26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир ёнғоқнинг икки палласи

Инсоният тарихини иқтисодиётдаги етакчи соҳага кўра бир қанча даврларга бўлиш мумкин. Минг йиллар давом этган овчилик ва йиғиб-термашлаб кун кечириш деҳқончилик ва чорвачиликка ўз ўрнини бўшатиб берди. 

Саноатнинг кескин ривожланиши ва фан-техника тараққиёти кейинчалик иқтисоднинг асосий қисми юксалишига ва аҳолининг шаҳарларга кўчишига олиб келди. Бугунги кунда эса жаҳон иқтисодиётида илмий тадқиқотлар натижаларини сотиш, турли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, меҳмоннавозлик бизнеси даромад жиҳатидан олдинги ўринларга чиқмоқда. Шу боис ҳам барча мамлакатларда ушбу соҳаларга қизиқиш катта. Нисбатан кам сармоя талаб этувчи, натижаси қисқа вақтда кўринадиган туризмда айниқса рақобат катта.

Сайёҳлик бизнеси инсонлар учун табиий бўлган хислат – қизиқувчанликка асосланган. Одамлар истаган нарсасини ўз кўзи билан кузатиш учун 20 соатлаб учиш, минимал қулайликлар яратилган жойларда яшаш, кечаларни бедор ўтказиш, бир неча кун пиёда йўл босишга тайёр. Бу эса, амалда, ҳар қандай мамлакатнинг туризм бизнесидан улуш олиши мумкинлигини кўрсатади.

Қозоғистон каби ҳудуди кенг, аҳолиси сийрак мамлакатлардан бири – Австралияга йилига 6 млн. атрофида хорижлик туристлар ташриф буюришади. Улар 2015 йилда мазкур мамлакатда жами 31 млрд. 283 млн. АҚШ доллари қолдиришган.

Канадада яшаётганларнинг 600 мингдан зиёди туризм соҳасида ишлайди. Бу мамлакатда туристлар йилига 70 млрд. доллар атрофида пул сарфлашади. 

Энг кўп харажат қиладиган сайёҳлар бугунги кунда Хитой, Европа, АҚШ, Японияда яшайди. 2016 йилда бизнинг мамлакатимизга ҳам 6,5 млн. хорижлик меҳмонлар ташриф буюришди. Уларнинг кўпчилиги ривожланган мамлакатлардан. 2017 йилда эса, аввало, ЭКСПО – 2017 шарофати билан сайёҳлар сони кескин ортиши билан бир қаторда уларга хизмат кўрсатиш яхшиланди, меҳмонхоналар барпо этилди, йўллар таъмирланди, туризм соҳаси эҳтиёжларига мослаштириб, қонунчиликка ўзгаришлар киритилди. Бу эса юртимизга келган ҳар бир меҳмоннинг кўпроқ муддат қолиши гаровидир.

Айни вақтда жаҳон билан тиғиз алоқада бўлаётган баъзи миллатларнинг ўзлигини йўқотиб бораётгани сир эмас. Ана шу муаммонинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда “Маънавий янгиланиш” доирасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. 

Ўзига хос урф-одатларни сақлаб қолиш, уларни тарғиб этиш, юртимизда яшаётган юздан зиёд этносларнинг маданиятини ривожлантиришга йўл очган ҳолда мамлакат халқининг ягона мақсад – Қозоғистон ватанпарварлиги атрофида бирикишига эришилмоқда. Бунинг учун ҳар бир вилоят, ҳар бир шаҳар, туман ва қишлоқларда минглаб тадбирлар ўтказилмоқда. 

Таълим даргоҳларимиз инсоний капитални ривожлантириш, рақобатбардош ва баркамол авлод етиштириш йўлида Янгиланган таълим мазмуни дастурига ўтмоқда. Натижада, оламнинг энг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда Қозоғистоннинг пешқадам ўттиз мамлакат қаторига чиқиши учун замин ҳозирланмоқда.

Кундан кунга Қозоғистоннинг обрў-эътибори юксалмоқда. Бир муддат илгари фақат дони, нефти, метали, Бойқўнғири билан танилган Буюк дашт мамлакати бугунги кунда энг замонавий кўркам бинолари билан ном қозонган пойтахти, Назарбаев университети, етук фарзандлари билан донг таратмоқда. “Астана” футбол клубининг Европа ўйинларидаги муваффақиятли иштироки ҳам мамлакатимизнинг обрўсини бир поғона юксалтирди. 

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-01-08, 23:40 266
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.