйича фаолият юритаётган хусусий тадбиркорлар учун тўлов меъёри 2 фоиздан 1 фоизга камайтирилди.

* Шунингдек, самарасиз имтиёз ва тўловларни бекор қилиш режаланмоқда.

* Солиқ маъмуриятчилиги соҳасига ўзгаришлар киритилиб, солиқ текшируви ўтказишдаги ҳуқуқлар ва мажбуриятлар аниқланди.

* Бож кодексига киритилган ўзгаришларга кўра 2018 йилдан бошлаб декларацияни электрон шаклда топшириш мумкин.

* Президент имзолаган қонунларнинг бирига кўра, жорий йилдан бошлаб барча ҳарбий хизматчиларга давлат ҳисобидан уй-жой берилади. 

Элбоши ташаббуси билан қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида», «Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида» Қонунларига кўра юртимизнинг Жиноий-процессуал кодексига ўзгаришлар киритилди ва улар жиноий жараёнларда қозоғистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шунингдек, янги қонунлар адвокатларнинг ҳуқуқ доирасини кенгайтиришни кўзлайди. 

* Ўтган йилнинг октябрида Йўл ҳаракати қоидаларига ҳам ўзгаришлар киритилди. 

Унга кўра, энди автоинспекция вакили автомашинани тўхтатса, дарҳол ҳайдовчининг ёнига бориб, тўхтатиш сабабини маълум қилади, унинг талаби бўйича хизмат гувоҳномасини ва қоидабузарлик махсус ускуналарда қайд этилган бўлса, далил сифатида кўрсатиши керак. Илгари полиция ходими тўхтатиш сабабини айтиб, хизмат гувоҳномасини кўрсатарди. Энди тўхтатилган автотранспорт йўловчиси ҳам машинадан тушиши мумкин. Илгари бу ман этилганди. Янги қонунлардаги бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида газетамизнинг келгуси сонларидан бошлаб мақолалар бериб борамиз.

informburo.kz маълумотлари асосида тайёрланди, 2018-01-06, 00:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.